Сречко Катанец кўрсаткичи ҳам яхшиланмоқда...

Сречко Катанец кўрсаткичи ҳам яхшиланмоқда...

Хабарингиз бор, Хитойдаги йиғин доирасида бош жамоамиз 13 октябр куни ўртоқлик учрашувида Виетнам устидан ғалабага (2:0) эришди.

Алишер Никимбаевнинг «Футболиум» каналида ёзилишича, Виетнамга қарши ўйин бош мураббий Сречко Катанец учун миллий жамоа бошқарувидаги 23 учрашувга айланган. Словениялик мутахассис бу борада 24та ўйинга эга Самвел Бабаянга яқинлашди. У йил якунига қадар статистикада икки мураббийни ортда қолдириб, тўртликка кириш имкониятига эга.

Ўзбекистон миллий жамоасида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар:

1. Миржалол Қосимов – 54та ўйин

2. Вадим Абрамов – 44та

3. Рауф Инилеев – 29та

4. Равшан Ҳайдаров – 25та

5. Самвел Бабаян – 24та

6. Сречко Катанец – 23та.

Миллий жамоа мураббийи сифатида эришилган ғалабалар сони бўйича ҳам Катанец Рауф Инилев ва Равшан Ҳайдаровни ортда қолдирди ва энди январгача бу кўрсаткич бўйича ҳам 3-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.

Ўзбекистон миллий жамоасида энг кўп ғалабали ўйин ўтказган мураббийлар:

1. Миржалол Қосимов – 22та ғалаба

2. Вадим Абрамов – 20та

3. Самвел Бабаян – 16та

4. Сречко Катанец – 14та

5. Равшан Ҳайдаров – 13та

6. Рауф Инилеев – 13та.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси январда Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади. Вакилларимизни 16 октябр куни Хитойга қарши яна бир ўртоқлик баҳси кутиб турибди.