Тухелга Усмон керак

Тухелга Усмон керак

«Барселона» футболчиси Усмон Дембеле ёзда «Бавария»га ўтиши мумкин.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, унинг трансферини мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель истамоқда. Дембеленинг «Барса» билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Унинг товон пули 44 миллион евро бўлиши мумкин. Франциялик вингер ажойиб мавсум ўтказаётган бўлишига қарамай, жамоа молиявий ҳолатини яхшилаш учун битта футболчисидан айрилиши керак. Агарда немислар яхши таклиф билан чиқишса, мазкур трансфер амалга ошиши мумкин. Усмонга Бундеслига бегона эмас. У 2016-2017 йиллар давомида «Боруссия»да Тухель қўл остида ўйнаган. 25 ёшли вингер собиқ жамоасига 140 миллион евро фойда келтирган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.