АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Роппа-роса яна 1 йилдан кейин Евро-2024 финал босқичи бошланади.
Табиийки, Европанинг барча миллий жамоалари кейинги ёз Германиядаги ажиб стадионларда ўйнаш орзусида. Маълумот учун, навбатдаги қитъа чемпионати мезбонлик ҳуқуқи учун курашда Туркияни ортда қолдирган Германия 51та катта ўйин учун жаҳонда тан олинган 10та топ-стадионни тайёрламоқда. Демак, қуйида келаси йил ёзда Европа футболининг эпицентрига айланадиган ҳар бир шаҳар ва стадионга бирров нигоҳ бурамиз.
Берлин - Olympiastadion (сиғими - 74475)
Евро-2024 финалига танланган Берлиндаги «Олимпия» стадиони мураккаб ўтмишга эга. Olympiastadion ва 1936 йилги Олимпиада ўйинлари ўртасидаги алоқа ўчмас бўлиб қолмоқда. Бу аренада энг эсда қоларли футбол лаҳзаси эса 2006 йили кузатилган - Зидан ижросидаги машҳур «калла қўйиш». Умуман, «Олимпия»да жозибали томонлари етарли. Дейлик, Германия пойтахти кўрки оғир технога содиқлиги билан Европа чемпионати финали учун энг зўр танлов!
Кёльн - Rhein-Energie Stadion (сиғими - 46195)
Германиянинг зиёфат пойтахти сифатида танилган Кёльн кейинги йил ёзда мухлислар учун ёқимли масканга айланади. Rhein-Energie Stadion Рейн-Рур метрополитени марказида жойлашган. Демак, арена Дортмунд, Дюссельдорф ва Гельзенкирхенга ташриф буюрадиган мухлисларни ҳам «ўз домига тортади». 5та ўйинга ўз бағрини очадиган арена ЖЧ-2006дан ўрин олган Англия - Швеция ўйинида Жо Коул ижросидаги ажойиб чалқанча зарба гувоҳидир.
Дортмунд - BVB-Stadion (сиғими - 65851)
Шаҳар сайёҳлик маскани эмас, лекин «Вестфаленштадион» ёхуд BVB-Stadion ортиқча таърифга эҳтиёж сезмайди. «Боруссия» Д. клубининг уй аренаси довруғи бутун дунёга ёйилган - энг машҳур мухлислар қўнимгоҳи. BVB-Stadion 2024 йили ярим финалга мезбонлик қилади. Умуман, қитъа чемпионати баҳона «сариқ девор» маълум муддат бошқача тусга кирса, ажабмас.
Дюссельдорф - Merkur Spielarena (сиғими - 51500)
2006 йили Дюссельдорф эътибордан четда қолди, лекин шаҳар стадиони ЖЧ-74 ва Евро-88 ўйинларини қабул қилган. Чиройли, таъсирчан замонавий аренага 5та ўйин берилган, жумладан, 1|8 ва 1|4 финал баҳслари. Дюссельдорф ҳозирдан Европа топ-футболчиларини қабул қиладиган пайтни интиқлик билан кутмоқда.
Франкфурт - Deutsche Bank Park (сиғими - 48000)
Франкфурт улкан аэропорти ва молиявий тизими билан йирик халқаро марказга айланиб улгурди, маҳаллий клуб эса ҳозир уйғониш даврида. Дейлик, 2022 йили ЕЛда ғалаба нашидасини сурган «Айнтрахт» бу сафар Deutsche Bank Park аренасининг қайноқ муҳитидан таъсирланиб, ЧЛ «плей-офф» босқичига чиқди. Шаҳар йирик сайёҳлик маркази сифатида танилган эмас, аммо асосий минорасидан кўринадиган манзара ўта ҳайратланарли.
Гельзенкирхен - Veltins-Arena (сиғими - 54740)
Евро-2024 мезбонлари орасида энг кичик шаҳар саналган Гельзенкирхен - ҳақиқий футбол ўчоғи. «Шальке» охирги вақтларда қийинчиликларга учраган бўлсада, «Фельтинс-Арена» ҳар доим гавжум. Англия термаси ЖЧ-2006да португалларга айнан шу стадионда ютқазганди. Гельзенкирхен кўмир қазиб олиш марказидаги энг диққатга сазовор нуқта - бу «самовий нарвон».
Гамбург - Volksparkstadion (сиғими - 51500)
Гамбург- Германиянинг иккинчи йирик шаҳри ва Евро-2024нинг энг шимолий нуқтаси. Мухлислар Репербанда афсонавий тунги ҳаёт ичига тушишади, стадион эса Шимолий Европадаги энг зўрларидан биридир. Айтганча, бўлажак турнирга декабрь ойида айнан шу шаҳарда қуръа ташланади, ёзда эса Volksparkstadion 5та ўйинни қабул қилади.
Лейпциг - Red Bull Arena (сиғими - 42259)
Бир пайтлар Бах ва машҳур Штази яшаган Шарқий Германиянинг ушбу гавжум шаҳрида ҳамон классика ҳукмрон. Стадион ЖЧ-2006нинг 5та ўйинини ўтказганидан сўнг маҳаллий «РБ Лейпциг» клуби ўзгача мақомга эришди. Берлинда тўхтайдиган ҳар бир мухлис лоақал 1 кунлик саёҳат учун Лейпцигга бош суқиши керак.
Мюнхен - Allianz Arena (сиғими - 70000)
Биргартен, узундан-узун колбасалар, миллий лидерхозен, қўнғироқлар ва рамзий стадион. Мюнхен таърифга муҳтож шаҳар эмас. «Бавария»нинг уй аренаси очилиш учрашувидан ташқари, яна 5та ўйинга ўз бағрини очади. Жумладан, финал йўлланмаларидан бири тақдирига шу ерда ойдинлик киритилади.
Штутгарт - Mercedes-Benz Arena (сиғими - 54812)
Штутгарт сирли шаҳар: Германиянинг энг бой ҳудудларидан бирида маҳаллий акцентда гаплашишади. Штутгарт - беҳисоб минерал булоқлар отилган, «Мерседес» ва «Порше» яралган манзил. Евро-2024 доирасидаги 5та ўйин (хусусан, чорак финал)ни олган Mercedes-Benz Arena футуристик «Хэмпден Парк»ка ўхшайди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789