АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кучли алам ва доғ қолдирган жараён. Уэльс футболи афсонаси Райян Гиггз 2021 йили оила ичида, яъни маҳбубасига куч ишлатганликда айбланган эди.
Бу иш бўйича суд муҳокамалари нақ 2 йил давом этди ва якунда «МЮ» афсонаси мутлақ оқланди. Оддий айтганда, Уэльс прокуратураси жиноий ишни батамом ёпди. Судя Хилари Мэнли эълон қилган қарор - «Гиггз киритилган шикоятнинг барча бандлари бўйича айбсиз». Лекин ушбу машмаша Уэльс фахри учун қимматга тушгани тайин. Зеро, у айблов ортидан мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи лавозимидан айрилди ва Евро-2020 ҳамда ЖЧ-2022 финал босқичидан қуруқ қолди. Қисқаси, кўп чўкиндиси бор бахтли якун...
Собиқ ярим ҳимоячининг шахсий адвокати Крис Доу суд қарорига оддий муносабат билдирди: «Жаноб Гиггз ўз шаънини тозалаш йўлида олиб борилган 3 йиллик кураш ниҳоят, самарали якунланганидан хурсанд. У ҳозир чуқур енгиллик ҳис қилмоқда ва энди ҳаётини ҳам, фаолиятини ҳам бегуноҳ инсон сифатида қайта тиклаш ниятида». Эслатиш керак, 2020 йилнинг ноябрь ойида Гиггз маҳбубаси Кейт Гревилл билан можаро туфайли терма жамоа бош мураббийи лавозимидан четлаштирилганди. Айблов бўйича кўнгилсиз воқеа айнан ноябрь ойи бошида, Гиггзнинг шахсий уйида содир бўлган. Ўшанда Кейт хоним полицияга шикоят билан қўнғироқ қилгач, Райянни сўроқ учун маҳкамага олиб кетишган. Тўғри, кейинчалик уни гаров пули эвазига қўйиб юборишди. Полициянинг дастлабки маълумотига кўра, собиқ футболчининг маҳбубасида енгил жароҳат аниқланган, аммо у шифохонада ётишдан бош тортган.
2021 йилнинг апрель ойида прокуратура Гиггзга нисбатан расман айблов эълон қилди. Аммо у биринчи айбловдан кескин фарқланди. Бинобарин, Райан нафақат Кейт Гревилл, балки унинг синглисини ҳам калтаклаганликда айбланди. Шунингдек, 2017 йил декабрь - 2020 йил ноябрь оралиғида Кейтга зуғум ўтказиб, уни мажбуран ёнида олиб қолганлиги айтилди. Хуллас, «МЮ» афсонасига реал 5 йиллик қамоқ жазоси хавф солди. Ўша йили апрель ойидаёқ илк суд жараёни бўлди, лекин Гиггз айбни тан олмади. Натижада уни кейинги суд мажлисигача тажовуз жабрланувчилари сифатида кўрсатилган аёллар билан алоқа ўрнатмаслик шарти билан гаров эвазига қўйиб юборишди.
Иш 2022 йилнинг ёзида янги босқичга кўтарилди. Хусусан, Гиггзни айблаган прокурор Питер Райт гўёки, 2020 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган воқеликлар ҳақида батафсил гапирди. Унинг таъкидлашича, Райян ва Кейт ўртасидаги ўзига хос жанжал собиқ футболчининг хиёнати туфайли юзага келган. Гиггз тортишувлардан бири пайти маҳбубасига боши билан атайин зарба берган, натижада унинг лаби шишган, кўкариш пайдо бўлган. Қолаверса, Райян ўша жанжалда Кейтнинг синглисини тирсаги билан урган. Кревилл хоним эса бир неча кундан кейин ишни янада чигаллаштирди: «Райян мени дўстларимдан ажратиб қўйди, ҳаттоки, оилам вакиллари билан учрашишимга ҳам тўсқинлик қилиб келди». Гиггз эса барча айбловларни қатъий оҳангда рад этишда бардавом бўлди. У жумладан, 2020 йилнинг ноябрь ойида полиция уйига бостириб кирганида, жуда қўрқиб кетганини айтиб, қамоқ даврини ҳаётидаги энг ёмон тажриба сифатида тилга олди. Уэльс фахри ҳаттоки, суд мажлисларидан бирида йиғлаб юборди. Кейинчалик ишга алоқадорлар иштирокида тор доирада суд муҳокамаси бошланди, аммо томонлар якунда муроса кўчасига киришгани йўқ. Шу аснода айблов бўйича якуний суд мажлиси муддати белгиланди - 2023 йил 31 июль. Энди бунга ҳожат йўқ, Гиггз ниҳоят, енгил нафас ола бошлади.
Айблов оқибатлари катта бўлди. Дейлик, 2018 йили Уэльс миллий жамоаси бошқарувини қўлга олган, кейингисида Евро-2020 финал босқичи йўлланмасини таъминлаган Гиггз қитъа биринчилигида ишлаш бахтидан айрилди. Ваҳоланки, у ўз мамлакати бош жамоасини турнирга зўр иштиёқ билан тайёрлаётганди. Аммо зўравонлик айблови оқибатида Уэльс футбол ассоциацияси катта босим остида қолди ва Гиггз фаолиятини тўхтатиб туришдан ўзга чора тополмади. Унинг ўрнини эса Роберт Пейж эгаллади. Уэльсликлар Евро-2020дан кейин Пейж қўл остида ЖЧ-2022 йўлланмасини ҳам қўлга киритишди. Бу вақтда Райян расман бош мураббий бўлиб қолаверди, аммо жамоа билан бирга эмасди. УФА фақат 2022 йилнинг ёзига келиб Гиггз билан ҳамкорлик расман тўхтатилганини эълон қилди. Бу қарор оддий изоҳланди: «Гиггзга боғлиқ можаролар миллий жамоанинг жаҳон чемпионатига қаратилган тайёргарлик ишларига таъсир ўтказмаслиги керак». Мана, ҳаммаси ортда қолди. Уэльс афсонасининг шахсий ҳаёти ва фаолияти энди қандай ривожланишини эса вақт кўрсатади, албатта.
Айтганча, 2021 йилнинг апрель ойида Гиггз АПЛ «Шон-шараф» залига киритилиши кутилганди. Бироқ инглизлар сўнгги паллада унинг ўрнига Тьерри Анрини танлашди. Mirror нашрида ёзилишича, Райян ушбу қарордан мутлақо «шок» ҳолатига тушган.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789