АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 ва ОК-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Гонконг терма жамоасига қарши муҳим учрашувлар олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.
Таъкидлаш мумкинки, словениялик мутахассис бу сафарги йиғинга 26 нафар футболчини жалб этган бўлса, уларнинг 20 нафари Қатардаги Осиё кубогида ҳам иштирок этган.
Таркиб ҳақида:
- Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб. Бундай муҳим баҳслар олдидан бизни келажакда нималар кутаётганини билишимиз зарур. Узоқ парвозлар ва қисқа вақт давомида етарли даражада машғулот ўтказмаган ҳолда мезбон жамоага қарши баҳс олиб бориш, сўнг парвоз ва бир неча кундан сўнг яна ўйин ўтказиш осон бўлмайди.
Етакчилар ҳақида:
- Алижонов Осиё кубогигача бизнинг энг яхши футболчиларимиздан бири эди, у охирги бир қанча учрашувларда ажойиб ўйин кўрсатди, сўнг жароҳати сабабли майдонга туша олмади ва ҳозир ҳам таркибда эмас. Шомуродов сафга қайтди, аммо биз унинг жисмоний ҳолатига эътибор қаратишимиз керак.
Гонконг билан ўйинлар ҳақида:
- Биз майдонда боримизни беришимиз керак. Гонконг Осиё кубогида муваффаққиятсиз иштирок этган бўлиши мумкин, аммо улар аввалги учрашувларга қараганда янгиланган таркибга эга бўлишлари аниқ. Демак, бу баҳс осон бўлмайди. Футболчиларни ўйинга жиддий ёндашиши кераклигига ишонтириш менинг вазифам. Ҳа, биз рақибга қараганда устундек кўринишимиз мумкин, лекин учрашувга тайёр бўлмасангиз, футбол сизга кутилмаган сюрпризларни тақдим этиши мумкин. Агар олдиндаги икки ўйинда ғалаба қозонсак, катта эҳтимол билан, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этган бўламиз. Учинчи йилдирки жамоани қуришда давом этяпмиз. Биз Осиё кубогида энг яхши ҳужумчиси турнирда иштирок этмаган ягона жамоа эдик. Агар Шомуродов сафда бўлганида унинг энг камида 4-5та гол уришига ишончим комил эди.
Терма жамоа ўйини ҳақида:
- Энг катта ўзгариш шуки, жамоа аввалгига қараганда умуман бошқа услубда ўйнамоқда. Бугунги Ўзбекистон Осиё грандлари билан рақобатлаша олади. Мен баъзи футболчиларни масъулиятни ўз зиммасига олишлари кераклигига ишонтирдим. Уларда ўзларига бўлган ишонч руҳи ошган. Шу сабабли, ҳар қандай жамоага қарши баҳсда яратилган имкониятларнинг аксариятидан унумли фойдаланмоқдамиз. Бироқ ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоаларга қарши муаммоларимиз бор. Футболчилар мен нимани истаётганимни яхши тушунишади ва бу жуда муҳим, чунки улар билан ҳар куни ҳам бирга ишлай олмайман ва терма жамоага жалб этилганларида, улардан нима талаб қилинаётганини билишлари муваффаққият сари катта қадамдир.
Манба: the-afc.com, МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789