Суперлига 24-тур "Насафга" чемпионлик кубоги топширилди. Наманганда голлар шоуси

Суперлига 24-тур "Насафга" чемпионлик кубоги топширилди. Наманганда голлар шоуси

.Суперлига 24-тур шанба оқшомига белгиланган иккита учрашув ниҳоясига етди. Турнинг марказий учрашуви дея қаралган

«Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўртасидаги баҳсда Наманган клуби Тошкент жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди – 5:2. Мезбонлардан Ҳақназарий ва Искандеров дублга эришган бўлса, меҳмонлардан Жўрақўзиев дубл қайд этди.

Шу тариқа, «Навбаҳор» 39 очко билан ҳозирча 3-ўринга кўтарилди, «Пахтакор» 38 очко билан 4-ўринга тушди.

Суперлига. 24-тур

«Навбаҳор» – «Пахтакор» 5:2

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

ВАР: Ильгиз Танташев

Голлар: Сиёваш Ҳақназарий 3 (1:0), Отабек Жўрақўзиев, 36 (1:1),  Сиёвуш Ҳақназарий, 43 (2:1), Отабек Жўрақўзиев, 46 (2:2), Жамшид Искандеров, 62 (3:2), Гиорги Никибадзе, 90+2 (4:2), Жамшид Искандеров 90+7 (5:2).

«Навбаҳор»: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сиаваш Ҳақназарий, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев.

«Пахтакор»: 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов (8.Диёр Холматов 46), 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Хожиакбар Алижонов, 17.Достонбек Ҳамдамов (44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов 58), 22.Умар Адҳамзода (2.Беҳрузбек Асқаров 46), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 30.Отабек Жўрақўзиев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Четлатиш: Беҳрўз Асқаров, 60.


Бугунги кун санасига белгиланган "Насаф" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни меҳмон қилди.

Унда меҳмонлар сўнгги дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди. Шу орқали "Насаф" чемпионлик оқшомида "Сўғдиёна"га ютқазди.

Айтиш жоиз, Бошкович мураббийлигидаги «Сўғдиёна» бу мавсумда «Насаф»ни икки марта ҳам мағлуб этган ягона жамоага айланди ва 40 очко билан 3-ўринга кўтарилди. Қарши клуби эса баҳсдан кейин ўз тарихидаги чемпионлик совринини қабул қилиб олди.
«Насаф» – «Сўғдиёна» 0:1

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

ВАР: Даврон Акмалов

Гол: Станислав Андреев, 90.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (8.Зафармурод Абдураҳматов, 76), 6.Муродбек Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 10.Бобур Абдухолиқов (32.Зоран Марушич, 62), 14.Шароф Муҳитдинов (19.Стефан Чолович, 76), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сиддиқов, 62)

«Сўғдиёна»: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Сардор Қулматов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Жасурбек Ёқубов, 8.Владимир Йовович, 14.Люпчо Дориев, 15.Хондамир Мустафоев (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 60), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев, 34.Дилшодбек Мисиралиев (28.Станислав Андреев, 60) 99.Умидбек Султонов (9.Самандаржон Мавлонқулов, 60).

 

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.