Calciomercato хабарига кўра, Габриэль Жезуснинг жароҳати «тўпчилар»ни 22 ёшли сербга бўлган қизиқишларини янгилашга мажбур қилиши мумкин. Шунингдек, Влахович бутун директорлар кенгаши истеъфога чиққанидан кейин келажаги ноаниқлиги туфайли Италия клубини тарк этишга рози бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, 2022 йил бошида «Арсенал» ҳужумчи учун «Фиорентина»га 70 миллион евро таклиф қилган, бироқ футболчи якунда «Ювентус»га ўтганди. Жорий мавсумда Влахович Италия клуби сафида барча турнирлар доирасида 15 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.