Суперлига. 16-тур: Олов устига мой мисоли дуранг

Суперлига. 16-тур: Олов устига мой мисоли дуранг

Сешанба куни 16-турни бошлаб берган «Навбаҳор» Яйпанда ўта қимматли очколарни қўлдан чиқарди.

Аслида барчаси Самвел Бабаян режаси бўйича кетаётганди - «лочинлар» биринчи бўлим охирида Игорь Голбан голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди ва танаффусдан кейин тежамкор услубга ўтиб, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Оқибатда «Қўқон-1912» футболчилари ҳужумда шиддатни тобора ошириб борди ва 83-дақиқада жавоб голини нишонлади. Бу вазиятда Шоҳназар Норбековнинг ноқулай ҳолатда йўллаган зарбасига на «Навбаҳор»нинг нақ 5 нафар вакили ва на дарвозабон Ўткир Юсупов керакли реакция билдирди. Ушбу дуранг табиийки, қизиб бораётган чемпионлик пойгасига худди оловга қуйилган мой каби бўлди. 

«Тошкент дербиси» («Локомотив» - «Бунёдкор»)да ҳам кучлар тенг келди. Фарқли томони, пойтахтда мухлислар гол кўришмади. Йўқ, томонлар рақиб дарвозасига 1 мартадан йўл топишди, фақат голлар ҳисобга олинмади. Қолаверса, «Локомотив»да ўзини анча ўнглаб олган Жасур Жалолиддинов пенальтидан фойдаланолмади, «қалдирғочлар эса тўлиқ бир бўлим 10 киши бўлиб ҳаракатланишди.

 

«ҚЎҚОН-1912» - «НАВБАҲОР» - 1:1 (0:1)

16 август. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 7271 томошабин. 

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Хушнуд Суюнбоев.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Зиёдулло Абдураҳмонов.

Голлар: Шоҳназар Норбеков (83) - Игорь Голбан (41). 

«Қўқон-1912»: 1. Музаффар Абдуллаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 6. Дилшод Раҳматуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Санъат Шихов (27. Анвар Ҳожимирзаев, 69; 13. Сардор Азимов, 77), 10. Жавоҳир Сиддиқов, 11. Шоҳназар Норбеков (5. Славко Лукич, 88), 17. Қувондиқ Рўзиев (9. Андрей Сидоров, 59), 33. Иван Йосович, 70. Билолхон Тошмирзаев, 77. Мурод Холмуҳаммедов.

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев (7. Азим Аҳмедов, 85), 17. Диёр Туропов (20. Дониёр Абдуманнопов, 68), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 32. Зоран Марушич (30. Александр Касьян, 79), 77. Асадбек Собиржонов (11. Жасур Яхшибоев, 68).

Огоҳлантиришлар: Игорь Голбан (25), Александр Касьян (82, Н.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шоҳназар Норбеков («Қўқон-1912»).

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Александр Давиденко.

 

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - «Қўқон-1912»га қарши ўйинлар ҳамиша муросасиз кечади. Натижа ва сифатга келсак, ўйиндан қониқмадик. Чунки рақибга жуда кўп имконият тақдим этдик. Натижа бизга манзур эмас. Чемпионатда оддий ўйинлар деярли йўқ. Фаворитми, аутсайдер - фарқи йўқ, ҳаммаси кураш таклиф этяпти. Бу - бизга дарс. Ҳали ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Рақиблар имкониятига тўғри баҳо бериш керак. Сифатли ўйин кўрсатамиз, лекин қоқилишлар рўй беради. Бугун негадир рақиб ўйинига тўғри баҳо беролмадик. Тактик томонлама баъзида ҳимояда ўйнашга тўғри келди, вертикал узатмаларни амалга оширдик, аммо ижодкорлик кўринмади. Ҳар бир ўйинда максимал натижага эришиш учун етишмаётган нарса - барқарорлик. Азим Аҳмедовда жароҳат бор эди, секин-аста сафга қайтмоқда. У жамоа сардори ва асосий таркиб аъзоси. Олдинда 10та ўйин бор. Ўйлайманки, чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради. Кейинги рақиб - «Пахтакор» ҳам бошқалар сингари жамоа саналади. Ҳар доимгидек тайёрланамиз. 

Даврон Файзиев («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Аввало, бугунги муҳит, икки жамоага яратиб берилган шароитлар учун «Турон» раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ҳақиқий дерби - икки томон мухлислари жуда зўр олқишлаб туришди ва айнан улар ғалаба қозонишди. Бизга очко зарур ва фақат ғалабага интиламиз. Йигитларга қандайдир эътироз йўқим. Жароҳатлар туфайли режамиз бироз ўзгарди. 

Турнир жадвалидаги жой бизга муносиб эмас. Йигитлар бундан ортиғига лойиқлар. Жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг 3та ўйинда 3та дуранг қайд этилди. Ўзимга қолса, 2та ғалаба ва 1та мағлубиятни афзал кўрардим. Мураббий натижа кўрсатса, жамоада қолади, акс ҳолда, ўрнини бўшатиб қўйишига тўғри келади. Ўзим учун айтсам, натижадан қониққаним йўқ. Охирги узатма ва якунловчи зарбаларда камчиликлар бор. «Навбаҳор» кам эмаслигимни кўряпман. 

 

«ЛОКОМОТИВ» - «БУНЁДКОР» - 0:0

Тошкент. «Локомотив» стадиони. 1056 томошабин. 

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Равшан Абдувоҳидов.

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов.

VAR ассистенти: Темур Гайнуллин.

Фойдаланилмаган пенальти: Жасур Жалолиддинов (26, Л.). 

«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 6. Алишер Салимов, 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 10. Жасур Жалолиддинов (24. Шерзод Комилов, 78), 11. Кахи Махарадзе (20. Жалолиддин Жумабоев, 58), 14. Хуршид Мухторов (22. Манучеҳр Сафаров, 69), 17. Санжар Қодирқулов 19. Жероме Этаме (77. Иван Нагаев, 69), 25. Мўмин Мелиев, 27. Ислом Рашидхонов (Жавоҳир Алижонов, 58).

«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 5. Жасур Ёқубов, 6. Аваз Ўлмасалиев, 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев (34. Суҳроб Иззатов, 77), 15. Жасур Ҳакимов, 17. Фарҳод Мираҳматов, 25. Муҳаммадсафо Фозилов (18. Павел Могилавец, 77), 29. Музаффар Олимжонов (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 22), 33. Умарали Раҳмоналиев, 49. Иброҳим Томива (36. Диёр Жалолиддинов, 58).

Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов (45Қ1), Жалолиддин Жумабоев (66) - Аваз Ўлмасалиев (23), Жасур Ёқубов (90Қ3).

Четлатиш: Аваз Ўлмасалиев (45Қ6, Б.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суҳроб Султонов («Бунёдкор»).

Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

 

Денис Коростиченко («Локомотив» бош мураббийи): - Ўйинда кескинлик уфуриб турди, талай имкониятлар юзага келди. Икки жамоа ҳам турнир жадвалида фзига ярашмайдиган ўринларда кетаётгани боис, ғалабага эҳтиёж сезаётганди. Бироқ 3 очко олиш уддасидан чиқолмадик. Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамай, айтарли вазият яратолмадик, чунки «Бунёдкор» яхши ҳимояланди, қарши ҳужумга ўтиб кетишга уринди. Умуман, бу режа рақибга иш берди. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Пенальтидан баъзида гол урилади, гоҳида йўқ. VAR бор эди, балки голни тўғри бекор қилгандир. Ҳали кўрмадим, «қора кун» эмас, лекин омадсиз кун. Пенальтидан фойдаланганимизда, ҳаммаси бошқача бўлармиди? Биринчи даврада Диёр Туропов кўп тепганди. Махарадзе ҳам пенальтичимиз. Бу гал Жасур Жалолиддиновга ишониб топширдик. Ҳечқиси йўқ, кейингисидан фойдаланади.

 

ТУРНИР ЖАДВАЛИ (сешанба кунги ҳолат)

Жамоалар                Ў         Ғ         Д         М        Т-Н     О         

1 Навбаҳор               16        9          5          2          19-9     32

2 Насаф                     15        8          6          1          27-9     30

3 Пахтакор               15        8          6          1          23-11   30

4 Сўғдиёна                15        9          3          3          25-16   30

5 Қизилқум               15        8          2          5          22-18   26

6 АГМК                     15        7          3          5          25-15   24

7 Олимпик                15        3          9          3          18-13   18

8 Локомотив             16        5          2          9          13-21   17

9 Бунёдкор                16        4          5          7          17-26   17

10 Металлург            15        3          7          5          8-15     16

11 Қўқон-1912          16        3          6          7          13-23   15

12 Сурхон                 15        3          4          8          12-25   13

13 Нефтчи                15        2          6          7          13-21   12

14 Динамо                15        1          4          10        13-26   7

 

Тўпурарлар:

Драган Черан («Пахтакор») - 9та (1та пен.)

Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 9та (1та пен.)

Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 8та (4та пен.)

Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 7та (2та пен.)

Ойбек Бозоров («Насаф») - 6та

Зоран Марушич («Навбаҳор») - 6та...

 

Ассистентлар

Александар Станисавлевич («Қизилқум») - 7та

Шоҳмалик Комилов («Динамо») - 4та

Отабек Жўрақўзиев («Олимпик») - 4та

Жамшид Болтабоев («Навбаҳор») - 4та...

 

16-ТУР

17 август (чоршанба)

19:00 «ПАХТАКОР» - «ОЛИМПИК»

Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Султонмурод Абдураҳмонов.

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов.

VAR ассистенти: Иброҳим Исмоилов.

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

«Пахтакор» стадиони атрофида давлат тест имтиҳонлари давом этаётгани ва мазкур ҳолат клубга муаммо туғдираётганидан келиб чиқиб, мазкур ўйин «Жар» стадионига кўчирилди. 

20:00 «НАСАФ» - АГМК

Қарши. «Марказий» стадиони.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Хусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Достон Раҳмонов.

VAR ҳаками: Илья Ильин.

VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

18 август (пайшанба)

19:00 «СУРХОН» - «МЕТАЛЛУРГ»

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Анвар Маражабов, Шоҳруҳ Аъзамов, Достон Мирзараимов.

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин.

VAR ассистенти: Иброҳим Исмоилов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

20:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО»

Навоий. «Ёшлар» спорт мажмуаси. 

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Комил Расулов.

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

VAR ассистенти: Наим Қосимов.

Назоратчи: Исхақ Ибрагимов.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

13 сентябрь (сешанба)

«СЎ/ДИЁНА» - «НЕФТЧИ»

 

17-ТУР

28 август (якшанба)

19:00 «НАСАФ» - «ЛОКОМОТИВ»

19:00 «НАВБАҲОР» - «ПАХТАКОР»

19:00 «ДИНАМО» - «БУНЁДКОР»

29 август (душанба)

19:00 «ОЛИМПИК» - «СЎҒДИЁНА» 

19:00 АГМК - «СУРХОН»

19:00 «НЕФТЧИ» - «ҚИЗИЛҚУМ»

30 август (сешанба)

19:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «ҚЎҚОН-1912»

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.