АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ГЕРМАНИЯ ФУТБОЛИДАН ҒАРОЙИБ ҲИКОЯ.
«Ганновер» ҳужумчиси отаси бошқараётган компанияда ишлаш имконияти ортидан 27 ёшида футболчилик фаолиятини тўхтатди. Энг қизиғи, у профессионал даражага атиги 5 йил муқаддам бош суққанди. Чиндан ҳам, нодир тақдир! Гап Германия чемпионати иккинчи дивизиони иштирокчиси Хендрик Вайдандт ҳақида кетмоқда. Ҳа, «Ганновер» ҳужумчиси кенг миқёсда танилмаган, аммо у маҳаллий доирада чин афсона ҳисобланади. Диққат қилинг, ҳаваскорлар даражасида тўп сура бошлаган Хендрик профессионал футболда 23 ёшида дебют қилди ва 5 йилдан кейин қўққисдан бутсаларини михга илишни лозим топди. Асосийси, Вайдандт шу қисқа вақт ичида бутун Ганновер фахрига айланди.
Эртаксифат юксалиш
Хендрик 19 ёшида ҳам футболда жиддий мақомга кўтарилишни орзу қилмаган. Йигитча 2014 йили Ганновердан 25 километр узоқликда жойлашган шаҳарча ҳаваскорлар лигасида маҳаллий «Гросс Мюнцель» клубида жимгина ўйнаб, голларни қалаштирарди. Бу орада бўйи 195 сантиметрга тенг Вайдандт иқтидорини профессионал клублардан биргина «Эгесторф-Лангредер» пайқайди ва ҳужумчи таклифни рад этолмайди. Шу жойда айтиш керак, «Эгесторф» тарихидаги энг яхши натижа - бу Норд минтақаси 4-дивизионида ўйнагани. Аниқроқ айтсак, Германия футбол тизимининг энг паст бўғини ҳисобланган ушбу лига Қуйи Саксония, Бремен ва Гамбург клубларини ўз ичига олади. «Эгесторф»нинг бундай даражага кўтарилганида ҳам 3 мавсумда 40та гол урган Вейдандтнинг хизмати катта.
Хендрик «Эгесторф»да ойига атиги 400 евро олсада, асло нолимасди. 2018 йилнинг ёзида эса тушунтириш қийин ҳолат содир бўлади: футболчи Норд минтақавий лигаси сўнгги турида «Ганновер»нинг иккинчи жамоаси дарвозасига гол уриш асносида рақиб мураббийларини шу қадар қизиқтириб қўядики, тез орада уни кўрикка чорлашади. Қарангки, машғулотлар жараёни якунида Вейдандтни иккинчи эмас, тўғридан-тўғри асосий жамоа таркибига қўшишни лозим топишади. Қисқаси, «Ганновер» раҳбарияти нотаниш ҳужумчига дарҳол 3000 еврога тенг ойлик маошни ўз ичига олган тўлақонли шартнома таклиф этади. Хенни эса мавсумолди ўйинларида 8та гол уради ва клубнинг Германия кубоги учун қайдномасидан жой олади. Кейин яна бир янги мўъжиза кузатилади: турнирнинг 1/32 финал босқичида «Карлсруэ»га тўқнаш келган ва хотиржам ҳолда ҳисобда олдинга чиқиб олган «Ганновер» мураббийи Андре Брайтенрайтер 82-дақиқада бироз кулимсираганча, бунга қадар профессионал даражада расмий ўйин кўрмаган 23 ёшли «сирли» ҳужумчини майдонга туширади. Хендрик эса атиги 3 дақиқадан кейин илк голини нишонлайди, орадан кўп ўтмай, «дубл»ни расмийлаштиради. Кучли дебют! «Баъзан футболда ҳам шундай эртакнамо лаҳзалар учраб туради», - дея ҳайратини яширмаганди «Ганновер» менежери Хорст Хельдт ўйиндан сўнг. Брайтенрайтер ҳам қувончини яшириб ўтирмайди: «Хенни бугун дунёдаги энг бахтли одам. Унинг учун барчамиз хурсандмиз». Вайдандтнинг Бундеслигадаги дебюти ҳам эртакни эслатади: иккинчи бўлим охирида захирадан майдонга тушган ҳужумчи атиги 1 дақиқадан сўнг «Вердер» дарвозасини нишонга олади. Умуман, «нотаниш» қаҳрамон мавсум-2018/2019да чемпионатнинг ўзида 6та гол уради, аммо «Ганновер» якунда қуйи лигага тушиб кетади. Муҳими, Вайдандт шу-шу бутун Ганновер ёқимтойига айланади.
Қўққисдан кескин бурилиш
Энг қизиқ томони, Хендрик шундай ажойиб фаолиятини 27 ёшидаёқ тўхтатишга қарор қилди. Нима учун? Ҳаммаси оддий: у отаси билан солиқ инспекциясида ишламоқчи. Бунинг учун Вайдандтда тегишли магистрлик маълумоти бор. Эътиборлиси, ҳужумчи футболчилик фаолияти давомида таҳсил олган. Хендрикнинг хайрлашув чоғи «Ганновер» мухлисларига таъсирли мурожаат йўллагани ҳам диққатга сазовор: «Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, узоқ эмас, балки жуда ёрқин ва воқеаларга бой футболчилик фаолиятимни «Ганновер»да якунлашни маъқул кўрдим. Бу ҳақда бир неча ҳафта обдон ўйладим. Айримлар билишади, солиқ тизимида ишлаш учун ўқиганман. Энди ҳаётимнинг янги босқичини бошламоқчиман. Футболда эмас, балки отамга тегишли солиқ инспекциясида қизиқарли вазифага киришаман. Ортга назар ташлаганимда, футболдаги қисқа тарихим, сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз ва клубда йўлларимиз кесишган барча-барчани энтикиш билан эслайман. Қисқаси, ушбу қисқа саргузаштни ҳеч қачон унутмайман». Ҳа, футбол олами шундай ажиб тарихлар билан ҳам гўзал.
Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789