Тен Хагга де Лигт керак

Тен Хагга де Лигт керак

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг клуб раҳбариятини катта трансферга кўндирди.

Нидерландиялик мутахассис ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун «Бавария» вакили Маттейс де Лигтни олиб келишни режалаштирмоқда. Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Эрик тен Хаг ҳамюртининг иқтидорини юқори баҳолаяпти ва бу трансферни ёзда амалга оширилишини истаяпти. Маттейс де Лигт Эрик тен Хагнинг қадрдон шогирдларидан ҳисобланади. Улар бир пайтлар Нидерландия чемпионатида «Аякс» жамоасида бир неча мавсум давомида бирга ишлаган. «Бавария» Маттейсни 2022 йилнинг ёзида «Ювентус»дан 67 миллион евро эвазига трансфер қилган эди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.