“Реал” стадиондаги шовқин туфайли даромаддан қуруқ қолмоқда
“Реал” «Сантьяго Бернабеу»га яқин жойлашган уйларда шовқин изоляцияси ўрнатмоқда
Суперлигада юзага келган мавсумлар оралиғидаги танффусдан фойдаланиб, жамоалар ўз таркибларини кучайтириш ишларини бошлаб юбришган.
Қуйида клубларимизнинг трансфер сиёсати ҳамда селексия ишларида қай даражада фаолликларига оид сўнгги янгиликлар билан танишасиз.
«НАСАФ»
Сешанба куни 2009 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бораётган «Насаф» футбол мактабининг яна бир гуруҳи мазкур даргоҳдаги ўқишларини якунлашди.
Зафар Очилов мураббийлигидаги 2007 йилда туғилган бўлажак футбол усталари «Насаф» футбол мактаби билан хайрлашишди. Битирувчилар футбол мактаби билан хайрлашганларига қарамай ўз фаолиятларини клуб қошидаги бошқа жамоаларда давом эттиришади.
Битирув оқшомида ёшларга клуб афсонаси Ботир қораев, жамоа катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов, клуб спорт директори Сергей Кучеренко ва моҳир ҳимоячи ғолиб ғайбуллаевлар кейинги фаолиятларида омад тилашди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу даргоҳдан ҳозиргача Азизжон ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Ислом Кенжабоев, Абдувоҳид Неъматов, ғолиб ғайбуллаев, Умиджон Эргашев, Акмал Мозговой, Бобир Абдихолиқов, Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев, Алибек Давронов, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов ва Зафармурод Абдираҳматовлар каби катта футболда ўз ўрнини топган футболчилар етишиб чиққан.
«НАВБАҲОР»
Хабарларга кўра, «Навбаҳор» раҳбарияти 2020|2022 йилларни Наманганда ўтказган Забиҳилло Ўринбоевга таклиф билан чиққан. Якунига етган мавсумни «Металлур»да ўтказган страйкер олдида бундан бошқа вариантлар ҳам бор ва футболчи тез орада бир қарорга келади.
Айтиш керак-ки, «лочинлар» душанба кунидан янги мавсумга тайёргарлик кўришнинг биринчи қисмини бошлади. Режага мувофиқ, мазкур йиғин 10 кун давом этади ва дастлабки машғулотларда асосан, маҳаллий футболчилар иштирок этиши кўзда тутилган. Кўрикдан ўтаётганлар сафида Тохир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Сардор Теляков ва Иван Соловёв каби собиқ «Навбаҳор»чиларни учратиш мумкин. Умуман олганда жами 50 га яқин ўйинчилар қатнашаётган машғулотларни Сергей Лушан бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб боришмоқда. Йиғин давомида ўзини ижобий томондан намойиш этган футболчилар билан шартнома имзоланиши мумкин. «Лочинлар»нинг асосий йиғини эса 2025 йил 5 январда бошланади. Унда наманганликлар билан шартномага эга бўлган ва етакчи футболчилар иштирок этишади. Эшитишимизга қараганда келаси йиғинда айни дам Россия чемпионатида ҳаракат қилаётган «Рубин» футболчиси Умарали Раҳмоналиев ҳам иштирок этади. Таъкидлаш жоиз, 21 ёшли футболчининг қозонликлар билан битими 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
«СЎҒДИЁНА»
Келаси йилдан ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши кутилаётган Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси таркибдаги бир қатор футболчилар билан келишувни узайтиргани маълум бўлди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди. Унга кўра, Исломжон қобилов, Станислав Андреев, Шоҳруҳбек Абдураҳмоновлар билан келасий йил 1 декабрга қадар амал қиладиган битим имзоланган бўлса, Отабек Аҳадов, Самандаржон Мавлонқулов, Хондамир Мустафоқулов, Люпчо Дориевлар 2026 йил 31 декабргача «Сўғдиёна» шрафини ҳимоя қиладиган бўлишди. Шунингдек, ўтган мавсумда иккинчи ёшлигини ўтказиб, йил рамзий жамоасидан ўрин олган Олег Зотеевга «Андижон» қизиқиб қолган. «Сўғдиёна» эса футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Шу боис «бўрилар» унга янгиланган шартнома таклиф қилиш ниятида.
«НЕФТЧИ»
2017-2022 йиллар давомида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида спорт директори лавозимида самарали фаолият олиб борган ҳамда ушбу йилларда «шерлар»нинг 4 марта мамлакат чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган. Жафар Турсунбаевич Ирисметов «Нефтчи» ПФК раҳбарияти қарорига биноан клуб бош менежери лавозимида иш бошлади. Шунинг баробарида
келаси мавсумдан юўори маўсадлар учун курашишни мўлжал ўилган «Нефтчи» жамоаси таркибни кучайтириш ниятида бир нечта номдор футболчилар билан музокара ўтказишдан ташқари, бошқа жамоалар қизиқиш билдираётган - Анвар ғофуров, Билолхон Тошмирзаев ва Зоир Жўрабоевларни ҳозирча ўз сафида олиб қоладиган бўлди. Жамоа мураббийлар штаби мазкур футболчи ва янги легионерларни хорижда бўладиган йиғинда кўрикдан ўтказишга қарор қилган. қолаверса, фарғоналиклар якунига етган мавсумни «Навбаҳор»да ўтказган Одил Хамробековни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Айни дамда МТЖ ярим ҳимоячиси учун курашда «Пахтакор» ҳамда «Насаф»нинг имкониятлари юқори эканлигини қўшимча қилиш жоиз.
«ПАХТАКОР»
Бу йилги мавсумни 6 ўринда якунлаган «Пахтакор» жамоаси навбатдаги легионер футболчи билан шартнома имзолашга яқин турипти.
Хабарларга кўра, бир йил олдин «Нефтчи» клуби музокара ўтказиб кўрган нигериялик таянч ярим ҳимоячи Бенжамин Теидига энди пойтахтликлар қизиқиш билдирмоқда. 2024 йилнинг ёзидан бери Грузиянинг «Сабуртало» шарафини ҳимоя қилиб келаётган 30 ёшли ярим ҳимоячи якунланган мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритганини қўшимча қилиш жоиз. Шунингдек, айрим манбаларда «Насаф» сафида Суперлиганинг 22та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этган Жавоҳир Сидиқовнинг «Пахтакор»га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, футболчи «шерлар» билан хали музокара ўтказмаганлигини маълум қилди.
«АНДИЖОН»
Келаси йили ўз тарихида илк бор халқаро майдонда иштирок этадиган «Андижон» клуби ҳам шу кунларда трансфер ойнасида фаол бўлиши кутиляпти. Водийликлар шорт листда кўпчиликни хайрон қолдирадиган номлар борлиги маълум қилинган. Жумладан, Ўзбекистон кубогининг амалдаги ғолиблари «Сўғдиёна» ҳимоячиси Олег Зотеевга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, жиззахликлар тажрибали футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Маълумот учун, жорий йил Суперлигада 4та гол уриб, 5та ассист амалга оширган 35 ёшли фулбек мавсумнинг рамзий терма жамоасидан ҳам жой олишга муваффақ бўлганди.
«БУНЁДКОР»
Жорий йил апрел ойида «Бунёдкор»да иш бошлаган Илёс Зейтуллаев 2026 йилнинг 31 декабрига қадар «қалдирғочлар»га бошчилик қиладиган бўлди. ПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар икки йилга мўлжалланган шартнома остига имзо чекишган.
Шунингдек, ортда қолган мавсум «Бунёдкор» сафида 14 ўйинда иштирок этган япониялик легионер Итсуки Урата билан ҳам келишув келаси йил охирига қадар узайтирилганлиги маълум қилинди. Жамоа ўз сафида кўришни хоҳлаётган футболчилар орасида эса клуб тарбияланувчиси Забиҳилло Ўринбоев ҳам бор. Ҳозирда томонлар музокараларнинг якуний босқичида эканликлари айтилмоқда.
«ҚИЗИЛҚУМ»
Газетамизнинг аввалги сонида «қизилқум» жамоаси бош мураббий Жамшид Саидов билан хайрлашишга қарор қилгани ҳақида маълумот берган эдик. Эшитишимизга қараганда, «олтин изловчилар» сербиялик мутахассис Никола Лазаревични ортга қайтариш мақсадида музокараларга киришган. Айни дамда томонлар келишувнинг якуний босқичида эканлиги айтилмоқда.
Бу орада жамоанинг грузиялик икки легионерлари Гиорги Кухианидзе ва Элгужа Лобжанидзе билан тузилган меҳнат шартномалари якунига етди. Катта эхтимол билан ушбу футболчиларни келаси мавсум зарафшонликлар таркибида кўрмаймиз.
«ЛОКОМОТИВ»
Ўтган мавсумни «Металлург» таркибида ўтказган тажрибали посбон Раҳимжон Давронов келгусида «Ло-комотив» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
1996 йилнинг 3 октябрь кунида таваллуд топган посбон 2024 йилда 27 ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ўтказиб юборган ҳолда, 7 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Шунингдек, «Андижон» таркибидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар кўнглидан жой эгаллаган украиналик тажрибали ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе янги мавсумда «Локомотив» шарафини ҳимоя қилади.
Якунланган 2024 йил давомида Леван Арвеладзе 30 ўйинда қатнашиб, 3та гол муаллифи бўлди ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.
«МЕТАЛЛУРГ»
Суперлигадаги мавқеини Про лига ҳамда элитанинг аутсайдер жамоаларига қарши ўтиш плей-офф учрашувлари орқали сақлаб қолган Бекободнинг «Металлург» футбол клуби 12 нафар ўйинчиси билан тузган шартномаси муддати якунига етганлигини 5 нафар футболчи билан эса келишув бекор қилинганини маълум қилди. Кетма кет бир неча мавсум Тошкент вилояти саноатчилар шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя этган ушбу футболчилар Бекобод аҳли чарм тўп ихлосмадларининг севимли ўйинчиларига айланиб улгурган эди. Булар: Забихилло Ўринбоев, Акмал Ортиқов, Иван Йосович, Марко Миличкович, Керим Палич, Шаҳзодбек Убайдуллаев, Сирожиддин қўзиев, Шаҳзоджон Неьматжонов, Алишер Хайруллаев, Самандар Жўрабеков, Асадбек Собиржонов, Даврон Ҳошимов, Аброрбек Тошқўзиев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Худойшукур Сатторов, Одилбек Абдумажидов Далер Шариповлардир.
ПФЛ ва клубларнинг расмий саҳифалари, шунингдек, championat.asia, sports.uz сайтлари хабарларидан ҳам фойдаланилди
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
“Реал” «Сантьяго Бернабеу»га яқин жойлашган уйларда шовқин изоляцияси ўрнатмоқда
“Реал Маддрид” ҳамда Бразилия термаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор Фифанинг "The Best" тақдирлаш маросимидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
Италиянинг "Рома" жамоаси Англиянинг "Эвертон" клуби ҳужумчиси Норберту Бетункалга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Tuttosport".
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789