Суперкубок жанги олдидан нурсиз дуранг...

Суперкубок жанги олдидан нурсиз дуранг...

Сешанба оқоши Суперлигада 11-турнинг қолдирилган «Насаф» - «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтди.

Қаршидаги «Марказий» стадион мезбонлик қилган баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0. «Шерлар» бу ўйиндан сўнг очколарини 35тага етказиб олиб, пешқадамликни мустаҳкамлашди. «Насаф» эса 29 очко билан 4-ўринда қолди. Айтиш ўринли, бу жамоалар 24 август куни Жиззахда яна бир бор тўқнаш келишади. Бу гал улар Ўзбекистон Суперкубоги учун майдонда кураш олиб боришади.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. COCA COLA СУПЕРЛИГА. 11-ТУР ЎЙИНИ «НАСАФ» - «ПАХТАКОР» - 0:0

15 август. Қарши. «Марказий» стадион. 15107 томошабин.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Тўрабек Суюнов.

ВАР: Акобир Шукруллаев.

АВАР: Илья Ильин.

«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 63), 92.Умарбек Эшмуродов, 7.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев (17.Суҳроб Нуруллоев, 76), 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 63), 70.Жаба Жигаури (99.Азизбек Амонов, 86), 77.Ойбек Бозоров, 10.Андрес Чавес (19.Матеус Лима Круз, 76).

«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов (40.Кими Мерк, 75), 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (2.Беҳрузбек Асқаров, 90), 28.Диёр Холматов, 8.Азизбек Турғунбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (20.Ҳожимат Эркинов, 78), 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холхорхонов, 90).

Назоратчи: Валентин Коваленко.

Комиссар: Бекзод Арипов.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси - Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).

 

ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:

Камолиддин ТОЖИЕВ («Пахтакор» клуби мураббийи): - Бир неча кун ичида кучли жамоалар билан учрашув ўтказдик. Тенг ўйин бўлди, деб ўйлайман. Охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди, аммо омадимиз келмади. Бу тур ўтказилган пайтда кўпчилик футболчимиз терма жамоа таркибида эди. Ёшларимиз муҳим беллашувларда иштирок этишди. Шу сабаб, баҳсни қолдиришга тўғри келганди. «Насаф» ҳам кучли жамоа. Уларда тезкор футболчилар етарли. Барибир ҳар бир клуб гол ўтказиб юборишдан қўрқади. «Аждарлар» ҳам шу кабилар сирасига киради. Азмиддиновнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. У кейинги учрашувларда жамоамизга ёрдам бера олади.

Рўзиқул БЕРДИЕВ («Насаф» клуби бош мураббийи): - Бугун мамлакатимизнинг икки кучли жамоаси бир-бирига рўбаро келди. Катта ўйинда ким кўп хато қилса, ўша мағлубиятга учрайди. Рақиб кўпроқ тўп назоратига эгалик қилди. Хатолар ҳам жуда кўп бўлмади. Легионерлар имкон қадар жамоага ёрдам бериш учун ҳаракат қилишмоқда. Ўзбек футболида ўз ўрнини топиб кетиш осон эмас. Йигитлар тезкор, интенсив футболга имкон қадар тезроқ мослашиши керак. Футболчилар ҳам буни яхши тушуниб туришибди. Бугун Жигаурида иккита ажойиб вазият бўлди, аммо бу имкониятлардан фойдалана олмади. Футболчиларнинг ҳар бирига алоҳида таъкидлаймиз: шошилмаслик муҳим. Ҳар қандай ишда сабр билан ҳаракат қилиш лозим. Дарвозабон Умид Эргашевга ҳам тезкор паслар бўйича алоҳида кўрсатмалар берганмиз. Насруллаев жароҳати борлиги боис 3-4та ўйинни ўтказиб юборди. Шунинг учун бугун уни эртароқ захирага олишга қарор қилдик.

 

Жамоалар                            Ў         Ғ         Д         М        Т-Н     О

1 ПАХТАКОР                      16        11        2          3          25-14   35

2 НАВБАҲОР                      16        10        3          3          27-10   33

3 НЕФТЧИ                            16        8          8          0          22-10   32

4 НАСАФ                             16        8          5          3          19-11   29

5 ОКМК                                16        8          3          5          28-22   27

6 СУРХОН                           16        7          5          4          17-14   26

7 АНДИЖОН                       16        6          3          7          16-15   21

8 БУНЁДКОР                       16        5          5          6          17-20   20

9 СЎҒДИЁНА                      16        5          4          7          19-21   19

10 ОЛИМПИК                     16        4          5          7          16-22   17

11 МЕТАЛЛУРГ                  16        4          4          8          14-25   16

12 ТУРОН                             16        2          6          8          11-19   12

13 БУХОРО                          16        3          1          12        9-22     10

14 ҚИЗИЛҚУМ                    16        2          4          10        7-22     10

ТЎПУРАРЛАР

Драган Черан («Пахтакор») - 11та (4та пен.)

Рубин Хебай («Андижон») - 9та (1та пен.)

Силванус Нимели («Сурхон») - 8та

Зенан Займович («Сўғдиёна») - 8та

Тома Табатадзе («Навбаҳор»Ғ»Нефтчи») - 7та (4та пен.)...

 

17-ТУР

19 август (шанба)

19:00 «ПАХТАКОР» - «МЕТАЛЛУРГ»

20:00 «НАСАФ» - «ҚИЗИЛҚУМ»

20 август (якшанба)

19:00 «ТУРОН» - «БУНЁДКОР»

20:00 «БУХОРО» - «СУРХОН»

21 август (душанба)

19:00 «АНДИЖОН» - «ОЛИМПИК»

26 август (шанба)

18:30 ОКМК - «НЕФТЧИ»

19:30 «СЎҒДИЁНА» - «НАВБАҲОР»

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.