Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
ФИФА кунлари сабаб Суперлигада юзага келган кичик танаффус нихоясига етиб жамоалар 5-тур баҳсларини давом эттиришди.
Чемпионатда мағлубиятсиз одимлаётган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Водий дербиси” маъқомида ўтган учрашувда “Андижон”га қарши майдонга тушиб навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Учрашувдан сўнг меҳмонларнинг иккинчи голи муаллифи Нурилло Тўхтасиновнинг ўйин борасидаги фикрларига қулоқ тутдик.
- “Нефтчи” бу йилги муваффақиятли одимини давом эттириб навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Ўйин борасида нималарни айта оласиз?
- Гувоҳи бўлганингиздек учрашувда ҳар икки жамоа ҳам дербига ҳос тарзда тўп сурди. Кўпчилик кутганидек ўйин давомида кескин курашлар учраб турди. Бу ўйинда мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш орқали ғалаба қозондик деб ўйлайман. Ўз ўрнида рақибимиз ҳам бизга муносиб қаршилик кўрсатишга уринди. “Андижон”га келгуси ўйинларда омад тилайман.
- Жамоа иккинчи голни урганидан сўнг ўз ўйинини йўқотиб қўйди ва ташаббус “Андижон” жамоаси томонга ўтиб кетди. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?
- Назаримда иккинчи голдан сўнг ўйинни ташлаб юбордик ва ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Бунга ўзимиз айбдормиз.
- Эхтимол, иккинчи бўлимда сизга кўрсатилган қизил карточка ҳам ўз тасирини ўтказгандир?
- Эхтимол шундайдир, ўша вазиятда биз “Андижон” жарима майдони атрофида ҳужум уюштираётгандик ва улар тўпни қайтаришаётганди. Тўпни ўзимизда сақлаб қолиш мақсадида жон холатда тўпга ташландим ва ноқулай “подкат” сабабли ҳаракатларим бироз қўполроқ чиқди. Рақибни ўз вақтида кўришга улгурмадим.
- Кўпчилик учун кутилмаганда пешқадамлар сафида бораётган жамоангизнинг мувафаққиятлари сири нимада деб ўйлайсиз?
- Жамоа яхши шакллантирилганлиги ва мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида Туркиядаги ўқув-йиғин давомида ўйинимизни бир маъромга келтириб олганимиз сабаб деб ўйлайман. Қолаверса, ҳар қандай жамоа учун дастлабки учрашувни ғалаба билан бошлаб олиш нихоятда муҳим саналади. Биз ҳам илк учрашувни сафарда ўтказиб ғалаба қозонганимиз сабабли иккинчи турда “Пахтакор”га қарши ўз майдонимизда ўтадиган учрашувга яхши кайфиятда тайёргарлик кўрдик. Натижа эса ўзингизга яхши маълум. Шундан сўнг ўзимизга бўлган ишонч янада ортди ва бу нарса мувафаққиятли юришимизнинг бош омили бўлиб ҳизмат қиляпти назаримда.
- Ўтган мавсум катта мақсадлар билан “Навбаҳор”да фаолият бошлагандингиз. Аммо у кўнгилдагидек давом этмади...
- Тўғрисини айтсам дастлабки турларда майдонга тушиб кўнгилдагидек ўйин амалиётига эга бўлиб юрдим. Аммо кейинчалик нима сабабдан заҳира футболчисига айланиб қолганимни тушунмадим. Бу борада бош мураббий билан гаплашганимда яна имконият беришини таъкидлади. Аммо амалда натижа кутилганидек бўлмади. Шу сабабли келгуси фаолиятимни ўйлаб “Навбаҳор”дан кетиш тўғри йўл бўлади деб ўйладим.
- Жорий йилги Суперлига жамоалари орасида энг яхши ярим ҳимоя вакиллари “Навбаҳор”га тегишли деган фикрлар учраб турипти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
- Бу фикрга қўшиламан. Албатта кучли футболчилар жамланган.
- “Навбаҳор”ни тарк этган футболчилар ўрни улардан кучли ижрочилар эвазига тўлдирилди деган фикрга қандай қарайсиз?
- Аслини олганда Наманганда ўтган йили ҳам ёмон жамоа йиғилмаганди. Буни натижасида кубок финалигача етиб бордик. Суперлигада иккинчи ўринни эгаллаб ОЧЛ саралаш баҳсларида иштирок этиш имконини қўлга киритдик. Ха бу йил хам жамоа таркиби сезиларли равишда кучайтирилди аммо натижа қандай бўлишини мавсум сўнггида билиб оламиз.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789