СR7 Кантени «Ал-Наср»га чорламоқда

СR7 Кантени «Ал-Наср»га чорламоқда

Нголо Канте Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп тепиши мумкин.

Португалияликнинг шахсан ўзи уни риёдликлар таркибида кўришни хоҳлайди. Фабрицио Романо берган хабарга кўра, ярим ҳимоячи «Челси»да қолишни истайди. Бироқ янги шартнома борасида музокаралар март ойидан буён олдинга силжигани йўқ. Бундан Саудиянинг икки клуби фойдаланиб қолишни истаяпти. Булар - «Ал-Иттиҳод» ҳамда «Ал-Наср». Маълум бўлишича, «Ал-Иттиҳод» аллақачон Лондонга ўз вакилларини юборишни режалаштириб қўйган. Якунига етган мавсум Канте АПЛ доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, 1та голли узатма муаллифига айланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.