Холанднинг маоши оширилади

Холанднинг маоши оширилади

«Манчестер Сити» клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холандга янги шартнома таклиф этмоқчи.

Mirror нашри хабарига кўра, «шаҳарликлар» Норвегия терма жамоаси аъзосининг маошини 1,6 баравар оширишмоқчи. Эрлинг яхши шартномага имзо чекса, унинг ҳафталик маоши 600 минг фунтга етади. Бундан ташқари, «Сити» Холанд билан янги шартнома имзолаш орқали, унинг бошқа жамоаларга ўтиш эҳтимолини йўққа чиқариб қўймоқчи. Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанднинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг айни пайтдаги ҳафталик маоши 375 минг фунтга тенг.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.