Владо Радманович: —Ушбу ўйин қийин бўлишини кутгандик, чунки рақибимиз ҳам Осиёда ўз ўрнига эга жамоалардан. Бугун бизда яхши имкониятлар ҳам бўлди. Бугунги ўйинга ташриф буюрган мухлислар ва ОАВга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз. Олдимизда янада жиддий ўйинлар бизни кутиб турибди. Навбатдаги ўйинимиз БААга қарши бўлиб ўтади ва мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.
Ҳакамлик ҳақида
— Бу мавзуда гапиришни истамайман. Чунки мураббийлар учун ҳакамлар ҳақида гапириш нотўғри деб ҳисоблайман.
Жисмоний ҳолат ҳақида
— Терма жамоада бу йўналишда футболчилар билан ишлаш учун етарлича вақт бўлмайди, бу барча терма жамоаларда учраб турадиган муаммо. Чунки биз уларни ўйинга тайёрлашга 3 кун вақтимиз бор эди. Биз асосан тактик ва ўйин қуриш устида ишлаймиз.
Остон дастлаб ўйинга тайёрлигини айтганди, бироқ охирги машғулотдан кейин у оғриқ ҳис қилди. Шу сабабли бу даражадаги ўйинда биз таваккал қила олмасдик.
Элдор Шомуродов: —Ёмон ўйнамадик, деб ўйлайман. Бугун 2 очко йўқотдик лекин бу катта йўқотиш деб ўйламайман. Албатта ҳар бир очконинг қадри биз учун муҳим. Бизнинг асосий мақсадимиз ЖЧга чиқиш. Кейинги ўйинда ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Рақиб ҳақида
— Эронга қарши ўйин ҳеч қачон осон бўлмайди. 0:0 ҳисобида ўйнаб жуда ёмон натижа кўрсатдик, деб ўйламайман. Ҳар доимгидек, кучли рақибга қарши муносиб кураш олиб бордик.
Қизил карточка
— Биринчи навбатда, ғалаба қозонишимиз учун яхши имкониятимиз бор эди. Лекин айтганимдек, бугунги 1 очко ҳам ёмон натижа эмас. Кейинги ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак, ҳозир натижадан хафа бўлиб ўтиришга вақтимиз йўқ.