АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор, эртага миллий термамиз ЖЧ-202026 саралаши досирасида Гонконгга қарши навбатдаги ўйини ўтказади.
Шу муносабати билан бош жамоамизнинг ёрдамчи мураббийи Владо Радманович ва футболчи Азизбек Турғунбоев ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этишди.
Владо Радманович: - Эртанги ўйин ҳақида
Биз барчамиз терма жамоага ишонамиз, бутун ўзбек халқи ҳам жамоамизга ишонади. Эртага керакли натижа учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Биринчи ўйинда яхши ўйин кўрсата олдик, умид қиламанки, эртага ҳам ғалаба қозонамиз.
Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Хавотир йўқ, лекин беписандлик билан ёндошишимиз ҳам мумкинмас.
Қисқа муддатда 2 та ўйин ўтказиш …
Бизда қисқа муддат ичида бир жамоага қарши ўйнаш тажрибаси бўлмаганди. Лекин мотивацияга боғлиқ ҳаммаси. Бироқ мотивация керагидан ортиқ бўлса қўшимча босим ҳам бўлиши мумкин. Меʼёрида керак бўлади.
Бош мураббийнинг ҳолати …
Албатта, биз доимий алоқадамиз. Кетишидан олдин ҳам ўйинни ташкил этиш юзасидан гаплашиб олгандик. Эртага ҳам тўлиқ алоқада бўлиб, маслаҳатлашиб турамиз.
Азиз Турғунбоевнинг позицияси …
4 та ҳимоячи ёки 5 та ҳимоячи билан ўйнашда қанот футболчиларининг функсияси бироз бошқачароқ. Бизнинг режага кўра, Азиз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам, яримҳимояда ҳам фаол иштирок этади.
Эртанги ўйин режаси
Эртага бош мураббий билан қандай тактикада ўйнаш ҳақида гаплашиб оламиз.
Азизбек Турғунбоев: - Эртага ажойиб баҳс кутиб турибди. Легионерлар ҳам таркибда, тўлиқ машғулотлар олиб бормоқдамиз. Ғалаба қозониб, муҳим очколарни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Терма жамоада мураббий айтган жойда ўйнаш керак. Кўпроқ яримҳимояда ўйнаб ҳужумга қўшилишни ёқтираман. Бироқ бу позицияда ҳам ўзимни қулай ҳис қиляпман. Болаларда чарчоқ аломати сезилмаяпти. Ҳамманинг ҳолати яхши, биз тикланиш машғулотларини ўтказиб улгурдик. Учрашувга тайёрмиз.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789