Улар Андреа Аньелли устидан қаттиқ ҳаракатни бошлашди: «У маъмурият идорасида қандай пардалар осиб қўйиш кераклигини, шунингдек, биринчи жамоанинг кийиниш хонасининг ҳожатхонасида қандай қоғоз бўлиши кераклигини ҳал қилаётган пайтларда ҳамма нарса яхши эди: биз чемпионликни, кубокларни қўлга киритдик ва Чемпионлар лигаси финалига чиқдик. Аммо кейин у ўзини клуб президентидек тута бошлади, у Маротта, Паратичи, Аллегри, Сарри ва Пирлони четлатди. Либосларимиздан чизиқлар тўплами ғойиб бўлди, кейин биз бошқа логотип олдик ва мухлислар стадиондан узоқлашди. Уч йил ичида капитализация 700 миллион еврога етди: бизда ўртамиёна футболчилар рўйхатда кўп, спорт директори ва бошқалар «C» сериядан келган. Лапо и Жон Элканн - баъзи муҳим қарорлар вақти келди», - дейилади мухлислар мактубида.