«Тоттенхэм» бош мақсади - Малиновский

«Тоттенхэм» бош мақсади - Малиновский

Журналист Марко Контерио «Аталанта» ва «Тоттенхэм» ўртасида ярим ҳимоячи Руслан Малиновский трансфери бўйича музокаралар тез орада бошланиши кераклигини айтди.

Клуб украиналик футболчини январь ойидаги асосий мақсад деб ҳисобламоқда - бош мураббий Антонио Конте ва спорт директори Фабио Паратичи шуни таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, 29 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш жамоани кейинги босқичга олиб чиқишга ёрдам беради, чунки креатив ярим ҳимоячи излаш анчадан бери давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Малиновский учун Премьер-лиганинг бошқа вакиллари, шунингдек, «Интер» ва «Милан» даъвогарлик қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.