Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
1. «Сурхон» Тошкентда озчилик бўлиб, «Металлург» дарвозасига 2та гол урган ҳолда, ғалабани илиб кетди ирода эвазига.
2. «Навбаҳор» ўз майдонида пенальтидан ҳам фойдаланолмай, «Қизилқум» билан очколарни бўлишиб олди. 3. «Насаф»га Қаршида «Нефтчи»га қарши баҳсда рақибнинг қизил карточкаси ва автогол қўл келди (1:0). 4. «Олимпик» бир бўлимдан ортиқ вақт 9 киши билан ўйнаган «Бунёдкор»ни таслим қилолмади (1:1), жамоага сўнгги лаҳзадаги пенальти ҳам наф келтирмади. 5. ОКМК ўз майдонида «Пахтакор»га қарши баҳснинг якуний қисмида урилган 3та гол эвазига мағлубиятни ғалабага алмашди (4:2). 6. Ниҳоят, Самарқандга қайтган «Динамо» байрамини «Андижон» бироз бузди (1:1). 7. «Локомотив» тезлик олган «Сўғдиёна» олдида ожиз қолди (1:2). Хуллас, 12-тур баҳсларида ўзгача воқеликлар занжир мисоли бир-бирига уланди. Асосий янгилик эса - «Сўғдиёна»нинг 3-ўринга сакрагани!
* «Навбаҳор»нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 4та ўйинга, голсиз одими эса 3та ўйинга чўзилди. Тўғри, Самвел Бабаян жамоаси шунинг баробарида чемпионатда ҳамон мағлубиятсиз одимламоқда.
* «Бунёдкор» футболчилари Ўзбекистон чемпионати тарихида илк марта 1та ўйинда 2та қизил карточка олишди.
* «Пахтакор» Суперлига ўйинида 2021 йилдан буён илк марта 4та гол қўйиб юборди. Ўшанда «шерлар»ни чемпионатнинг 21-турида «Қўқон-1912» 4та гол билан «сийлаганди».
* Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи ролида «Пахтакор»га қарши ўйинда илк марта ғалаба нашидасини сурди. Бунга қадар ОКМК Қосимов бошқарувида «Пахтакор»га қарши кечган 13та ўйинда 10та мағлубият ва 3та дуранг қайд этганди. Умуман, Олмалиқ клуби 2017 йилдан буён «Пахтакор»дан 3 очко ололмаётганди битта ўйинда.
«СУРХОН» - «МЕТАЛЛУРГ» - 2:1 (0:1)
19 июнь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 428 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Дилшод Жума-ниёзов, Никита Афиногенов, Ерлан Нуржанов.
VAR ҳакамлари: Розиябону Юсупова, Ислом Азимов.
Голлар: Жаҳонгир Абдусаломов (86-пен., 90+1) - Шаҳзод Убайдуллаев (22).
«Сурхон»: 16. Дилшод Йўлдошев, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Хамиджонов, 4. Нодир Неъматхонов, 7. Достон Турсунов (27. Асилбек Жумаев, 67), 8. Ҳумоюн Шербўтаев (6. Беҳзод Шамсиев, 90), 9. Улуғбек Ҳошимов (Абдуғафур Ҳайдаров, 77), 10. Дмитрий Плётнев, 14. Сарвар Абдуҳамидов (17. Жа-ҳонгир Абдусаломов, 46), 19. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 66. Беҳруз Шайдулов (77. Асадбек Каримов, 67).
«Металлург»: 35. Ра-ҳим Давронов, 4. Ке-рим Палич, 5. Ризо Яздандўст, 8. Искандар Шайқулов (88. Си-рожиддин Қўзиев, 77), 10. Шаҳзод Убайдуллаев (21. Ҳазрат Турсунқулов, 77), 11. Далер Шарипов, 14. Аброр Тошқўзиев, 15. Аббос Отахонов (24. Даврон Эргашев, 64), 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 31. Марко Миличкович (7. Сардор Абдураимов, 64), 33. Иван Йосович.
Огоҳлантиришлар: Бобур Асқаров (49) - Далер Шарипов (59), Иван Йосович (68), Шаҳзод Убайдуллаев (72), Карим Палич (80), Ризо Яздандўст (90+4).
Четлатиш: Муҳаммадали Абдураҳмонов (45+2, С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жаҳонгир Абдусаломов («Сурхон»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Илёс Қурбонов («Металлург» мураббийи): - Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Рақиб интенсив футболга таянишини билардик. Шунга асосан, иккинчи рақам остида ўйнашни режалаштирдик. Биринчи бўлимда қарши ҳужумга чиқиб кетишда сифат етишмади. Шунга қарамай, ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Танаффусда йигитларга керакли кўрсатмалар берилди. Афсуски, тўп назоратини қўлга ололмадик. Рақиб пенальтисидан кейин эса йигитлар руҳан синиб қолишди. Жамоамизда ички қўрқув бор. Йигитлар хато қилишдан чўчишмоқда. Таркибимизда маҳоратли футболчилар бор, бироқ 1:0 ва 2:1 кўринишида олдинда бора туриб, ғалабани ушлаб қололмаяпмиз. Айниқса, охирги дақиқаларда диққат етишмаяпти. Футбол шундай - омадсизлик даврида руҳий муаммолар юзага келади. Жамоамизда ёши каттароқ футболчилар кўпроқ, улар тез чарчашмоқда. Умуман, қўрқув таъсирида одам тез чарчайди, мия ишламайди.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, йигитлар ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз тетиклик ва тезлик етишмади. «Металлург» бизни яхши ўрганибди, иккинчи зонада кутиб олди. Муҳими, футболчилар биринчи бўлимдан керакли хулоса чиқаришди. Рақиб юқори прессинг қўллаганида, анча қийналардик. Бекободликлар ҳужумга ўтишимизга имкон бериб, бизга бироз енгиллик яратишди. Биринчи бўлимда янграган «Давлетов аут» иборасига эътибор қаратиш керак эмас. Ҳамма ўз ишини бажаргани маъқул. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Потапов ҳозир жамоа билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги ҳақида яқин орада бир тўхтамга келамиз. Ҳаммаси ўзига боғлиқ - жамоада қолишни исташ-истамаслигини эътиборга оламиз, албатта.
«НАСАФ» - «НЕФТЧИ» - 1:0 (1:0)
20 июнь. Қарши. «Марказий» стадиони. 7456 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Санжар Назаров.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Акмал Ғиёсов.
Гол: Муҳсин Убайдуллаев (45+1-авт.).
Фойдаланилмаган пенальти: Шароф Муҳитдинов (42, «Насаф»).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғо-либ Ғайбуллаев, 6. Мурод Раҳматов (8. Зафармурод Абдураҳматов, 90), 7. Ак-мал Мозговой, 10. Бо-бур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов (9. Жавоҳир Сиддиқов, 46), 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (21. Дониёр Нарзуллаев, 90), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (88. Марко Станоевич, 65), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (30. Темур Чогадзе, 34).
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 8. Кетелин Карп (23. Диёр Туропов, 55), 9. Ҳусайн Норчаев, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (24. Ғу-ломҳайдар Ғуломов, 55), 14. Хуршид Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов (7. Жасур Жалолиддинов, 55), 21. Муҳсин Убайдуллаев (20. Анвар Ғофуров, 46), 70. Аббос Ғуломов, 77. Билолхон Тошмирзаев (55. Манучехр Сафаров, 77).
Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (90+3) - Боян Цигер (41), Ғуломҳайдар Ғуломов (84), Жасур Жалолиддинов (86).
Четлатиш: Зоир Жўрабоев (14, Нефтчи).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акмал Мозговой («Насаф»).
Назоратчи: Темур Галеев.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Четлатишнинг ўйин натижасига таъсир кўрсатмай қолиши қийин. Йигитлар майдонда борларини беришди. Сон жиҳатдан камчилик бўлсакда, баъзи вазиятларда устунликка эришдик. Қизил карточкадан кейин четлатилган футболчи ўрнини ўзимиз тўлдиришимиз кераклигини барча тушуниб турганди. Захирадан қўшилган футболчилар ҳам жуда яхши ўйнашди. Жасур Жалолиддинов терма жамоада ўйнаб қайтганди, бундай ҳолатда чарчоқ бўлиши табиий. Умуман, ҳар бир ўйин учун режамиз бор. Кўрдинглар, у иккинчи бўлимда майдонга тушгач, ўйинимизни янада кучайтирди. Ҳа, мени Тожикистон термасида кўришни хоҳлашаётгани ҳақидаги миш-мишларни эшитдим. Лекин ҳозир «Нефтчи» билан амалда шартномам бор. Албатта, ёзги трансферлар масаласида режа тузганмиз. Уларни босқичма-босқич амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ўйинни фаол бошлаб, рақибни хато қилишга мажбурладик. Бироқ майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнай бошлаганимиздан кейин фаоллигимиз пасайди негадир. «Нефтчи» ҳимоявий ўйин кўрсатади. Умуман, рақиб 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаса, позицион ҳужумга ўтиш қийин. Асосийси, кучли жамоани енгдик ва 3 очко олдик. Ҳа, йўқотишлар кўпайиб кетгани мушкулот туғдирмоқда. Ҳозир бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинда билиняпти. Марушич ва Бозоров машғулотларда жароҳатланишганди. Улар кейинги ўйингача ҳам тикланолмайдилар. Бундан ташқари, Давронов ва Сильвада ҳам жароҳат бор. Қайтараман, «Нефтчи» ҳимоявий услубни ҳаммадан яхшироқ ўзлаштирган. Ўтган йили ҳам, жорий мавсум ҳам бу жамоа дарвозасига бирор рақиб 2та гол урмади. Сабрли жамоа, яхши ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумларга ўтади. Бугун асосий пенальтичилар майдонга тушишмади. Муҳиддинов ишонч билан тўпни қўлига олди, бироқ гол уролмади. Кенжабоев ҳам тепмоқчи эди, Абдувоҳид Неъматов тепганида эса, доимги услубини ўзгартиришига тўғри келарди.
«НАВБАҲОР» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:0
20 июнь. Наманган. «Марказий» стадиони. 5186 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Хушнуд Суюнбоев.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Зиёдулло Абдураҳмонов.
Фойдаланилмаган пенальти: Тома Табатадзе (69, Н.).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жам-шид Искандеров (8. Сияваш Ҳақназари, 87), 13. Филип Иванович, 17. Руслан Жиянов (21. Гиорги Никабадзе, 75), 22. Тома Табатадзе (33. Шодиёр Шодибоев, 87), 23. Йован Жокич, 24. Достон Абдулҳаев (11. Асадбек Собиржонов, 61), 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.
«Қизилқум»: 12. Робертс Озолс, 7. Даврон Анваров, 8. Гиорги Кухианидзе (13. Николай Тарасов, 81), 10. Элгужа Лобжанидзе (4. Илҳом Ваҳобов, 81), 11. Акаки Шулая (17. Муҳаммадали Ғиёсов, 10), 14. Фай-зулла Қамбаров, 22. Шаҳ-зод Раҳматуллаев (79. Диёр Раҳматиллоев, 70), 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азиз Усмонов, 71. Жамолиддин Убайдуллаев, 77. Файзулло Жуманқўзиев (27. Шаҳбоз Жўрабеков, 70).
Огоҳлантириш: Тома Табатадзе (59) - Файзулло Жуманқўзиев (31), Файзулла Қамбаров (38), Николай Тарасов (90+6).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Робертс Озолс («Қизилқум»).
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўйин ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Қарши ҳужумларда вазиятлар яратишга уриндик. «Навбаҳор» қандай ўйнашини ҳамма билади, қолаверса, Наманганда осон эмас. Бугун омад биз томонда эди. Етакчи клубдан очко тортиб олганимиздан хурсандман. Ҳозир Акаки жароҳати ҳақида аниқ гап айтолмайман. У майдондан чиқиб кетгач, тактикани ўзгартиришимизга тўғри келди. Умид қиламанки, Акакининг жароҳати жиддий эмас. Зеро, олдимизда ОКМК билан ўйин турибди. Мухлисларимиз қаршисида бор имкониятимизни ишга солишимиз керак. Режаларга тўхталсак, селекция ишлари олиб борилмоқда, жамоа «янги қон томчиси»га муҳтож. Мавсумни яхши бошлагандик, лекин биринчи давра якунида омад юз ўгирди. Ўйлашимча, жамоа ёмон ҳолатда эмас, иккинчи даврада кучайишимиз аниқ.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Кўп гапиришга ҳожат йўқ. Жамоага нимадир бўляпти, балки омад етишмаётгандир. Кетма-кет 4та дурангни тушунтириб беришим имконсиз. Жуда кўп вазиятлардан самара чиқаролмаяпмиз. Албатта, барчасини таҳлил қиламиз. Қимматбаҳо очколарни бой бераётганимиз ачинарли. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. Юқори натижалар учун рақобатбардош таркиб бўлиши шарт. Чунки кимдадир пасайиш кузатилиши мумкин. Ҳозир бой захирага эга эмасмиз. Пенальтини кўрдинглар - 100та уринишдан 100та гол урадиган футболчи ноаниқ зарба йўллади. Намангандаги 3 йиллик фаолиятим давомида оғир давр кетмоқда. Ўйин сифати юзасидан шогирдларимга эътироз йўқ. Ўйинларда етарлича вазиятлар яратяпмиз, рақиб очилишини кутяпмиз. Афсуски, чорасизман. Мухлисларнинг салбий муносабатларини тушуниш мумкин. Лекин жамоа ҳали кучаяди ва максимал натижага ҳаракат қиламиз. Иккинчи давра олдидан ҳужумни кучайтиришимиз керак. Гол урмасак, натижа чиқмайди. Яна омад келмаса ҳам қийин. Кунига 24 соат ишлаяпмиз, бор эътиборим жамоада, бироқ нимадир етишмаяпти, барибир. Бизга бироз вақт керак...
«БУНЁДКОР» - «ОЛИМПИК» - 1:1 (1:0)
21 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 707 томошабин.
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Шоҳруҳ Аъзамов, Ҳусан Худойбердиев, Мумтоз Тошмуродов.
VAR ҳакамлари: Фирдавс Норсафаров, Руслан Серазитдинов.
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (25-пен.) - Асадбек Раҳимжонов (59).
Фойдаланилмаган пенальти: Алишер Одилов (90+3, О.).
«Бунёдкор»: 1. Ма-рин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Расо, 7. Суҳроб Иззатов, 8. Франье Чиряк, 11. Темурхўжа Абдухолиқов (17. Оллоберган Каримов, 64), 14. Мир-жаҳон Мираҳмадов, 22. Усмонали Исмоналиев, 57. Амир Тўрақулов (66. Азиз Тўлқинбеков, 90+5), 78. Тоҳир Тўхтасинов, 92. Тони Йович (3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 64; 19. Билол Туплиев, 80).
«Олимпик»: 13. Ҳамидилло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иброҳим Ибрагимов (10. Фаррух Мухторов, 58), 8. Нодир Абдухолиқов (16. Риан Исломов, 89), 15. Муҳсин Бозоров (11. Отабек Жўрақўзиев, 58), 19. Аҳмадилло Муқимжонов, 22. Шаҳзод Тоиров, 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (18. Акбар Абдурасулов, 90+5), 44. Асадбек Раҳимжонов, 64. Самандар Қодиров (77. Темур Мамасиддиқов, 58).
Четлатишлар: Миржаҳон Мираҳмадов (21), Франье Чиряк (42, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Марин Любич («Бунёдкор»).
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Албатта, яхши тайёргарлик кўргандик. Ҳозир «Бунёдкор» учун ҳар бир ўйин финалга тенг. Қайсидир маънода қизил карточкалар ўйин тасвирини ўзгартириб юборди. «Бунёдкор» деярли 1,5 бўлим ҳимояланди, дарвозабони ҳам муносиб турди. Афсус, юзага келган совғадан фойдаланолмадик. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Албатта, бу ўйиндан тўғри хулоса чиқарамиз. Қаердадир тажриба ва совуққонлик етишмади. Ҳа, ўйинга киришишда қийналдик, қизил карточкалардан кейин эса шошилмай, имкониятларни кутишимиз керак эди. Аслида Жўрақўзиев ўйинга яхши қўшилди, индивидуал маҳорати бор. Гол ҳам урдик, вазиятлар яратдик. Жамоамга омадсизлик ва босим тўсқинлик қилаётгандир.
Ўзбекистон олимпия термаси билан июлнинг тахминан 3-4-саналарида йиғин бошлаймиз. 10-11 июлда эса сафарга кетамиз.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» мураббийи): - Нима дейиш мумкин? Агар Яратган сиз билан бўлса, ким ҳам қаршилик қила оларди? Йигитлар охиригача курашишди, ҳаттоки, ғалабага ишонишди. Бугунги 1 очко - олтинга тенг. Жамоа жуда йиғинчоқ ҳаракатланди. Бу мураббийлар штаби ва жамоа меҳнатининг самарасидир. Тўғри, ғалабани сақлаб қололмадик, лекин футболчилар сони тенг бўлганида, бошқача ўйин кўрардик. Маҳмуд Маҳамаджонов билан ҳеч нарса рўй бергани йўқ. Балки терма жамоага чақирилмагани руҳиятига салбий таъсир қилгандир. У иқтидорли футболчи ва хотиржам ишлашда давом этиши керак. Ҳозир фақат «Пахтакор»га қарши кейинги ўйин ҳақида ўйлаяпман. Жамоада қолиш-қолмаслигим ва режаларга келсак, «Ит ҳурар, карвон ўтар» мақоли бор. Одамлар бизда нима бўлаётганини билишмайди. Ҳозир фақат қўл остимдаги йигитлар ҳақида гапиришим мумкин. Таркиб кучайтирилиши борасида эса раҳбариятдан сўраганингиз маъқул...
ОКМК - «ПАХТАКОР» - 4:2 (1:2)
21 июнь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 2078 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Сардор Миродилов.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Никита Мустафин.
Голлар: Арихиро Сентоку (34), Хуршид Ғиёсов (79), Гиорги Папава (90+1), Иракли Рухадзе (90+6) - Драган Черан (14-пен.), Муҳаммадрасул Абдумажидов (45+3).
Фойдаланилмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов (79, О.).
ОКМК: 1. Валижон Раҳимов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (9. Рубен Санчес, 69), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов (8. Бахтиёр Қосимов, 90+5), 18. Азиз Холмуродов (27. Али Абдураҳмо-нов, 69), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Арихиро Сентоку (5. Гиорги Папава, 88), 77. Нодир Абдураззоқов (99. Иракли Рухадзе, 69).
«Пахтакор»: 35. Па-вел Павлюченко, 2. Беҳруз Асқаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 15. Диёр Ортиқбоев, 17. Достон Ҳамдамов, 27. Сардор Собирхўжаев (33. Дониёр Абдуманнопов, 85), 31. Муҳаммадали Усмонов (7. Ҳожиакбар Алижонов, 71), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Огоҳлантиришлар: Арихиро Сентоку (61), Нодир Абдураззоқов (68), Иракли Рухадзе (90+6) - Диёр Ортиқбоев (66), Беҳруз Асқаров (90+3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Хуршид Ғиёсов (ОКМК).
Назоратчи: Виктор Серазитдинов.
Комиссар: Владимир Назаров.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ҳаммага ёқадиган ўйин бўлди. Афсуски, мухлисларимизни хурсанд қилолмадик. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Доимгидек ўйинимизда кўп хатолар кузатилди ва рақиб кечирмади. Ёшлар билан ўйнаш натижани хавф остига қўяди, барибир. Муҳаммадали Ўринбоев ҳозир қайдномада эмас, ёзги трансферлар ойнаси очилсин, кўрамиз. Ҳимояга «ётиб» олмадик, бундай режа умуман йўқ эди. Шунчаки, ОКМК асосан узун узатмалар орқали ўйнай бошлади. Айрим йигитларга қандай ҳаракатланиш кераклигини тушунтириш қийин бўляпти. Қолаверса, бир қатор футболчиларимиз ўз позицияларида ўйнашмади. Дейлик, бошқа вариант йўқлиги учун чап қанотга бу позицияда ҳеч қачон ўйнамаган Беҳруз Асқаровни қўйдик. Йўқ, Диёр қанот ҳимоясида ўйнамади, фақат рақиб ҳужумга ўтганида, орқага ёрдам берди. Биз ишонган футболчилар ҳам хатоларга йўл қўйишди. Абдумажидовнинг 4-голдаги хатосига келсак, у ҳали ёш йигитча.
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Ўйиннинг қувонтирган жиҳатлари кўп. Умуман, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Жўжани кузда санаймиз. Чемпионликка даъвогарлик қилиш учун таркибни яхшигина кучайтиришимиз керак. Ўз ўйинимизни яхшилашда давом этсак, натижа келаверади. Охирги дақиқаларда кўп гол уришимиз жисмоний ҳолатга боғлиқ. «Бунёдкор»да ишлаганимда ҳам чамаси 70-дақиқадан кейин кўп гол урганмиз. Чунончи, иккинчи бўлим ярмидан ўтгач, рақибларда чарчоқ сезилади. Умуман, футболда жисмоний тарафлама кучлироқ жамоалар кўп гол уради. Натижамиз сал яхшиланса, барча мақтайди. Бироз омадимиз келмай, натижалар ёмонлашса, танқидлар ёғилади. Ҳар қандай ҳолатда ўз ишимизни давом этишимиз керак. Ҳозирги кунда трансферларни амалга ошириш қийин. Футболчилар шартномага қўл қўймагунларича машғулотга ҳам чиқишмайди. Статистика яхши таассурот қолдириши мумкин, лекин машғулотдаги ҳаракатларни кўрмай туриб, футболчи харид қилиш нотўғри. Гадоев иккинчи даврадан сафимизга қайтса керак. Арихиро яхши ўйнамоқда. Ўзи японлар сабрли халқ. Аслида Сентокуни эмас, япониялик бошқа футболчини жалб этгандик, аммо у сафимизга қўшилишни истамади.
«ДИНАМО» - «АНДИЖОН» - 1:1 (1:0)
22 июнь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 10102 томошабин.
Ҳакамлар: Фаррух Янсупов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Даулетбай Аманбаев.
VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Амал Султонов.
Гол: Анвар Ҳожимирзаев (37) - Бектемир Абдуманнонов (69).
«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев, 4. Одил Абдумажидов, 7. Францис Нарх (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 64), 8. Хислат Халилов (11. Дамир Темиров, 72), 10. Жоэль Кожо, 17. Салим Мустафоев, 20. Ра-тиньо, 21. Анвар Ҳо-жимирзаев, 22. Сан-жар Шоаҳмедов (35. Эммануэль Ягр, 64), 44. Душан Мийич.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов (21. Ильдар Маматказин, 90), 9. Ле-ван Арвеладзе, 13. Сар-дор Азимов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов, 26. Му-ҳаммадкарим Тоиров (10. Илҳом Абдуғаниев, 46), 28. Ислом Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов (99. Шаҳром Самиев, 75), 77. Рустам Турдимуродов (14. Аб-дураҳмон Комилов, 90).
Огоҳлантиришлар: Ратиньо (80) - Леван Арвеладзе (45+2), Сардор Азимов (53), Шерзод Эсанов (62).
Четлатиш: Ислом Маматказин (90, А.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Анвар Ҳожимирзаев («Динамо»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Артём Петросян («Андижон» мураббийи): - Жанговар ўйин кўрдик. Бизни қўллаб-қувватлаш учун 600 километр йўл босиб келган мухлисларимизни ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди. Самарқанд аҳлини шаҳарга катта футбол қайтгани билан табриклайман. Мухлислар зўр атмосферани юзага келтиришди. Ўйинимизга келсак, муаммолар йўқ эмас. Чизиқлар ўртасидаги узилишлар оқибатида рақиб бир қатор вазиятлар яратди. Иккинчи бўлимда ўйин боришини тенглаштирдик, аммо ҳужум вакилларига бироз тажриба етишмади. Бизга айнан якун йўқлиги панд бермоқда. Иштиёқ борасида эса йигитларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Хебай? Унинг ўзи кетишни истади, агар мажбуран олиб қолганимизда, бундан ҳеч қандай наф чиқмасди. Ҳа, Хебай ўтган мавсум кўп ёрдам берди, аммо муайян футболчи атрофида жамоа қуриб бўлмайди. Ҳозирда раҳбарият албанияликни ортга қайтариш масаласида иш олиб бормоқда.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Афсус, ғалаба қозонолмадик, Самарқандда ажойиб футбол атмосферасини яратган мухлислардан узр сўрашим керак. Натижа байрамга яраша бўлмади. Биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланолмадик. Айниқса, қарши ҳужумларда хавфли ўйнадим, аммо иккинчи голни уролмадик. Танаффусдан кейин эса Ягр яккама-якка вазиятдан самара чиқаролмади. Адашмасам, рақибнинг ягона зарбаси голга айланди. Самарқанддаги илк ўйин йигитларга бироз босим юклади, чоғи, айниқса, иккинчи бўлимда одатдагидек тўп суролмадик. Стадион сўнгги дақиқагача жамоани қўллаб-қувватлади, демак, ўйинимиз мухлисларга маълум даражада ёққанини таъкидлашим мумкин. Шоҳруҳ Абдураҳмоновни ортга қайтариш режаси йўқ. Чунки унинг «Сўғдиёна» билан шартномаси бор ва яхши ўйнаяпти. Одатда хато қилишдан қўрқадиган футболчиларга эътироз билдираман. Хато ҳаммада бўлади, аммо дадил ўйнаш керак.
«ЛОКОМОТИВ» - «СЎҒДИЁНА» - 1:2 (0:0)
22 июнь. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 837 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Андрей Цапен-ко, Темур Гайнулин, Жалолиддин Ҳусниддинов.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Аваз Абдуллаев.
Голлар: Иван Рогач (61) - Олег Зотеев (52), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (71).
«Локомотив»: 32. Суҳ-роб Султонов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 14. Дилшод Комилов, 15. Жа-сур Ҳакимов, 17. Санжар Турсунов, 26. Аб-дуллоҳ Йўлдошев, 27. Собит Синдаров, 55. Анзур Исмоилов (49. Шоҳруҳ Худойбергенов, 68; 10. Иван Бу-латович, 80), 70. Абубакрризо Турдиалиев (11. Иззатилла Абдуллаев, 90), 77. Лазиз Мирзаев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 90).
«Сўғдиёна»: 27. Ми-лан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Ислом Қобилов, 6. Алишер Салимов (5. Жасур Ёқубов, 56), 8. Владимир Йовович, 11. Зоран Петрович, 14. Люпче Дориев (17. Самандар Синдаров, 90+3), 15. Хондамир Мустафоқулов, 28. Станислав Андреев (10. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 61), 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Олег Зотеев («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Мўмин Мажидов.
Комиссар: Шаҳзод Холбоев.
Раде Петрович («Сўғдиёна» мураббийи): - 3 ойдан буён ғалаба қозонолмаётган рақиб жиддий қаршилик кўрсатиши тайин эди. Ўйинни жуда яхши бошладик, дастлабки дақиқалардаёқ бир неча вазият яратдик, аммо бўлим якунида ҳаракатларимиз унча қовушмади. Айниқса, Шоҳруҳ Абдураҳмонов яна гол урганидан хурсандман. «Локомотив» бош мураббийи Крестининга омад. Ўтган мавсум «Бунёдкор» билан қайд этган яхши натижаларини такрорлашига тилакдошман. Машғулотларни Иван Бошковичнинг ўзи олиб бормоқда, таркиб ва режани ҳам тузиб берди. Қисқаси, келишган ҳолда ишлаяпмиз. Ҳа, «Сўғдиёна» биринчи даврани кучли учликда якунлашга яқин. Лекин таркибда катта ўзгариш бўлмайди, ихтиёримиздаги футболчилар яхши ўйнашмоқда, уларга ишонамиз.
Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Яхши ўйин бўлди, ҳар икки жамоа вазиятлар яратди. Фақат ҳимояда етарли даражада барқарор ўйнолмадик. Рақиб эса камроқ хато қилганидан ғалаба қозонди. Муҳими, жамоада ўсиш сезилмоқда. Дейлик, бугун «Динамо»га қарши кечган учрашувга нисбатан анча тартибли ўйнадик, кўпроқ вазият ҳосил қилдик. Лекин хатоларни тезроқ тўғрилашимиз керак. Руҳий томондан ҳам босим бор. Профессионал футболчи ҳамиша эмоционал ҳолатини барқарор ушлаб туриши шарт. Худойбергановни қайта захирага олганимиз сабаби оддий: ўз функциясини яхши бажаролмади.
ФАКТ
* Суперлига пешқадами - ОКМКнинг жами 22та голидан 8таси ўйинларнинг 1-75-дақиқаларига, қолган 14таси эса охирги 15 дақиқалик ва қўшиб берилган вақтга тўғри келмоқда. Оддий айтганда, Миржалол Қосимов жамоаси ўйиннинг якуний фазасида хавфли бўлиб бормоқда.
ФАКТ
* Самарқанддаги «Динамо» стадиони 588 кундан сўнг яна Суперлига ўйинига қучоқ очди ва 12-турда энг кўп мухлис тўплаган арена бўлди. Қайта очилиш ўйинида стадион тўлди - 10102 мухлис. Таққослаш учун, Тошкентдаги 3та ўйинда мухлисларнинг умумий сони 2 мингга ҳам етмади («Локомотив» - «Сўғдиёна»: 837, «Сурхон» - «Металлург»: 428 ва «Бунёдкор» - «Олимпик»: 707). ПФЛ баёнотига кўра, «Динамо» — «Андижон» ўйини тест тариқасида Самарқандда ўтказилди. Энди тўлиқ қайта текширув воситасида майдоннинг қанчалик тайёрлиги ва келгуси парвариши бўйича режаларга ойдинлик киритилади. Стадионнинг техник ҳудуди билан боғлиқ масалалар юзасидан эса вилоят ҳокимлиги ва «Динамо» клуби билан қўшимча келишув имзоланади. Унда қайд этилган шартлар 20 июлга қадар бажарилган тақдирдагина «Динамо» иккинчи давра ўйинлари тўлиқ Самарқандда ўтказиши мумкин.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Кунига 24 соат ишлаяпмиз, бор эътиборим жамоада, бироқ нимадир етишмаяпти, барибир. Бизга бироз вақт керак... Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).
- «Бунёдкор» деярли 1,5 бўлим ҳимояланди, дарвозабони ҳам муносиб турди. Афсус, юзага келган совғадан фойдаланолмадик. Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи).
- Ёшлар билан ўйнаш натижани хавф остига қўяди, барибир. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
- Натижамиз сал яхшиланса, барча мақтайди. Бироз омадимиз келмай, натижалар ёмонлашса, танқидлар ёғилади. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).
- Стадион сўнгги дақиқагача жамоани қўллаб-қувватлади, демак, ўйинимиз мухлисларга маълум даражада ёққанини таъкидлашим мумкин. Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи).
1 ОКМК 12 7 2 3 22-14 23
2 НАСАФ 11 6 4 1 15-7 22
3 СЎҒДИЁНА 12 6 2 4 19-15 20
4 НАВБАҲОР 11 4 7 0 16-8 19
5 НЕФТЧИ 11 5 3 3 12-8 18
6 АНДИЖОН 12 3 7 2 19-16 16
7 ПАХТАКОР 11 4 4 3 18-17 16
8 СУРХОН 12 4 4 4 15-16 16
9 ДИНАМО 12 3 5 4 12-13 14
10 ОЛИМПИК 11 3 4 4 10-11 13
11 ҚИЗИЛҚУМ 12 2 6 4 13-16 12
12 ЛОКОМОТИВ 12 2 3 7 11-21 9
13 БУНЁДКОР 12 1 5 6 8-23 8
14 МЕТАЛЛУРГ 11 0 6 5 9-14 6
ТЎПУРАРлар:
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 9та (2та пен.)
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 6та (2та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 5та
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 5та
Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 5та (3та пен.)...
13-тур
25 июнь (сешанба)
20:00 «ОЛИМПИК» - «СУРХОН»
26 июнь (чоршанба)
20:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «НАСАФ»
20:00 «АНДИЖОН» - «НАВБАҲОР»
27 июнь (пайшанба)
20:00 «НЕФТЧИ» - «ЛОКОМОТИВ»
20:00 «ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР»
28 июнь (жума)
20:00 «СЎҒДИЁНА» - «ДИНАМО»
20:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - ОКМК
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789