Уругвайликлар жазава тушишди...

Уругвайликлар жазава тушишди...

ЖЧ-2022 3-туридан ўрин олган Уругвай-Гана (2:0) баҳсини бошқарган Даниэль Зиберт майдонни зўрға тарк этди.

Ўйин тугагач, германиялик ҳакам уругвайликлар қуршовида қолиб кетди. Диего Годин, Фернандо Муслера, Хосе Хименес, Эдинсон Кавани ва бошқалар Зибертга эътироз билдириб, ҳатто уни туртишди. Хименес ва Каванига сариқ карточка кўрсатилди. Бунга ўйиндаги икки вазият сабаб бўлди: 

1. 57-дақиқада рақиб жарима майдончаси ичида Дарвин Нуньес йиқилди - ҳакам ВАРни кўриб чиқиб, пенальти йўқ деб топди.

2. 90+3-дақиқада Кавани рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бу сафар ВАР вазиятни умуман кўрмади.

Жаҳли чиққан, эҳтимолий сўнгги мундиалини ўтказган Кавани кийиниш хонасига йўл олаётганда ВАР мониторини ағдариб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай (4) тўплар нисбатига кўра гуруҳда қолиб кетди. Агар жамоа яна битта гол урганида ҳам, «плей-офф»га чиққан бўларди. «Н» гуруҳида Португалия (6) ва Жанубий Корея (4) 1/8 финалга йўл олди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.