Суперлига ва Про лига клублари ҳомий ташкилотларга бириктирилади...

Суперлига ва Про лига клублари ҳомий ташкилотларга бириктирилади...

Унда оммавий ва профессионал футболни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланди.

Президентининг «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Унга кўра, ҳар йили маҳалла ёшлари ўртасида, жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида «Оммавий футбол» (Grassroots) фестивали ва мусобақалари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Мактабларда футбол», олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар лигаси» республика мусобақаларини ўтказилади.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги футбол маҳорат мактаблари амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфига ўтказилади ва улар футбол академиялари сифатида қайта ташкил этилади. 
Келгуси йилларда футбол мактаблари профессионал футбол клубларига босқичма-босқич бириктирилади.
Футбол мактаблари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағларидан молиялаштирилади.
Нодавлат футбол мактаблари ва футболни ривожлантириш соҳасида фаолият юритаётган бошқа нодавлат ташкилотлар (нодавлат футбол муассасалари) учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси бўлиши талаби ўрнатилади.
Халқаро футбол федерацияси (FIFA), Осиё футбол конфедерацияси талабларига мувофиқ футбол ўйинларида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланишни янада кенгайтирилади.
«Ўзметкомбинат» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ футболни ривожлантиришга ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатади.
Бир ой муддатда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси ва Про Лигасининг профессионал футбол клублари ҳомий ташкилотларга бириктирилади.
Ўзбекистон олимпия жамоасининг 2024 йил Парижда ва 2028 йил Лос-Анджелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Олимпик» клуби қўшимча молиявий қўллаб-қувватланади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Жамғармани қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджетидан 25 миллиард сўм йўналтиради. 
2023–2024 йилларда Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Дўстлик» стадиони ҳудудида футбол бўйича барча ёш тоифасидаги терма жамоалар шуғулланиши учун бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Терма жамоалар маркази қурилади.
Унда 280 ўринли замонавий меҳмонхона, мини-футбол учун ёпиқ спорт манежи, илмий-тадқиқот, тиббиёт ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона бинолари қурилади, шунингдек, ушбу биноларда Республика болалар-ўсмирлар футбол академияси жойлаштирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудий футбол ассоциацияларининг раҳбари этиб белгиланади.
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан эркаклар, аёллар футболи ва мини-футбол бўйича футбол жамоалари ташкил этилиши ва уларнинг мусобақаларда мунтазам иштироки таъминланади.
ланади.