“Трабзонспор” Туркия, "Зенит" Россия чемпионлигини қўлга киритди.

“Трабзонспор” Туркия, "Зенит" Россия чемпионлигини қўлга киритди.

54 йиллик тарихга эга Трабзон шаҳрининг “Трабзонспор” клуби 7-маротаба Туркия чемпионлигини қўлга киритди.

“Қора денгиз тўфонлари” деб таъриф олган жамоа охирги марта бунга 1984 йил эришганди. Абдулла Авжи шогирдлари чемпионат 35 туридан кейин 77 очко билан ғолибликни расмийлаштирди. Мусобақа якунига эса 3 тур қолган ва энг яқин таъқибчи “Фенербахче” ҳисобида 68 балл бор.

698361_original.jpg

РПЛда эса “Зенит” кетма-кет 4-маротаба бош соврин соҳибига айланди. Сергей Семак шогирдлари 27-турда “Локомотив”ни (3:1) таслим этиб, очколари сонини 61 тага етказган ҳолда муддатидан олдин бош соврин эгасига айланди.

Петербургликлар ўз тарихида 8-маротаба ушбу титулни қўлга киритди.