Среско Катанец бемор, термани энди алеш Чех бошқаради...

Среско Катанец бемор, термани энди алеш Чех бошқаради...

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец «CAFA Nation’s Cup 2023» мусобақасининг 2-турида иштирок этолмайди.

ЎФА хабарига кўра, соғлиғи билан юзага келган муаммолар сабабли, словениялик мураббий Туркманистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Бу ўйинда жамоани ёрдамчи мураббий Алеш Чех бошқариб боради.
Ўзбекистон – Туркманистон ўйини 14 июнь куни соат 20:30 да Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бошланади. Sport телеканали ўйинни трансляция қилишни режалаштирган.