АНА, ХОЛОС! 300 миллион + Бруну Фернандеш, нима?

АНА, ХОЛОС! 300 миллион + Бруну Фернандеш, нима?

Олдинроқ «МЮ» «Зальцбург»дан 19 ёшли ҳужумчи Беньямин Шешкони сотиб олиши ва уни бир йиллик ижара келишуви асосида Астрия клубининг ўзида қолдириши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Бироқ Sport Klub маълумотларига қараганда, «буқалар»га келишувнинг бундай варианти маъқул эмас. Улар Шешкони бирданига сотмоқчилар. Аниқроғи, сотмоқчи эмаслар.

Ҳар ҳолда, «Зальцбург» ёш иқтидор трансфери учун «МЮ»дан 300 миллион евродан ташқари, португалиялик Бруну Фернандешни сўради. Нима? Бу ҳазилми? 19 ёши йигитча учун шунча сўраляптими, демак, Австрия грандида уни ҳозирча сотиш нияти йўқ. «Шешко трансфери учун 300 миллион еврога қўшимча тарзда Бруну Фернандешни ҳам олишни хоҳлаймиз» - бу Австрия клубининг «Твиттер»даги саҳифасида қолдирилган изоҳ. 

Маълумот ўрнида айтиш керак, словениялик ҳужумчи ўтган мавсум Австрия чемпионати доирасидаги 24та ўйинда қатнашиб, 5та гол урди. Шунингдек, ёш голеадор янги мавсумнинг илк учрашувида ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Барча турнирлар ҳисобидан статистикаси: 37та ўйин, 11та гол ва 7та самарали узатма. «Зальцбург» Шешкони 2019 йили Словениянинг «Домжале» клубидан сотиб олганди. Вундеркинд кейинги икки йилни «Лиферинг»да ўтказди (ижара). Мавсум-2021|2022да эса «Зальцбург»­га қайтди. Шешконинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Йигитча 2021 йилнинг июнида Словения миллий жамоаси сафида дебют қилди ва ҳозирга қадар 13та ўйинда 2та гол уриб, яна бирига ассистентлик қилди. 

Беньямин Шешко номзодини «МЮ» бош мураббийии Эрик тен Хагнинг шахсан ўзи маъқулламоқда. Нидерланиялик мутахассиснинг фикрича, ундан яқин келажакда топ-голеадор чиқади. Умуман, словенияликка «Ньюкасл», «Бавария», «Боруссия» Д. ва «Реал» каби клублар ҳам бефарқ эмаслар.

Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади