Титени Саудияга чорлашмоқда

Титени Саудияга чорлашмоқда

Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тите Саудия Арабистони чемпионатида иш топиши мумкин.

Инсайдер Бруно Андраденинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, жанубий америкалик мутахассиснинг хизматларига «Ал-Ҳилол» қизиқмоқда. Ушбу клуб раҳбарияти аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Мессини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. 35 ёшли ҳужумчи, турли ОАВ хабарларига кўра йилига 300-500 миллион евро атрофида таклиф қилинмоқда. Титенинг таклифига «Ал-Ҳилол»дан ташқари, Япония чемпионати клублари, шунингдек, Грециянинг «Олимпиакос» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.