«Удинезе» Каннаваро билан хайрлашди

«Удинезе» Каннаваро билан хайрлашди

Италиянинг «Удинезе» клуби Фабио Каннаваро билан келишувни узайтиришни истамади.

«Клуб президенти Поццо мен билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилди. Бу ерда фаолиятимни давом эттира олмаслигимдан афсусдаман. Қайд этишни истардим, мен клубда қолиб ишимни давом эттиришни истагандим, аммо клуб буни истамади. Жамоага, ўйинчиларга ва мухлисларга омад тилайман», - дейди Каннаваро. Маълумот учун, италиялик собиқ футболчи апрел ойида «Удинезе» бош мураббийига айланиб, «А» серияни тарк этиш хавфи остида турган клубни 15-ўринга олиб чиқди ва лигадаги ўрнини сақлаб қолганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.