Ўта жиддий аргумент

Ўта жиддий аргумент

Жуд Беллингем «Ливерпуль» етакчилари кўз ўнгида катта ваъда олди: «Агар «Реал»ни тансасанг, «Олтин тўп»ни ҳам ютасан».

Дарҳақиқат, жиддий аргумент. Охирги хабарлар оқимига қарасак, «Реал» ва «Боруссия» Д. раҳбарияти ярим ҳимоячи Жуд Беллингем трансфери масаласида келишиб олди, ҳисоб. Қолаверса, Англия миллий жамоаси футболчиси ҳам фаолиятини Мадрид клубида давом эттиришга рози. «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клублари бундан хабардор ва ҳар иккиси футболчи учун курашдан четга чиқди.

Marca нашри маълумотига кўра, «Реал» ва «Боруссия» Д. вакиллари Беллингем трансфери бўйича музокара жараёнини якунлаш арафасидалар. Агар кўзда тутилмаган қандайдир келишмовчилик юзага келмаса, Жуд 30 июнь куни расман «Реал» футболчисига айланади. Кутилишича, англиялик иқтидор Мадрид жамоаси билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома тузади. Тахмин қилинишича, «Реал» ушбу трансферга чамаси 100-120 миллион евро сарфлайди. Эслатма, Дортмунд клуби Беллингемни 2020 йили «Бирмингем»дан 25 миллион еврога сотиб олганди.

Ушбу хабардан кўп ўтмай, ижтимоий тармоқларда бир видеолавҳа кенг тарқалди. Унда нотаниш кимсанинг Жуднинг «Реал» фойдасига қарор чиқаришга кўндираётгани акс этган: «Ишон, бундай ҳолатда «Олтин тўп»ни ҳам оласан». Диққатга сазовор жиҳати, буларнинг барчаси «Ливерпуль» етакчилари Трент Александер-Арнольд ва Жордан Хендерсон кўз ўнгида содир бўлган...