U20 ЖЧ. Ж.Корея ёшлари ҳам 1/4 финалда, барча жуфтликлар тайин

U20 ЖЧ. Ж.Корея ёшлари ҳам 1/4 финалда, барча жуфтликлар тайин

Кеча тунда Аргентинада бўлиб ўтаётган ЖЧда нимчорак финал босқичи якунига етиб, мусобақанинг чорак финалига чиққан 8 жамоанинг номи аниқ бўлди.

Қувонарлиси, қитъадошимиз, Осиё вице-чемпиони Жанубий Корея ёшлари ҳам чорак финалга чиқишга муяссар бўлишди. Шундай қилиб, Жанубий Америкадан 3, Европадан 2, Осиё, Африка ва Шимолий Америкадан биттадан терма жамоа ярим финалга чиқиш учун курашни давом эттирадиган бўлди.

1/8 финал, 01/06/2023
ГАММБИЯ-УРУГВАЙ-0:1 (0:0)
Гол: Андерсон Дуарте(65).
Четлатишлар: Мансур Мбье-Лусиано Родригес.

ЭКВАДОР-Ж.КОРЕЯ-2:3 (0:2) 
Голлар: Ёун-Чун Ли  (11)Чун-Хон Пэ(19), Сок-Хён Чхои(48)- Джастина Куэро(48), Кристофер Самбрано(84).

1/4 финал жуфтликлари:
3 июнь, шанба
22:30. ИСРОИЛ — БРАЗИЛИЯ
02:00. КОЛУМБИЯ —  ИТАЛИЯ

4 ИЮНЬ, ЯКШАНБА
22:30. ЖАНУБИЙ КОРЕЯ — НИГЕРИЯ
02:00. АҚШ — УРУГВАЙ