АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Параллель дунёдан сюжет. Англаш осон бўлмаган факт:
«Манчестер Сити» клуби ва Бельгия миллий жамоаси юлдузи Кевин де Брюйне ҳозир Бурунди термаси учун ўйнаши мумкин эди. Қанақасига? Ахир Кевин сап-сариқ йигит...
Ҳаммаси оддий: де Брюйненинг онаси Бурундидан. Кевин Гент шаҳри курорт ҳудудида жойлашган Дронген районида туғилган. Онаси Анн Каллан эса Европага йўл олишига қадар Бурундида улғайган. Унинг оиласи фуқаролар урушидан қочиб, аввалига Ангдиядан қўним топади. Каллан кейинчалик Бельгияга кўчиб ўтади ва у ерда Эрвиг де Брюйне билан танишади. Айтганча, Анн Калланнинг отаси, яъни Кевиннинг бобоси ҳалигача Лондоннинг ғарбий қисмида истиқомат қилади. Аслида Кевиннинг ўзи оммага ҳеч қачон ўтмиши ва аждодлари ҳақида гапирмаган. Аммо «Манчестер Сити» расмий сайтида футболчининг Бурундига алоқадорлиги ҳақида маълумот бор.
Тушунарлики, КДБ (Кевин де Брюйне) халқаро даражада Бурунди шарафини ҳимоя қилиш вариантини кўриб ҳам чиқмаган. Ҳар ҳолда, у болалигидан Бельгияда чин истеъдод ҳисобланарди. Малласочда ҳаммаси бирданига юришмагани эса бошқа масала. Айтишларича, де Брюйне 13 ёшда бўлган вақт унинг қайсар табиати ҳаттоки, мураббийларини ҳам ташвишга солган экан. Чунки иқтидори билан яққол ажралиб турадиган болакай ҳеч кимга қулоқ солмасди, кўпинча ўз билганича иш тутарди. Эҳтимолки, Гентдан эрта чиқиб кетишига ҳам шу қайсарлиги сабаб бўлгандир. Йигитчани ўша вақт «Брюгге» ва «Андерлехт» каби гранд клублар ўз даргоҳига чақиради, аммо у камтарин «Генк»ни танлайди - энг олис вариант. Шу тариқа уйидан кетган ёш Кевин махсус мактаб-интернатига жойлашади. Бунда қўшниларидан айро яшайди ва ёлғизликдан азоб чекади. Мактаб таҳсили тугаганидан кейин эса, «Генк» клуби билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган оила хонадонидан қўним топади. Бироқ таътил учун ўз уйига келган Кевин ота-онасидан ёмон хабар эшитади: «Йўқ, энди ўша хонадонга қайтиб боролмайсан. Чунки оила аъзолари сен билан ортиқ бирга яшашни хоҳламас эканлар». Хуллас, болакай ҳаётида илк марта иккиюзламачиликка дуч келади. Яъни айримлар наздида нафрат қўзғатувчи, тарбияси ўта оғир ўсмир эканлигини билади. Кейинчалик Эрвиг де Брюйне ва Анн Каллан ўғилларига вақтинча яшаш учун янги оила топадилар. Эътиборлиси, бўлажак футболчи характер бўйича янги хонадон вакилларига тўлиқ мос келади. Аммо тезда бошқа муаммолар бошланади: де Брюйне жуда тез ўсади, мушаклари эрта бўртиб чиқади. Оқибатда айнан мушакка боғлиқ кичик жароҳатлар туфайли тез-тез сафдан чиқади. Шуни инобатга олган клублар эса иқтидори баланд ярим ҳимоячига профессионал шартнома таклиф этиш масаласида иккиланади. Муҳими, йигитча майдонга қайтганидан сўнг бир бўлимнинг ўзида 5та гол уриб, эътиборни яна ўзига жалб қилади. Шу тариқа КДБ кўп ўтмай, «Генк»нинг асосий жамоасига ёриб киради.
Бурунди термаси ҳақида нималарни биламиз? АФК (Африка футбол конфедерацияси) таркибига кирувчи бу жамоа айни пайт ФИФА рейтингининг 139-қаторида бормоқда. Бурундиликлар энг юқори натижани 1993 йили қайд этишган - 96-ўрин. Табиийки, Бурунди миллий жамоаси жаҳон чемпионати финал раундига ҳеч қачон яқинлашмаган ҳам. Африка Миллатлар кубогида ҳам яқиндагина дебют қилди: 2019 йили. Угандаликлар саралашнинг ҳал қилувчи ўйинида Габон термасидан очко тортиб олиш эвазига тарихда биринчи марта финал раундида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Лекин турнир гуруҳ босқичи доирасидаги 3та ўйинда ҳам мағлубликни тан олишди, боз устига, лоақал 1та гол ура олишмади. Бурунди миллий жамоаси айни кунлар Кот-д~Ивуарда давом этаётган қитъа чемпионатига эса чиқолмади.
Бурунди термаси таркибидаги деярли барча футболчилар Африка миллий лигаларида ўйнашади. Жамоанинг асосий юлдузи - бу «Ницца»да тўп сураётган 25 ёшли ярим ҳимоячи Юсуф Ндайшими. Ҳозирда унинг трансфери 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Айтганча, вақтида ҳаттоки, Гарри Кейндан ҳам иқтидорлироқ саналган ҳужумчи Саидо Бераино айнан Бурунди миллий жамоа-си шарафини ҳимоя қилган. Аниқроғи, чамаси 20та ўйинда иштирок этган. Агар Кевин ҳам бошланиш чизиғида онасининг ватани учун ўйнашга қарор қилганида, эҳтимол, бурундиликлар Африка кубогига тез-тез чиқишармиди? Ҳар ҳолда, Бераино - де Брюйне жуфтлиги дуч келган рақибга жиддий хавф соларди. Лекин тақдир ҳукми бошқача бўлди...
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789