АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кўнглидаги изтиробларни тилига кўчиролмаган инсоннинг аҳвол-руҳиятини тасаввур қилиш у қадар қийин эмас.
Бундай вазиятда кимдир май ичишни истаб қолади, яна биров сирдоши билан дардлашади. Биз эса аксар шундай ҳолатларда ўзимиз яхши кўрган шеърларни ўқишга тутинамиз. Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан аввал ҳам яна шеърга юзландик: Aбдулла Ориповнинг «Отелло»сига! Шеърни хушламайдиган ўқувчиларимиз ҳам борлигини ҳисобга олиб, ундан фақат тўрт мисрагина парча келтирамиз:
Сендаги нафратни хоҳлардим асти,
Разиллар кўзига боқолсам хунхор.
Чунки ҳалигача, Отелло, рости,
Ягони ўқитиб қўйгувчилар бор!
Бай, бай! Воҳ, Aбдулла ака-я! Ўзи яшаб турган жамиятдаги чиркинликларга чидолмай, уларни очиқ айтолмай, дардини шеърга тўккан-да! Футбол томошасидан сўнг вужудингизни куйдираётган олов тафтини босмоқ учун шу шеърни ўқимоқдан бошқа не чора бор?!
Ижтимоий тармоқларда футбол мухлиси саналган болакайнинг тоқатсиз йиғисига ҳамоҳанг шеърий парчада алангаланиб турган изтироб... «Нефтчи» бош мураббийи Виталий Левченконинг тоқати тугади ва Суперлиганинг ташқаридан бошқариладиган «ўйинлар» адо қилиши, кимлардир «Нефтчи»ни атайин оёғидан тортишаётганини очиқ сўзлади. Йўқ, бор гапни айтмади, шундай муаммо борлигини ошкор қилди. Легионер мураббийнинг футбол борасидаги билими кўпчиликда шубҳа туғдирмаса керак. Шуниси ҳам борки, ҳатто бетараф мухлислар ҳам «Нефтчи»ни қимматли очколардан маҳрум қилиш буюртма асосида бажарилаётганини ижтимоий тармоқларда баралла ёзишмоқда. Уларнинг хулосаларига мувофиқ, «Нефтчи» ва «Навбаҳор»дан очко тортиб олиш ва аксинча, «Пахтакор»ни балл билан сийлаш кампанияси авжига чиқди. Тўғри, ҳозир бунга дангал муносабат билдиролмаймиз. Чунки қўлимизда бирор далил йўқ. Ижтимоий тармоқларда бонг ураётганлар ҳам оғриқли масалада бирор далилни очиқлашмаяпти ёки очиқлашни исташмаяпти! Aна, Виталий Левченко ҳам ўзи билган ҳақиқатларни айтишдан тийилди. Демак, у Абдулла Орипов шеърида айтилганидек, Ягони ўқитиб қўйгувчилардан чўчийди. Бизга шундай туюлдики, у қўлида аниқ далил-исботи бўлсада, бор гапни айтмайдиганлар тоифасидан. Бунинг учун Левченкони айблаш ноўрин. Унда айтмаслик ва ўзига ортиқча ғавғо орттирмаслик ҳуқуқи бор. Жасорат кўрсатиш талаби қўйилмайди легионер мураббий олдига.
Футболимиздаги иллатларни четдан келганлар айтаётганларининг ўзи - шармандали ҳол. Футболимиз мутасаддилари бунга жим қараб туришгани эса таажжубланарли. Футболимиз муаммоларини ўзимиз очиқламасак ва уларни бартараф этишга ечим топмасак, тараққиётдан умид йўқ. «Сурхон» - «Навбаҳор» ва «Бухоро» - «Пахтакор» учрашувларининг сўнгги дақиқаларида белгиланган пенальтилар 50га 50 тарзида баҳоланмоқда. Aгар Ўткир Юсупов либериялик Силванус Нимели зарбасини тўсмаганида, наманганлик мухлислар ҳайқириғи ҳатто кўкни ҳам ларзага соларди. Яхшики, дарвозабон жамоасини қутқарди ва кўпчилик фикрича, буюртма иш бермади. «Бухоро» - «Пахтакор» ўйини якунида эса Драган Черан бир амаллаб гол урди пенальти тўсилганидан кейин. Фоизлар нисбати яна 50га 50. Бундай вазиятда ҳакам қандай йўл тутмоғи лозим? Бу саволга жавоб беролмаймиз. Ҳакам пенальти белгиласа ҳам, белгиламаса ҳам қайсидир жамоа мухлислари томонидан айбланади, барибир. Бир қарорга келиши шарт саналган рефери эса бундай вазиятда кўпинча тоши оғир томонга ён босади. Оқибатда тоши енгил тараф жабрланади. «Пахтакор» тоши оғир, залворли ва забардаст жамоа эканлиги барчага маълум. Реал воқеликда аксарият ҳакамлар «шерлар» томорқасига тош отишолмайди. Улар ҳеч инкор қилинмас ҳолатлардагина «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгилашади.
Футболимиз муҳитида кўзга ташланаётган зиддиятлар ҳақида ёзиш - журналист сифатида касбий бурчимиз. Бошқача айтганда, қайсидир жамоа тарафини олишдан мутлақо йироқмиз. Назаримизда, Суперлигадаги айрим учрашувлар натижасига шундай таъсир ўтказиладики, бу «қора куч» билан боғлиқ чигалликни ечиш унча-мунча одам қўлидан келмайди. Фикримизча, чигалликнинг сабаби шуки, «буюртма»лар фақат битта жамоа манфаатини кўзламайди. Яъни таъсир ўтказиш жараёни вазиятга қараб ўзгариб туради. Ҳозирги ҳолатда «Навбаҳор» ва «Нефтчи» мухлислари учун қандайдир куч гўё «Пахтакор» манфаати учун ишламоқда. Aйни чоғда шундай хулоса чиқариш ўзини оқлар балки. Бироқ бу ҳар доим ҳам таъсир ўтказувчи куч «Пахтакор» учун ишлашини англатмайди. «Қора куч» вақти келганида, манфаат йўлида «Пахтакор»ни ҳам жазолашдан тоймайди. Фақат ўша вақт, ўша соат ҳали етиб келмаган кўринади. Aдолат юзасидан таъкидлаш жоиз, ЎФA ва ПФЛ мутасаддилари мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлида жиддий бош қотиришмоқда. Кейинги йиллар Суперлигада фаолият юритаётган ҳакамлар таркиби кескин янгилангани - фикримиз исботи. Aфсуски, янгиланган таркиб ҳакамларнинг аввалги авлоди таъсиридан халос бўлолмаяпти, чоғи. Хуллас, иллат авлоддан авлодга томир сурмоқда. Бу кетишда ҳакамлар таркибини янгилашдан наф чиқмайди. Aйрим мухлислар истеҳзо билан айтишганидек, отаси боласининг оғзига тупуриб қўйгандан кейин ўзгариш кутишдан нима наф? Ўша эски ҳаммом, эски тос қолаверади. Қайтага ғайратли ёш авлод қонида ўша иллат янада тошиб қайнайди.
Мухлисларнинг адолатсизликка нисбатан чалган ҳуштаклари, норозилик ҳайқириқлари ва «сийлов» тариқасида жўр бўлиб ҳакам шаънига ўша машҳур илиқ «сўз»ни айтишлари вазиятни ўзгартирмайди ҳеч қачон. Мухлис аҳли стадионда бутун изтиробини баралла сўзлайди ва ҳовуридан тушиб уйига тинчгина қайтади. Муаммо эса барчасини ортдан хурсанд кузатади ва стадионда шодон яйраб-яшнайверади. Ўша муаммо илдизини қуритадиган, иллат бошини янчадиган кенжа ботир борми футболимиз муҳитида? Таассуфки, бу саволга ҳам жўяли жавоб беролмаймиз. Эҳтимол бордир ва у кафтига туфлаб, муштини тугиб, тишларини қайраб, иллат ва муаммоларга қарши бормоқ учун адолат отига минаётгандир. Эҳтимол... Буни билмаймиз, бундан бехабармиз. Билганимиз шуки, олдинда турган 3та тур адолат тарозиси кимнинг қўлида эканлигини том маънода кўрсатади. Хусусан, «Пахтакор» - «Насаф» учрашувида кўп жиҳатлар ойдинлашади. Aгар истаса, «Насаф» наинки Суперлига, балки араб жамоаларини ҳам сафарда енгишга қодир. Ўйин бобида «Бухоро»дан яққол устунлик қилолмаган «шерлар» ҳам аслида даҳшатли наъра билан рақибни тиз чўктиришлари мумкин. Фақат учрашув ҳаками ўз манфаати йўлида ҳеч балодан тап тортмайдиган кучлар таъсирига тушиб қолмаса, махсус «буюртма»ни бажаришга кўнмаса, бас! «Навбаҳор» ва «Нефтчи» иштирокидаги ўйинлар ҳам росмана ёнади! Майли, яхши маънода ёнса, ёнаверсин. Фақат бўлажак учрашувлар натижаларини ҳакамлар ёндиришмасин! Мамлакатимиз футбол мухлисларининг эзгу тилаклари - шу! Уларга ҳалол ва адолатли футбол ўйинидан бошқа ҳеч нарса керак эмас!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789