Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Европа клуб футболи ҳам ФИФА кунлари туфайли қисқа танаффусга чиқди.
Демак, кучли 5та лиганинг оралиқ натижаларига бирров назар солиш имкони йўқ эмас. Кўпчиликни аввало, голлар ва ассистлар жадвали қизиқтиради. Шундай экан, қуйида sports.ru графиклари асосида ҳар бир миллий чемпионатнинг «Гол+пас» тизими бўйича рейтингини кўриб чиқамиз. Якунда топ-5нинг умумий етакчилари ҳам келтирилган. Жуд Беллингем шу ерда, Эрлинг Холанд ва Бундеслига «йиртқич»лари ҳам...
АПЛ (Англия)
Эрлинг Холанд ва Муҳаммад Салоҳ рақобати. Ҳозирча «Манчестер Сити» тўпурари гол бўғинида етакчи, «Ливерпуль» етакчисида эса икки жиҳат бўйича баланс бор. 5-ўринда - 6та самарали узатма эгаси Александер Исак («Ньюкасл»). Тўғри, яна 5 нафар футболчида 6тадан ассист бор. Шведда эса ўйинлар сони камроқ, шунинг учун у 5-ўринга қўйилди. Жеймс Мэддисон «Тоттенхэм»га ўтиши билан самарали ўйнай бошлади. Афтидан, унинг сири сеҳрли таомда. Ҳар ҳолда, англиялик ярим ҳимоячининг ўзи алоҳида таом ўйинлардан кейин тикланишига ёрдам бераётганини яширмади: «Асосий танловим - big chippy. Бу таом тезда қувват бағишлайди. Балиқ гўшти, чипс, колбаса, тузланган карри соуси ва сирка. Тўғриси, буни ўйлаганимдаёқ иштаҳам қўзийди. «Тоттенхэм» диетологларидан узр сўрайман, лекин шахсий танловим шу!»
ЛА ЛИГА (Испания)
Примерода лига дебютанти - Жуд Беллингем мутлақ етакчи. «Реал» топилмаси ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 31та ўйинда 8та гол ва 4та ассист қайд этганди. Энди эса Испания чемпионатидаги дастлабки 8та ўйиндаёқ ўша натижасини деярли такрорлади - 8та гол ва 2та самарали узатма. Бу ерда ҳам АПЛдаги ҳолат: Ведат Мурики, Савио ва Иньяки Уильямс ҳозиргача 6тадан голда бевосита иштирок этишди, аммо уларда дақиқа кўпроқ. Яъни Такефуса Кубо ва Брайан Сарагоса 6 балл учун сарфланган вақт камлиги учун кучли бешликда.
«А» СЕРИЯ (Италия)
Диққат, 2-ўринда кетаётган «Милан» ҳужумчиси Оливье Жиру ҳисобида 1та «қуруқ» ўйин ҳам бор (яна бартараф этилган зарбалар бўйича 100 фоизлик натижа). Лаутаро Мартинеснинг етакчилиги эса яқинда кузатилган «покер» билан боғлиқ. Аргентиналик ҳужумчининг бош ассистенти - Маркус Тюрам. Хуллас, «А» серияда «Интер»нинг икки вакили икки жиҳатда етакчи.
БУНДЕСЛИГА (Германия)
Серу Гирасси («Штутгарт») - нафақат Бундеслига, балки топ-5нинг энг яхши тўпурари. 3-ўринда бораётган Виктор Бонифасе ҳақида қисқача тўхталиш жоиз. Сентябрь ойи охирида журналист уни алоҳида натижа билан табриклади: «5та ўйинда 38 марта зарба йўллаш асносида Уве Вегманн томонидан мавсум-1994|1995да ўрнатилган рекорд («Бохум»да 35та зарба)ни янгиладингиз». «Байер» вакили эса бунга фалсафона муносабат билдирди: «Агар сен дарвоза томон 38 марта зарба берсанг, камида 25та гол уришинг керак. Шундай экан, бу натижа билан мақтанолмайман асло».
ЛИГА 1 (Франция)
Қаранг, Килиан Мбаппе чемпионатда қаторасига 3та ўйинда гол урмади, у шунга қарамай, ҳамон пешқадам. Тўғри, Франция терма жамоаси вакилида ассист бўғини бўш. Килианни тўғри баланс ушлаган Такуми Минамино ва «4+2» натижасига эга Тедди Теума таъқиб қилишмоқда. Дарвоқе, «Монпелье» ҳужумчиси Муса ал Тамари «5+1» кўрсаткичи билан кучли 5таликда бўлиши керак эди, бироқ жамоасининг «Клермон»га қарши ўйини (4:2) финал ҳуштаги янграши арафасида майдонга улоқтирилган петарда туфайли тўхтатилди ва натижа бекор қилинди («Монпелье»га техник мағлубият ёзилди). Оқибатда ал Тамари 2та голидан айрилди.
УМУМИЙ РЎЙХАТ
Европанинг кучли 5та лигаси умумий рейтингида Бундеслига «йиртқич»лари - Серу Гирасси ва Гарри Кейн етакчилик қилишмоқда. Асосан гол эвазига балл олаётган Лаутаро Мартинес Ла Лиганинг бош юлдузи бўлишга даъво очишга улгурган Жуд Беллингемдан 1 балл олдинда - 3-ўрин.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789