АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Жорий мавсум ўзига хос ўйинлари билан мухлислари кўнглини кўтаришда давом этаётган «Насаф» таркибида Ҳусайн Норчаевнинг алоҳида ўрни бор.
Махсус мухбиримиз «аждарлар»нинг «Бунёд-кор»га қарши ўйини олдидан иқтидорли ҳужумчи билан интервью уюштирди.
- Ҳусайн, «Қизилқум» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозондинглар. Сизнингча, аввалроқ «Сўғдиёна» майдонида эришилган муваффақият, қайсидир маънода, «Насаф»нинг иштаҳаси очилишига сабаб бўлдими?
- Тўғри айтасиз, Жиззахдаги ўйинда қимматли уч очко осонликча қўлга киритилмади. Бундан барчамиз хурсанд бўлдик. Ана шу юқори кайфият 9-турда ўз сўзини айтди. 5:0 ҳисобидаги йирик натижа ўз кучимизга бўлган ишончни қайтарди.
- Гол ургач, доимо икки қўлингизни елкангизга қўйиб, ўзгача тарзда нишонлайсиз. Сир бўлмаса, бу қандай маънони англатади?
- Буни исм-шарифим ифодаси, деб биламан. Яъни, ўзимга-ўзим «мен - Ҳусайн Норчаевман!» деб, майда қадамлар билан мухлислар томон интиламан.
- Шеригингиз Ойбек Бозоровнинг ҳам гол уриш бўйича омади келяпти. «Сўғдиёна» билан ўйинда у иккита тўп киритганди, «Қизилқум»га қарши баҳсда ҳам ўз сўзини айтди...
- Тўғри, Навоий жамоаси билан ўйинда қулай вазиятда турган Ойбек Бозоровни тўп билан таъминладим, яъни унинг голига ассистентлик қилдим. Жамоадошим эса ҳужумни самарали якунлади.
- Сўнгги учрашувларда урган голларингизни кимга бағишладингиз?
- Ота-онам ҳар бир ўйин пайти мени дуо қилиб ўтиришади. Шунинг учун голларимнинг аксариятини айнан дуогўйларимга бағишлайман. Илоҳим, бахтимизга улар соғ-саломат бўлишсин.
- Жорий мавсумда ўйинлар осон кечмаяпти. Олдинда «Бунёдкор»га қарши яна бир қийин баҳс кутиб турибди. Умуман, «Қизилқум» билан учрашувга ҳам алоҳида тайёргарлик кўрганмидинглар? Ҳар ҳолда, Навоий жамоаси бу йил таркибини янада кучайтирганди.
- Барчасини обдон англаган ҳолда, ўйинга жиддий ҳозирлик кўргандик. Турнир жадвалида юқори ўринни эгаллаб турган, катта футболда тобланган ўйинчилардан иборат жамоага қўллаган ўйин услубимиз бесамар кетмаганидан хурсандман.
- Ўйиндан олдин ва танаффус вақтида бош мураббий Рўзиқул Бердиев томонидан берилган кўрсатма, йўл-йўриқлар қай даражада бажарилди?
- Устозимиз ҳар битта рақиб жамоа ўйинини обдон таҳлил қилади. У тўп билан муомала қилишда ҳушёрликни йўқотмасликка даъват этганди. Имкон даражасида бунга қатъий амал қилдик. Натижа яхши бўлди. Бош мураббий кўрсатмасига биноан ўйинда йирик ҳисобда ғалабага эришдик.
- Ҳусайн Норчаевни ҳозиргача чемпионат ўйинларида рақиблар дарвозасига киритган тўплари сони нечта бўлди? Бу йил сизни тўпурарлар пойгасида кўрамизми?
- Ҳозиргача голларим 19тани ташкил этмоқда. Насиб қилса, ҳаммаси олдинда. Тўп-урарлардан ортда қолмасликка астойдил интиламан.
- «Насаф»нинг «Қизилқум» билан ўйиндаги йирик ҳисобли ғалабасини чемпионлик сари ташланган қадам, деса бўладими?
- Албатта, биз ҳар бир ўйин-да ғалаба учун майдонга тушамиз. «Қизилқум» бош мураббийи Никола Лазаревичнинг матбуот анжуманида алоҳида таъкидлаганидек, «Насаф» - Ўзбекистонда ўз ўйин услубига эга ягона жамоа. Шундай эътирофлар ҳам ғайратимизга ғайрат қўшаверади.
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789