АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Осиё футболини ёритиб борувчи таниқли The Asian Game нашрининг махсус подкастида меҳмон бўлган миллий терма жамоамиз устози Сречко Катанец, нима учун айнан Ўзбекистон термасини қабул қилиб олгани ва бир қатор қизиқарли мавзуларда гапириб берди.
- Жаноб Катанец, Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олганингизга бир йилдан ошди. У ердаги фаолиятингиз ҳақида нималар дея оласиз?
- Албатта, вақт тез ўтмоқда. Ўзбекистонга келганимга ҳам мана бир йилдан ошибди. Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритдик - саралашдаги уч ўйинда ҳам ғалаба қозондик. Шунингдек, кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Бу ўйинлардан асосий мақсад жамоамиз потенциалига баҳо бериш эди. Умумий гапирадиган бўлсам, жамоам ўзгармоқда. Биз қилаётган ишларимиздан мамнунмиз. Лекин, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.
- Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олишингизга айнан нима туртки берди?
- Ироқ термасида ишлаётган пайтим икки марта Ўзбекистон билан ўйнагандик. Улардан бири Дубайда ўтказилганди. Ўшанда ўйин ўртоқлик мақомидалигига қарамай жамоалар бор кучи билан ҳаракат қилишганди. Ишонинг, мен уч йил Ироқ терма жамоасида ишлаган бўлсам Осиё терма жамоалари ичидан бу каби кучли рақибга қарши ўйнамагандим. Ўшанда Ўзбекистон биздан анча кучли ўйин кўрсатганди. Аммо биз иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлгандик. Ўша ўйинларда Ўзбекистон терма жамоасининг индивидуал маҳоратга эга ўйинчиларини кўрганлигим сабаб, айнан шу терма жамоани бошқаришга қарор қилдим. Биласизми, мен замонавий футболни унча хушламайман. Ҳозир ҳамма прессингга асосланган футбол ўйнамоқда. Аммо 90 дақиқа бундай ҳаракат қилиб бўлмайди. Тўғри, маълум вақт шундай ўйин кўрсатиш нормал ҳолат, аммо бутун учрашув давомида бунинг иложи йўқ. Дунёда 90 дақиқа тинмасдан прессинг қилиб ўйнайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Ўзбекистонлик футбол мухлислари эса айнан шу нарсани исташади. Албатта, бу менга ҳам ёқади, аммо бундай ўйнаш учун сизда шу талабга жавоб берадиган футболчилар бўлиши керак. Бунинг учун ўйинчиларингиз жисмонан жуда баққувват бўлиши, ҳимоячилар эса майдон марказигача келиб ўйнаши, тезлик билан бўш ҳудудларни ёпа олишлари лозим. Бу эса деярли иложсиз иш. Ҳозир биз аста-секин ўйинимизни яхшилаб боряпмиз ва биз тўғри йўлдамиз. Ҳар бир мураббий қўл остидаги ўйинчиларга таянади. Мураббий сифатида улар ўз клубларида қандай ўйин кўрсатаётганларини кузатиб боришимиз керак. Ўйинчилар ўз клубларида ўйнаётган бўлсалар, албатта. Бу энг муҳим масалалардан бири. Мисол учун, қўл остимдаги энг зўр ўйинчи бўлган Элдор Шомуродовни олайлик. Элдор «Рома»да қолишга қарор қилди ва катта эҳтимол у клубда етарли ўйин амалиётига эга бўлмайди. Бу вазият эса албатта миллий терма жамоа мураббийига муаммо бўлади. Қўл остингиздаги энг яхши ўйинчилардан бири ўз клубида майдонга тушмаётгани терма жамоа ўйинини қуриш пайти сизга етарлича қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, ҳозирги вазиятимиз ёмон эмас. Аммо ҳали яхшилашимиз керак бўлган жуда кўп жиҳатлар бор. Жамоанинг ўйинидан олдин жуда кам машғулот ўтказамиз. Умуман олганда барча терма жамоаларда шундай. Бу бизнинг ишимиз. Қисқа қилиб айтганда, жамоамдан қониқяпман.
- Элдор билан унинг келажакдаги режалари, бошқа клубга ўтиши борасида суҳбатлашдингизми?
- Футболчилар билан бу мавзуда гаплашиш менинг услубим эмас. Уларнинг ўз шахсий ҳаётлари, оилалари, ўз маошлари бор. Элдорнинг ўзи қолишни хоҳладими ёки клуб шундай қарорга келдими, буни билмайман. Мураббий сифатида ҳар бир шогирдимнинг ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлишини хоҳлайман. Ҳеч қандай машғулот ўйинларнинг ўрнини боса олмайди. Албатта, биз бу масалада трансфер ойнаси ёпилишидан икки ҳафта олдин суҳбатлашдик. Элдор бошқа клубга ўтаётганини айтганди, якунда эса «Рома»да қолди. Нега бундай бўлганини билмайман. Биз Шомуродовнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Энди Элдорнинг «Рома» таркибида етарли ўйин амалиётига эга бўлишига умид қиламан.
- Ўртоқлик ўйинларига қандай ёндашасиз? Сиз учун янги ўйинчиларни синашми ёки оптимал таркибни шакллантириш?
- Биласизми, бизда вақт йўқ. Осиё кубоги кейинги йил июнь ойида ўтказилади. Кўпи билан 4-5 нафар янги ўйинчини термага жалб қилишим мумкин. Экспериментлар ўтказишга вақтимиз йўқ. Ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Шундан сўнг март ойига бориб йиғин бўлади. У ёғига Осиё кубоги старт олади. Жамоадаги барча ўйинчиларнинг ўзаро муносабатларни яхши тушуниб олишим керак. Шу билан бирга, уларнинг маданиятини ҳам ҳурмат қилишим лозим. Ўзбекистонда кўпчилик мусулмон ҳисобланади. Барча маҳаллий ва хориждаги футболчиларнинг ўйинларини кузатиб боряпмиз. Агарда мен учун муҳим бўлган бирор ўйинчи айнан ўша пайт яхши спорт формасида бўлмаса ҳам уни терма жамоага чақиравераман. Сабаби, вақтимиз кам, қолаверса, бизда бир-бирининг ўрнини боса оладиган 30-40 нафар футболчи йўқ. Дунёдаги кўпгина терма жамоалар шу тартибда ишлашини кўришингиз мумкин.
- Ўзбекистон U-23 термаси ўйинчиларидан кимдир келажакда бош жамоа етакчиси бўлиши мумкинми?
- Албатта, буни вақт кўрсатади. Умуман олганда U-23 терма жамоамиз Осиё кубогида яхши ўйин кўрсатди, фақатгина финалда имкониятни бой беришди. Маълум ёш чегарасида ўтказилидаган мусобақалар асосий терма жамоа қатнашадиган мусобақалардан буткул фарқ қилади. Масалан, ўша терма жамоа сардори Жасур Жалолиддиновни олайлик. У «Локомотив»га қайтди ва Суперлига ўйинларида майдонга тушмоқда. Ҳозирда у Суперлига даражасида 50-60 дақиқа ўйнай олади, чунки у тажрибали, кучли ва етук футболчиларга қарши ўйнашига тўғри келмоқда. Бу эса бошқа даража. Биз албатта, барча футболчиларни кузатиб боряпмиз. «Олимпик» лойиҳасидан хабарингиз бўлса керак. Бу жамоа Ўзбекистон футбол федерациясининг лойиҳаси бўлиб, улар ҳозирда Суперлигада ўйнашмоқда. Ўтган мавсум улар Про Лигада ўйнашганди. Жамоа жуда тез ривожланишмоқда ва ажойиб футбол кўрсатишмоқда. «Олимпик» яхши кетмоқда. Бундан буёғига нима бўлишини кузатамиз.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789