«Фулхэм» 34 ёшли бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзолаганини расман эълон қилди. У «Коринтианс»дан Лондон клуби сафига эркин агент сифатида қўшилди. Аввалроқ, Виллианнинг «Коринтианс» билан амалдаги келишувини бекор қилгани, футболчи АПЛга қайтишни хоҳлаётгани ҳақида хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, Виллиан 2019/20 йилги мавсумдан кейин «Челси»дан «Арсенал»га ўтиб, АПЛда 25 ўйинда битта голга муаллифлик қилган ва мавсум якунида жамоани тарк этганди. 2022 йилда Виллиан Бразилия «А» серияси ва Либертадорес кубогида жами 22 ўйин ўтказиб, 2та ассистга муаллифлик қилган.