Туркия Суперкубоги-2023: Атиги 3 дақиқалик ўйин...

Туркия Суперкубоги-2023: Атиги 3 дақиқалик ўйин...

«Галатасарой» ва «Фенербахче» ўртасида Туркия суперкубоги учун бошланган ўйини атиги 3 дақиқа давом этди.

Аламзада «Фенер» ушбу муҳим ўйинга U-19 жамоасини туширди. 1-дақиқадаёқ «Галасатарой» вакили Мауро Икарди ҳисобни очгач, «Фенербахче» футболчилари майдондан чиқиб кетишди. Якунда клуб раҳбарияти ўйинга қайтмасликни маълум қилди. Чунончи, жамоа Туркия суперкубоги ўйинини маълум санага кўчириш ва унга хориждан ҳакам тайинлашни талаб қилганди. Акс ҳолда, мазкур учрашувга фақат ёшларни тушириши, шунда ҳам 9 нафар футболчи билан ўйнаши ҳақида огоҳлантирган эди. Хуллас, «Фенер» раҳбарияти олдиндан 90 дақиқа ўйин ўтказмоқчи эмасди. Истанбул жамоаси энди Туркия кубогининг камида кейинги икки мавсумида ҳам иштирок этмайди. Гап шундаки, «Фенер» сафарда «Трабзонспор»дан устун келгач (3:2), мезбон жамоа мухлислари майдонга тушиб, ғалабани нишонлаётган футболчиларга ташланишганди. Оқибатда «Фенербахче» Туркия чемпионатидан чиқиб кетиши ҳақида хабарлар урчиди. Хусусан, 19 март куни Истанбул клуби матбуот хизмати Туркия Суперлигасидан чиқиб кетиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди. 2 апрель куни эса клуб раҳбарияти миллий чемпионатдан воз кечиш муҳокамасини кейинроқ муддатга сурди.

7 апрель

ГАЛАТАСАРОЙ - ФЕНЕРБАХЧЕ - 1:0 (1:0)

Шанлиурфа. «Шанлиурфа 11 апрель» стадиони.

Гол: Икарди (1).

Галатасарой: Муслера, Айхан, Бардакжи, Нельссон, Кен, Торрейра, Кутлу, Актюркоглу, Йилмаз, Мертенс, Икарди.

Фенербахче: Акюз, Акчичек, Караязи, Окан, Имре, Дурсун, Аркутчу, Акйилдиз, Федаи, Каяараси, Демирел.

Ўйин 3-дақиқада тўхтатилди.

 

туркия суперкубогининг барча Ғолиблари:

Галатасарой - 16 марта (1966, 1969, 1972, 1982, 1987, 1988, 1991, 1993, 1996, 1997, 2008, 2012, 2013, 2015, 2016, 2019)

Трабзонспор - 10 марта (1976, 1977, 1978, 1979, 1980, 1983, 1995, 2010, 2020, 2022)

Фенербахче - 9 марта (1968, 1973, 1975, 1984, 1985, 1990, 2007, 2009, 2014)

Бешиктош - 9 марта (1967, 1974, 1986, 1989, 1992, 1994, 1998, 2006, 2021)

Гёзтепе - 1 марта (1970)

Анқарагюжю - 1 марта (1981)

Эскишеҳирспор - 1 марта (1971)

Коньяспор - 1 марта (2017)

Оқҳисор - 1 марта (2018)

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.