«Ал Файҳа» Шукуровдан сўнг Смоллинг трансферини ҳам эълон қилди

«Ал Файҳа» Шукуровдан сўнг Смоллинг трансферини ҳам эълон қилди

Крис Смоллинг ҳам фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Ал Мажма шаҳрининг «Ал Файҳа» клуби «Рома» билан хайрлашган 34 ёшли ҳимоячи билан икки йиллик шартнома тузди. Англиялик футболчи фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед» ва «Фулҳэм»да ҳам ҳаракат қилган. 
Эслатиб ўтамиз, мавсумни икки мағлубият билан бошлаган «Ал Файҳа» бунгача Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуровни ҳам ўз сафига қўшиб олганди.
Отабек Шукуров ўтган мавсумда «Кайсериспор» ва «Фотиҳ Карагумрук» клублари сафида Туркия Суперлигасида 27 баҳсда майдонга тушган.