Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Иван Бошкович бемажол кўринган «Сўғдиёна»ни кескин ўзгартиргани билан эътибор қозонмоқда.
Жиззахликлар бу сафар Бухорода собиқ бош мураббийлари Улуғбек Бақоев жамоасидан 3 очко тортиб олишди. Шунингдек, «Сурхон» ҳам дадил одимламоқда. Топилма - Силванус Нимелининг навбатдаги голи Термиз клубининг «Металлург»дан устун келишига кифоя қилди. Якшанба куни эса «Нефтчи» ва ОКМК қимматли очколарни йўқотди тегишлича «Олимпик» ҳамда «Турон»га қарши баҳсларда. Бу ҳолат табиийки, «Пахтакор» ва «Навбаҳор» фойдасига.
* «Сўғдиёна» Иван Бошкович бошқарувида қаторасига 4та ўйинда ғалаба қозонди.
* Зенан Займович («Сўғдиёна») охирги 5та ўйинда 6та гол урди.
* «Металлург» охирги 4та ўйинни умумий - 1:9 ҳисобида бой берди.
* «Нефтчи» ҳамон мағлубиятсиз одимламоқда - 5та ғалаба, 5та дуранг.
«БУХОРО» - «СЎҒДИЁНА» - 0:2 (0:0)
19 май. Бухоро. «Бухоро» стадиони. 6800 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов, Ерлан Нуржанов.
VAR ҳаками: Ҳусан Музаффаров.
VAR ассистенти: Жасур Рустамов.
Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов (58), Зенан Займович (86).
«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Александр Касьян (22. Рўзимбой Аҳмедов, 60), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев (7. Жасур Азимов, 75), 25. Аббос Отахонов,
70. Александар Станисавлевич (77. Файзулло Жуманқўзиев, 69), 80. Фаррух Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 69), 91. Асилжон Бегимқулов (16. Жасур Ҳасанов, 75).
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 6. Алишер Салимов, 8. Искандар Шайқулов (12. Хислат Халилов, 63), 9. Зенан Займович (7. Сердер Сердеров, 88), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 15. Тарик Исич, 15. Миржалол Абдумуталов (32. Нодир Сойибов, 57) 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев (17. Муҳаммад Йўлдошев, 88), 93. Марко Колакович (4. Элёр Орифов, 46).
Огоҳлантиришлар: Дилшод Жўраев (43) - Нодир Сойибов (81).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жавоҳир Қаҳрамонов («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Валентин Коваленко.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Ўйинда катта босим бўлиши, ҳаводаги тўплар учун жиддий кураш боришини билардик. Бундай рақибга қарши ўйнаш ҳамиша ноқулай. «Бухоро»да иштиёқ юқори. Асосийси, ғалаба қозондик. Қолаверса, кетма-кет 3-ўйинда гол қўйиб юбормадик. Демак, ҳимоямиз юқори даражада ўйнаяпти. Ўйин сифати бўйича эса ҳамиша эътирозим бўлади. Биринчи бўлимда секинроқ ҳаракатландик, ўткир узатмалар етишмади. Яна майдонга мослашишда қийналдик, тўп билан яхши ишламадик. Танаффусдан кейин ишлар яхшироқ кечди ва вазиятлар ярата бошладик. Биринчи бўлиб гол урганимиз - омадимиз келгани. Ўйин сифатини янада яхшилаш керак. Зеро, сифат бўлмаса, узоқ вақт натижа кўрсатиш қийин. Рақибдан бир бош устун ҳолда ўйнай олишимизга ишонаман. Исталган мураббийга ўз ўйинини сингдириши учун вақт керак. Ҳозир шу йўлда ишлаяпмиз. Бизда ўйинни кучайтирадиган захира кучлари бор. Ҳар ўйинда ёшларга имконият берилмоқда. Айниқса, Хислат Халилов ва Нодир Сойибовдан кўпроғини кутяпман. Одатда жамоада бош мураббий ўзгаргач, футболчилар кайфияти ўзгаради. Мураббий эса келиши билан ўйин услубини ўзгартиролмайди. Демоқчиманки, ижобий ҳолат аввало, руҳиятга боғлиқ. Иккинчидан, позицион ўйинни йўлга қўймоқдамиз. Мана, гол қўйиб юбормаётган эканмиз, энди ўйин сифатини яхшилаш масаласида ҳам ишлашимиз керак. Умуман, «Сўғдиёна»да ишлаш қийинчилик туғдирмаяпти. Чунки футболчилар савияси анча баланд.
Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Ҳар икки бўлимда зўр ўйнадик, вазиятлар яратдик. Гол уриш учун барча ишни қилдик, урдик ҳам. Голимиз нега ҳисобламаганини тушунмадим, ҳакамлар ўзаро суҳбатлашиб, «офсайд» бўлганини кўрсатишди. Тушунарсиз ҳолат. Улар ўйиндан ташқари ҳолатни қандай аниқлашганини билмадим. Фақат ўзгаришлар муваффақиятсиз чиқди. Футболда гол урган томон ютади. Демак, жамоамнинг бугунги даражаси шу. Йил бошида селекция ишларини амалга оширган инсонга юзланиш керак. Айрим футболчилар жамоа даражасига тортолмайдилар. Клубдаги умумий ҳолат ҳам яхши эмас. Қўл остимиздаги футболчилар даражасидан келиб чиқиб, тактика танлаяпмиз. Маълум даражада меҳнатимиз меваси ҳам кўриняпти. Бугун худди аввалги ўйиндаги каби енгилмаслигимиз керак эди. Жамоанинг қандай тактикада ўйнаши футболчиларга боғлиқ. Барчаси натижа учун. Натижа мухлисларга хурсандчилик тақдим қилади. Агар голимиз инобатга олинганида, ўйин бошқача тус оларди, йигитларда руҳият кўтариларди. Балки ютқазмасмидик... Тўғриси, вазиятга баҳо бериш қийин. Чунки ҳакам эмасмиз. Гол ҳисобланмадими, демак, сабаб бор. Агар у ҳисобланганида, балки, 2:0 ёки 3:0 ҳисобида ғалаба қозонармидик...
Селекция ишлари бошлаб юборилган. Буни яширмайман. Таркибдаги айрим футболчиларнинг кетишлари аниқ. Ҳолатимиз оғир, трансферлар орқали вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкин. Мухлислардан сабр қилишни, футболчилар ва жамоани қўллаб туришни сўрайман. Сизларга ҳали хурсандчиликлар тақдим этамиз, албатта.
«СУРХОН» — «МЕТАЛЛУРГ» - 1:0 (1:0)
20 май. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 341 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Умид Раҳимжонов
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.
VAR ассистенти: Алишер Усмонов.
Гол: Силванус Нимели (35).
«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров (17. Жаҳонгир Абдусаломов, 82), 5. Азиз Пирмуҳаммадов (10. Тамирлан Жамалутдинов, 69), 6. Артём Сокаль, 7. Достон Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 18. Силванус Нимели, 27. Асилбек Жумаев (77. Асадбек Каримов, 58; 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 82), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Камрон Саидазимов.
«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов (10. Бектемир Абдуманнонов, 46), 9. Забиҳилло Ўринбоев (29. Диёр Тоиров, 89), 11. Дамир Темиров (91. Марко Обрадович, 72), 14. Аброр Тошқўзиев, 17. Владислав Касминин, 19. Эргаш Исмоилов, 21. Абдужалил Маназаров (7. Ҳусниддин Ғофуров, 46), 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 97. Муҳаммадали Алиқулов.
Огоҳлантиришлар: Беҳруз Шайдулов (60), Артём Потапов (90+4) — Аброр Тошқўзиев (74), Ҳусниддин Ғофуров (90+2).
Четлатишлар: Камрон Саидазимов (25) - Эргаш Исмоилов (12).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Силванус Нимели («Сурхон»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Мана, бир неча ўйиндирки ҳаммасини яхши бошлаяпмиз, аммо негадир кимдандир чўчиб, хатоларга йўл қўйяпмиз ва бу голларга олиб келяпти. Бугун йигитларга нима бўлганини тушунмадим. Хатолар такрорланяпти. Голдан кейин вазиятни ўнглашга уриндик, бироқ ҳакам футболчимизни четлаштирди. Ўша ҳолат карточкага тортармиди-йўқ - билмадим. Иккинчи бўлимда йигитлар курашишди, бир қатор вазиятлар яратишди, лекин гол уролмадик. Йўқ, бир қолипга тушиб қолмадик, дейлик, «Насаф»га ҳам жиддий кураш тақдим этдик. Фақат хатоларнинг такрорланаётгани... Рақиб жамоалар шундан фойдаланяпти. Легионерлар ўйини? Масалан, Обрадович бугун яхши ҳаракатланди, гол уришга яқин келди. Умуман, футболчиларни маҳаллий ва легионер тоифасига ажратишни хоҳламайман, чунки ягона жамоамиз.
Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Икки хил бўлим. Биринчисида четлатишларни кўрдик, иккинчисида вазиятга қараб, ҳаракат қилдик. Йигитларга раҳмат, майдонда борларини беришди. Ўйинни майдоннинг рақибга тегишли ярмига кўчиришга қийналган бўлсакда, бир неча қарши ҳужумлар ташкил этдик. Ҳа, Наманганда кечган охирги учрашувимиз билан солиштирсак, ўйин нисбатан зерикарли тус олди - бошқа тезлик... Чунки ҳар икки жамоа очко илинжида майдонга тушди. Менимча, клубларда легионер танлаш имконияти ошди ва танлаб-танлаб футболчи олинмоқда. Бундан фақат ютамиз. Биз ҳам, клублар ва мухлислар ҳам. Наманганда шунга ўхшаш саволлар беришганди: Нимелини ёздаёқ қўйиб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз. Футбол - жамоавий ўйин. Алмаштирилмас ўйинчи йўқ, лекин Силванусдан айрилмоқчи эмасмиз.
«ОЛИМПИК» — «НЕФТЧИ» - 0:0
21 май. Тошкент. «Жар» стадиони. 4404 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Шуҳрат Ражабов.
VAR ҳаками: Илья Ильин.
VAR ассистенти: Александр Сидоров.
«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов, 6. Беҳзод Шамсиев (5. Шаҳзод Тоиров, 46), 7. Руслан Жиянов (77. Рустам Азимов, 90+1), 10. Фаррух Мухторов (15. Мустафо Абдуманнопов, 70), 17. Темур Мамасиддиқов (11. Отабек Жўрақўзиев, 58), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (9. Муҳаммадали Ғиёсов, 70), 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов.
«Нефтчи»: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода (70. Аббос Ғуломов, 70), 11. Иззатилла Абдуллаев (9. Улуғбек Ҳошимов, 60), 13. Лутфулла Тўраев (23. Диёр Туропов, 70), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе (35. Мурод Бобожонов, 81), 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 26. Олексей Ларин, 28. Фозил Мусаев (8. Нурилло Тўхтасинов, 60).
Огоҳлантиришлар: Фаррух Мухторов (35), Отабек Жўрақўзиев (85), Одил Абдумажидов (90+6) — Муҳсин Убайдуллаев (53), Зоир Жўрабоев (62).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳсин Убайдуллаев («Нефтчи»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Курашларга бой футбол кўрдик. Ғалабага бироз яқинроқ эдик, аммо омад етишмади. Айниқса, биринчи бўлимдаги икки вазиятда. Умуман, ўйин сифати ёқди, икки жамоа ҳам ўзини яхши томондан кўрсатди. Шунчаки, гол урилмади. Ихтиёримда 21 нафар футболчи бор. Рақобат ҳам жойида, фақат жароҳатланганлар бор. Ротация - нормал ҳолат. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтиришади. Ҳали ишлов талаб қиладиган жиҳатлар етарли. Ўз устимизда ишлаб, мукаммаллик сари интилмоқдамиз. Ўйинимиз мукаммал эмас - бу аниқ. Молия масаласини оммага олиб чиқишни истамасдим. Футболчилар бор кучларини беришмоқда, муаммолар эса эртами-кеч бартараф этилади. Охирги 5та ўйинда 4та дуранг? Ҳеч қандай қўрқинчли нарса юз бермади. Ҳамма очко йўқотади. Асосийси, курашмоқдамиз. Чемпионликка келсак, буни финишда турнир жадвалига қараб, билиб оламиз. Икки дарвозабонимиз бор. Яна бири ҳозир жаҳон чемпионатида. Рақобат кучли. Назаров олимпия термаси аъзоси ҳисобланади. Агар унга имконият бермас эканмиз, нега чақирдик? Владимирга ишондик ва у яхши ўйнади. Тўраев ҳам чакки эмас. Ўртада рақобат бор.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда ҳавонинг бироз димлиги шиддатни оширишга йўл қўймади. Танаффусдан кейин эса ўйин анча қизиди. Менимча, дуранг - адолатли натижа. Ҳужум чизиғига саволларим кўп. Тезкор қарор, очилиш борасида муаммолар кузатилмоқда. Ҳужумчи кўп вақт гол уролмаса, босим ўз-ўзидан ошиб боради. Ҳа, рақобат ўтган йили кучлироқ эди. Ҳозир таркибда ёшлар кўп. Сабаби шу. Лекин ёшлар ҳам ўсишмоқда. Вазиятлардан фойдалансак бўларди. Йигитлар қаердадир шошиб қолишди, бошқа ҳолатда тажриба етишмади. «Нефтчи»да захира ўриндиғи бизникидан анча кучли. Ҳошимов, Туропов, Тўхтасинов майдонга тушишганидан кейин рақиб анча фаоллашди. Муҳими, шунда ҳам вазиятни назорат қилдик.
«ТУРОН» — ОКМК - 1:1 (0:0)
21 май. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 3125 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Лочин Долимов.
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.
VAR ассистенти: Темур Гайнуллин.
Голлар: Хуршид Мухторов (80-пен.) - Санжар Турсунов (54).
«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 4. Аслиддин Тоштемиров (19. Сардор Абдураимов, 87), 11. Шоҳназар Норбеков (10. Ҳумоюн Мурто-заев, 59), 14. Хуршид Мухторов, 15. Никола Кумбурович, 17. Қувондиқ Рўзиев (9. Азиз Ибрагимов, 90+1), 18. Абдуғани Камолов, 21. Аъзам Алиев, 44. Анри Чичинадзе, 49. Закария Бегларишвили (40. Нгу Абега Энянг, 59), 77. Билолхон Тошмирзаев.
ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрам Комилов (29. Виталий Денисов, 46), 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 56), 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов (15. Ойбек Рустамов, 70), 27. Мартин Боаке (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 70), 88. Сияваш Ҳақназари (13. Элдор Бегимов, 82).
Огоҳлантиришлар: Раҳим Давронов (90) — Санжар Турсунов (11).
Четлатиш: Дилшод Аҳмадалиев (78, О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Санжар Турсунов (ОКМК).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Шубҳа йўқ, бугун 2 очко йўқотдик. Ваҳоланки, ўйин тизгини ўз қўлимизда бўлди. Пенальти ва қизил карточкага қарамай, ғалабага интилдик, аммо гол уролмадик. Насиб 1 очко экан, шунга шукр. Ўйиндан кейин турли таклифлар бериш осон. Яйпанда автобус ишлаб чиқарилмайди, тўғрими? Бироқ «Турон» ўйин бошланиши билан жуда зўр «автобус» қўйди. Ҳакам эса биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди. Бу адолатданми? Ахир бу ерга ўйнагани келганмиз, мухлислар эса томоша қилгани. Демоқчиманки, 1-дақиқалардан ҳимояга ётиб олиш тўғри келмайди. Бу нолиш эмас. Дарвозабон икки марта ётиб олган бўлса, бунга 5 дақиқа кетди. Ўзбекистон термаси кеча яхши ўйин кўрсатди. Бундай ўйинларда дарвозабон вазиятларни бартараф этса, жамоага далда бўлади. Биринчи масала - гуруҳдан чиқиш. Бу йўлда жамоамизга омад тилайман. Кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Жамоа яхши шаклланган. Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади. Нодир Абдураззоқовда охирги сонияларда имконият юзага келди. Шундай вазиятлардан фойдаланиш керак.
Денис Бушуев («Турон» бош мураббийи): - Ҳозирги ҳолатимизда ҳар бир очко ўта муҳим. Жамоам характер кўрсатганидан хурсандман. Эркакча сабр учун раҳмат. Ўйинни назорат қилган жамоа ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Қайтараман, ҳозир ҳар бир очко биз учун олтиндек қадрга эга. Норбековни вақтида алмаштирдим. У биринчи бўлимда катта ҳажмда иш бажарди ва танаффусдан кейин ҳам ўзини кўрсатиш учун вақт бердик. Рақиб қизил карточка олгач, назоратни ўз томонимизга оғдиришни талаб қилдим, аммо ҳозирги даражамизда бу имконсиз... Мухлислар эътирозини тушунаман. Лекин кўпроқ ишласак, уларни қувонтира олишимизга ишонаман.
Тур қаҳрамони - Иван Бошкович («Сўғдиёна»)
«Бунёдкор»дан алам билан кетган Иван Бошкович «Сўғдиёна» бошқарувини қўлга олгани ҳамоно жамоани равон йўл сари бошлади. Ҳар ҳолда, жиззахликлар охирги 4та турда 7та гол уриб, 1тагина қўйиб юборишди ва 12 очко ишлашди. Эслатиш керак, бунга қадар «Сўғдиёна» ҳисобида атиги 2та очко бор эди. «Бухоро» устидан қозонилган ғалабани ҳам бемалол Бошкович ҳисобига ёзиш мумкин - ўйинга тўғри ёндашув ва ўринли тактика самараси.
Тур иқтибослари
- Сифат бўлмаса, узоқ вақт натижа кўрсатиш қийин. Рақибдан бир бош устун ҳолда ўйнай олишимизга ишонаман. Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи).
- Гол ҳисобланмадими, демак, сабаб бор. Агар у ҳисобланганида, балки, 2:0 ёки 3:0 ҳисобида ғалаба қозонармидик..? Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи).
- Йўқ, бир қолипга тушиб қолмадик, дейлик, «Насаф»га ҳам жиддий кураш тақдим этдик. Фақат хатоларнинг такрорланаётгани... Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи).
- Футбол - жамоавий ўйин. Алмаштирилмас ўйинчи йўқ, лекин Силванусдан айрилмоқчи эмасмиз. Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи).
- Охирги 5та ўйинда 4та дуранг? Ҳеч қандай қўрқинчли нарса юз бермади. Ҳамма очко йўқотади. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
- Яйпанда автобус ишлаб чиқарилмайди, тўғрими? Бироқ «Турон» ўйин бошланиши билан жуда зўр «автобус» қўйди. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).
22 май
19:30 «АНДИЖОН» - «ҚИЗИЛҚУМ»
19:30 «БУНЁДКОР» - «НАВБАҲОР»
«НАСАФ» - «ПАХТАКОР» ўйини Регламент бўйича меҳмон жамоа талаби (таркибидан ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2023га 8 нафар футболчи жалб қилинган) асосида қолдирилди.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(якшанба кунги ҳолат)
1 ПАХТАКОР 9 7 0 2 17-10 21
2 НЕФТЧИ 10 5 5 0 17-8 20
3 НАВБАҲОР 9 6 1 2 15-4 19
4 НАСАФ 9 5 3 1 13-7 18
5 ОКМК 10 5 2 3 18-13 17
6 БУНЁДКОР 9 4 3 2 11-6 15
7 СУРХОН 10 4 3 3 11-10 15
8 ОЛИМПИК 10 4 3 3 9-10 15
9 СЎҒДИЁНА 10 4 2 4 12-13 14
10 АНДИЖОН 9 3 0 6 9-11 9
11 БУХОРО 10 2 1 7 5-13 7
12 МЕТАЛЛУРГ 10 2 1 7 7-20 7
13 ҚИЗИЛҚУМ 9 1 2 6 3-14 5
14 ТУРОН 10 0 4 6 5-13 4
ТЎПУРАРлар:
Драган Черан («Пахтакор») - 8та (4та -пен.)
Зенан Займович («Сўғдиёна») - 6та
Рубин Хебай («Андижон») - 5та
Силванус Нимели («Сурхон») - 5та
Ҳусниддин Алиқулов («Насаф») - 4та...
12-тур
26 май (жума)
20:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «НЕФТЧИ»
20:00 ОКМК - «БУХОРО»
27 май (шанба)
20:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «БУНЁДКОР»
20:00 «АНДИЖОН» - ТУРОН
28 май (якшанба)
20:00 «НАВБАҲОР» - «ОЛИМПИК»
20:00 «СЎҒДИЁНА» - «НАСАФ»
29 май (душанба)
20:00 «ПАХТАКОР» - «СУРХОН»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789