АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Янги Фарғона» газетаси мухбири яқинда «Нефтчи» қароргоҳида бўлиб, жамоа етакчиларидан бири Умар Адҳамзода билан бафуржа суҳбатлашди
Аввало, айтиш керак, жорий йил Суперлига ўйинларини кўтаринки руҳда ўтказиб, совринли ўринларга даъвогарлик қилаётган жамоанинг ҳозирги натижаларида майдонда чиройли ҳаракатлари билан мухлисларни қувонтираётган бир қатор келажаги порлоқ футболчиларнинг ўрни катта. Хусусан, ҳужумга қўшилишни хуш кўрувчи ярим ҳимоячи Умар Адҳамзода ҳам фаоллиги ва самарали ўйинлари билан алоҳида ажралиб турибди.
- Умар, бир тушунча бор: «Машҳур футболчи бўлиш учун махсус интернатда сабоқ олиш керак». Хўш, сиз ҳам футбол-интернатида таҳсил олганмисиз?
- Пойтахтда туғилиб-улғайдим ва футбол-интернатида ўқишимга эҳтиёж сезилмади. Раҳматли отам Алишер Исроилов футболчи бўлишимни хоҳлаб, 6 ёшимдаёқ мени «Чилонзор» ФМга етаклаб боргани ҳамон ёдимда. Юртимиз футболига кўплаб маҳоратли ўйинчиларни тарбиялаб берган масканда дастлабки сабоқларни таниқли мураббий Абдусаттор Раҳимовдан олдим. Орадан 1,5 йилча ўтиб, «Пахтакор» қошидаги мактабга кўчиб ўтди ва Элнур Еремеев назоратида машғулотларни давом эттирдим.
- Футболда ёшлар тизимидан профессионал даражага ўтиш қийин жараён эканлиги барчага аён. Кўплаб иқтидорлар шу босқичдаги тўсиқларга дош беролмай, футболдан воз кечишгани ҳам бор гап. Айтмоқчимизки, сизда профессионал фаолият қандай бошланган?
- Ҳа, мен ҳам бу босқичда баъзи қийинчиликларга дуч келдим. Дейлик, нақ 3 йил Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўринбосарлари таркибида сабр билан ўйнашимга тўғри келди. Адашмасам, 2019 йилнинг ёзида Про лига вакили «Истиқлол» (Фарғона)дан таклиф олдим. Аниқроғи, жамоа мураббийи Сергей Лебедев мени Фарғонага чорлади. Шу аснода профессионал фаолиятимга йўл очилди.
- «Нефтчи»га қай тариқа келиб қолгансиз?
- Хабарингиз бордир, 2020 йилнинг ёзида «Истиқлол» молиявий муаммолар ортидан Про лигадан чиқиб кетди. Айни ўша пайт «Нефтчи»дан таклиф тушди ва уни қабул қилдим.
- «Нефтчи» қисқа вақт ичида Про лига остонасидан Суперлига пешқадамлигигача бўлган йўлни босиб ўтди. Жамоанинг бугунги муҳим вакили сифатида бу ўсишни қандай изоҳлайсиз?
- Кўпчиликни ажаблантираётган ушбу ижобий ҳолат ортида бош мураббий Виталий Левченконинг мураббийлик салоҳияти ва ёрдамчиларининг сидқидилдан ишлаётганлари бор. Қолаверса, жамоага эътибор ҳам ошди.
- Жаҳон ва ўзбек футболида кимларга ҳавас қиласиз?
- Футболни тушуна бошлабманки, аргентиналик Лионель Месси ва бразилиялик Марселонинг ҳаракатларидан ўзгача завқ оламан. Шунинг баробарида айни пайт клубдошларим Лутфулла Тўраев, Фозил Мусаев, Акбар Тўраев ва Ғуломҳайдар Ғуломов каби тажрибали футболчиларга хос кўплаб фойдали жиҳатларни ўзлаштириш ҳаракатидаман ҳамон.
- Футболчи сифатида қай даражага чиқишни мақсад қилиб олгансиз?
- Энг катта орзум - миллий жамоамиз мураббийлари эътиборига тушиб, термамизнинг жаҳон чемпионати финал қисмига чиқишига ҳисса қўшиш. Қолаверса, футболчи сифатида танилишимда катта аҳамият касб этган «Нефтчи» билан мамлакат чемпиони бўлиш, ОЧЛда ўйнашни хоҳлардим.
- Биламизки, футболчиларда бўш вақт кам. Шундай пайтлар кўпроқ нима билан шуғулланасиз?
- Таътил эълон қилиниши билан Тошкентга ошиқаман. Чунки мен учун энг ҳузурли ҳолат - оила даврасида бўлиш. Ҳамиша интизор кутадиган онажоним Гулшаной Исроилованинг дийдори - дунёдаги энг бебаҳо неъмат.
Мўйдинжон СОБИТОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789