Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Марокашлик Софиян Амрабат ниҳоят, фаолиятини қаерда давом эттириш масаласини узил-кесил ҳал қилди.
Бир томонда Саудия клубларининг манфаатли таклифлари, бошқа тарафда «МЮ»нинг жиддий қизиқиши, бунга қўшимча тарзда яна бир қатор таклифлар... «Фиорентина» ярим ҳимоячиси ёз бўйи чорловларга кўмилди гўё... Мана, футболчи охир-оқибат, «МЮ»ни танлади, бунда жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан яқиндан таниш эканлиги катта роль ўйнади, чоғи. Зеро, Марокаш миллий жамоаси етакчиларидан бири Нидерландиянинг «Утрехт» клубида айнан тен Хаг қўл остида шуғулланган, тўп сурган.
Амрабат ҳалигача Эрик тен Хагнинг машғулот ўташ усулларини юқори баҳолайди. Марокаш фахри жумладан, жорий йил март ойида The Athletic нашрига берган интервьюсида бу борада лўнда гапирганди: «Очиғи, тен Хаг биринчи кунданоқ менга «ёпишиб» олди, алоҳида шуғулланди. Ҳаттоки, махсус иш режаси тузиб берди. Бунда аввало, ўзимдан кучли томонларим ва қайси жиҳатларни яхшилашни хоҳлашим ҳақида сўради. Хуллас, Эрик биринчи кундан мен билан банд бўлди. Биламизки, кўплаб мураббийлар жамоа билан умумий ҳолда ишлашади, тен Хаг эса индивидуал йўналишда ишлашга етарлича вақт ажратарди. Унинг фалсафаси оддий: футболчилар индивидуал тарзда қанча кучайишса, жамоа шунча юксалади. Қолаверса, Эрик ҳар бир ўйиндан кейин видеоёзувларни кўрсатиб, ҳаммасини атрофлича тушунтириб берарди. Ўшанда 18 ёки 19 ёшли ўсмир эдим ва баъзан ичимда пичирлаганим ҳам эсимда: «Уф, янами?» Мана, ҳозир ортга қараб, ўша тинимсиз машғулотлар фаолиятим учун жуда муҳим бўлганини тушуняпман. Қисқаси, Эрик тен Хагдан катта сабоқ олган ва кўп нарса ўрганганимни асло унутмайман».
Қарангки, Софиян Саудияга бормади, моддиятни четга суриб, яна нидерландиялик мутахассис томон талпинди. Аслида араблар ўлкасига йўл олганида ҳам, уни ҳеч ким ортиқча муҳокама қилмасди. Ҳар ҳолда, Саудия маданияти марокашлик футболчига анча яқин. Яна Эрик тен Хаг «банда»сига қўшилганидан нима чиқишини эса вақт кўрсатади, албатта.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789