Европада асосан футболчилар олди-сотдиси билан фаолият юритадиган жамоалар ҳам етарлича топилади. Тўғри, катта клубларда сиёсат сал бошқача. Зеро, уларда натижа ҳамиша 1-ўринга қўйилади ва харидоргир футболчиларни сотиш мақбул йўл саналмайди. Лекин йирик жамоаларнинг бу йўналишдаги ишларига футболчилар трансфер суммасига қараш асносида баҳо бериш мумкин.
Даҳо функционер Флорентино Перес «Реал»нинг ҳозирги таркибини йиғиш учун трансферлар бозорида атиги 629 млн. евро сарфлаган. Диққат қилинг, «Қироллик клуби» ихтиёридаги футболчиларнинг айни трансфер суммаси эса жами 1,36 млрд. еврога баҳоланмоқда. Қойил, таркиб икки каррадан ортиқ қимматлашди. «Бавария»да ҳам ўсиш даражаси чакки эмас - 598 миллионлик таркибнинг баҳоси 1 миллиард евродан ошди. Шунингдек, «Арсенал» ва «Ливерпул»да нисбат деярли плюс 300 миллион еврога тенг.
«Челси» ва «МЮ» бу борада асло мақтанолмайди. Ҳар ҳолда, АПЛнинг ҳар икки клуби таркиби харид суммасига нисбатан арзонлашди. Хусусан, Тодд Боули томонидан молиялаштирилаётган «аристократлар»да йўқотиш меъёри 300 миллион евродан ҳам баланд.