АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ливерпуль» ҳаф-та ўртасида яна бир кучли ўйини билан эътиборни ўзига тортди.
АПЛ 4-турида «Борнмут» дарвозасига жавобсиз 9та гол урган Юрген Клопп жамоаси кейинги ўйинни чиройли сценарий билан ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳисобни «Ньюкасл» очди (гол муаллифи - ўз дебютини нишонлаган Александер Исак), «қизиллар» эса иккинчи бўлим ўрталарида мувозанатни тиклашди. Ўйин дуранг натижа билан тугайдигандек туюлган паллада Клопп шогирдлари ирода кўрсатиб, 3 очкони ўз томонларига оғдиришди, барибир.
Айтиш жоиз, «Ливерпуль» ғалаба голини 97:09-дақиқада урди. Ваҳоланки, рефери ўйинга 5 дақиқа қўшиб берганди. Баҳсли ҳолат. Табиийки, ижтимоий тармоқларда ҳам гол ва унинг вақти масаласида алоҳида баҳслар авж олди. Хўш, ҳакам нега финал ҳуштаги чалишни нақ 2 дақиқа пайсалга солди? Ҳаммаси тушунарли - «ҳаккалар» имкон қадар сунъий равишда вақт «ўлдириш»га уриндилар. Аниқроғи, дарвозабон Ник Поуп. Мана, сўнгги дақиқалар хроникасига қаранг:
89:51 - 90:29. Поуп ноаниқ зарбадан кейин тўпни ўйинга киритишга қадар 38 сония «ўғирлади».
90:46 - 90:57. Поуп тўпни қўлида 11 сония ушлаб турди (қоида бўйича 6 сония ушлаб туриш мумкин).
92:29 - 94:05. Поуп навбатдаги вазиятда 96 сония «ютди». Тўпга ташланган кипер шунчаки, оғриқ сезаётганини кўрсатиб, майдонда ётиб олди. У ҳаттоки, шифокорлардан ёрдам олди, шу тариқа узилиш 1,5 дақиқадан ҳам чўзилди.
94:50 - 95:28. Жо Гомеснинг ноаниқ зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ўйинга киритишда 38 сония сарфлади.
96:31. «Ливерпул»нинг хавфли ҳужуми, барчаси бурчак зарбасига олиб келди. Ҳакам бундай ҳолатда вақт тугаган бўлса ҳам, зарбани амалга оширишга рухсат беради.
97:09. Бурчак зарбаси ва гол.
Хуллас, қўшиб берилган вақтда тўп 177 сония (2 дақиқа 57 сония) ўйиндан ташқарида бўлган. Бунинг ҳаммаси «ўғирланмаган», албатта, лекин дарвозабон Ник Поуп 3-4 уринишда етарлича вақт «ўлдирди». Шундай экан, агар ҳакам 96:31-дақиқада бошланган ҳужумни тўхтатиб қўйганида ёки бурчак зарбасини тепишга рухсат бермаганида, «Ливерпул»га нисбатан ноҳақлик қилган бўларди. Йўқ, жамоаси ва вақт учун ўйнаган Поупни айблаш ортиқча. Унинг ўрнида бошқа кипер ҳам худди шундай йўл тутарди катта эҳтимол. Аммо ҳакамни «Ливерпуль» гол уришигача кутганликда айблашда ҳам асос йўқ.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789