Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Марокашда бошланган Клублар ўртасидаги ЖЧ-2022дан ўрин олган биринчи ўйиндаёқ тарихий ҳолат кузатилди:
Ҳакам микрофонда VAR тизими қарори юзасидан алоҳида тушунтириш берди. Бунга ўйин трансляциясини кузатган телетомошабинлар ҳам гувоҳ бўлишди.
«Ал-Аҳли» (Миср) - «Окленд» (Янги Зеландия) ўйини 90+4-дақиқага қадар сокин кечди. Ҳа, бунга қадар Қоҳира клуби 3та жавобсиз гол уриб, ғалабани нақд қилди. Якунда эса нафақат ўйин, эҳтимолки, бутун турнирнинг энг асосий воқеликларидан бири кузатилди. Оддий айтганда, ҳакам такрорий лавҳани томоша қилганидан сўнг тарихда илк марта майдоннинг ўзида ўз қарорига изоҳ берди.
Хўш, қандай вазият юзага келди? Янги Зеландия клуби ҳимоячиси Адам Митчелл мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Тоҳирни «подкат» усулида майдонга йиқитди. Хитойлик рефери Нинг Ма аввалига жарима зарбаси белгилашга чоғланди, бироқ оний лаҳзалардан сўнг фикрини ўзгартириб, пенальтига ишора қилди. «Ал-Аҳли» ҳимоячиси Али Маалул 11 метрли жарима зарбасини тепишга ҳозирлик кўра бошлаган вақт эса VAR ўртага тушиб, реферини мониторга таклиф қилди. Такрорий лавҳалардан эса қоидабузарлик жарима майдони ичида эмас, унинг ташқарисида содир этилгани ойдинлашди. Якунда рефери майдонга қайтиб, қўлига микрофон олди ва бутун стадионга ўз қарорини эълон қилди: қоида жарима майдони ташқарисида бузилган, ҳимоячи бунда рақибни гол уриш учун реал имкониятдан маҳрум қилган. Хуллас, Нинг Ма пенальтини бекор қилди ва Митчеллга қизил карточка берди.
Тўғри, эҳтимолки, трибунада кўпчилик ҳакамнинг тушунтиришини англамагандир. Лекин факт шуки, у ўз қарорини изоҳлади. Қайд этиш жоиз, ҳакамнинг сўзлари стадион таблосида ёзув шаклида ҳам берилди. Албатта, бу ҳолат натижага таъсир кўрсатмади, аммо «Ал-Аҳли» - «Окленд» баҳси лоақал ҳакамликка дахлдор шу тарихий лаҳза туфайли кейинчалик ҳам эсга олинар балки. Тўғри, яқин орада ҳакам изоҳини стадионда эшитиш одатий ҳолга айланиши эҳтимоли ҳам катта.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789