АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Европанинг трансфер мавсуми айни қизғин паллада.
Яқин келажакда ёрқин юлдуз мақомига кўтарадиган жиҳатларни ўзига жамлаган иқтидорли ёшлар билан танишиш учун энг қулай фурсат. Гап ёши 23га ҳам чиқмай туриб юксак савияни намойиш этаётган, баҳоси ҳам шунга яраша бир неча ўн миллионларга кўтарилиб кетган ноёб иқтидорлар ҳақида эмас, балки ҳали тўла очилишга улгурмаган, лекин буюклик белгилари балқиб турган бўлажак юлдузлар ҳақида.
Жеймс Траффорд (дарвозабон, 20 ёшда, «Манчестер Сити», 20 млн. евро)
Мазкур таҳлилий рисола айнан 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида тайёрлангани боис, уни рамзий терма жамоа сифатида эътироф этиш ҳам мумкин. Турнир бошлангунга қадар Жеймсни кўпчилик мухлислар танишмасди. У «Сити»нинг ёшлар жамоаларида ўйнаган, асосий таркибга жалб этилмаган. Ўша пайтда дарвозабоннинг баҳоси 2,5 млн. еврони ташкил этган бўлса, ҳозир 8 бараварга қимматлашди. Боиси, у мусобақада бирорта гол ўтказмаган ҳолда Англия қаҳрамонига айланди. Энди яқин келажакда у бош жамоанинг «биринчи рақами» бўлишига ишонмайдиган бирорта мухлис қолмади.
Льюис Холл (ҳимоячи, 18 ёшда, «Челси», 10 млн.)
Ҳимоя чизиғининг чап қаноти ва марказий ярим ҳимоячи позицияларида ишончли ўйнайдиган универсал футболчи. Ўтган мавсумдаги «Челси» учун ўта мураккаб шароитда Льюис АПЛнинг 9та учрашувида майдонга тушди. У тезкор рейдларни амалга оширади, тўпни яхши назорат қилади, тезлиги ва аниқ узатмалари билан ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам самарали тўп суради.
Леви Колуилл (ҳимоячи, 20 ёшда, «Челси», 30 млн.)
Евро U21 қаҳрамонларидан бири. Турнир финалида бу марказий ҳимоячи бир лаҳзада юлдузга айланиши ҳам, энг омадсиз ўйинчи мақомини олиши ҳам мумкин эди: ҳужум чоғида унинг зарбаси испанлар дарвозаси тўсинини титратган бўлса, сўнгги дақиқалардаги хатоси ўз дарвозаси томон пенальти белгиланишига сабаб бўлди. Хайриятки, Траффорднинг ишончли ҳаракати Левини шармандаликдан қутқариб қолди. Умуман, Колуилл турнирда ва «Брайтон»даги ижара фоалиятида ёрқин таассурот қолдирди. «Челси» таркибидан жой олиш учун барча фазилатларга эга. Шу қадар ноёб иқтидорни захира ўриндиғида қолдириш унга нисбатан ҳақоратга тенг бўлади.
Илья Забарний (ҳимоячи, 20 ёшда, «Борнмут», 20 млн.)
Январда Илья «Борнмут»га ўтганида тенгдошлари орасида қитъанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири эди. Янги жамоасида у буни исботлади. Ҳар томонлама самарали ўйин кўрсатаётган футболчи тез орада қайсидир топ-клуб сафидан жой олса, ажабланмаймиз.
Тино Ливраменто (ҳимоячи, 20 ёшда, «Саутгемптон», 25 млн.)
Ўнгу-сўлга қарамасдан бутун мамлакатни ёш иқтидорлар билан таъминлаётган «Челси» академияси тарбияланувчиларидан бири. Пойтахтдан Саутгемптонга йўл олган ҳимоячи 2021 йилда АПЛда тўп суриш имкониятига эга бўлганди. Кейин 2022 йил апрелида жароҳат олиб, 1 йилдан кўпроқ вақтини майдон ташқарисида ўтказди. Тино - Евро U21да зафар қучган жамоанинг энг фаол вакилларидан бири бўлди.
Стефан Байчетич (ярим ҳимоячи, 18 ёшда, «Ливерпуль», 13 млн.)
Байчетич аниқ узатмалар ва тўп учун яккама,якка курашларда аъло даражада ҳаракат қиладиган ўйинчи, ёши хос бўлмаган даражада ўта вазмин табиатли йигитча. «Қизиллар» таркибига жароҳат билан келганига қарамасдан, АПЛ доирасида 11, ЕЧЛда 4 марта майдонга тушди. Клоппнинг навқирон иқтидордан умидлари катта. Бу ёғига ҳаммаси Байчетичнинг ўзига боғлиқ.
Кэрни Чуквуемека (ярим ҳимоячи, 19 ёшда, «Челси», 15 млн.)
«Кўклар»нинг ўта машаққатли сўнгги мавсумида хавбек 14 учрашувда иштироқ этди. Лекин атиги 2 марта у бошланғич таркибда майдонга тушган бўлсада, юксак салоҳиятини юзага чиқаришга улгурди. Кэрни - ҳужумкорлик фазилатларига эга бўлган классик «саккизлик». У тўп билан муомала қилиш, ўйин суръати ва йўналишини бошқаришда ишончли ўйин кўрсатади. Шунингдек, унинг айрим жиҳатлари навқирон «уч шерлар»нинг энг ёрқин юлдузи бўлмиш Жуд Беллингемни эслатади.
Люк Харрис (ярим ҳимоячи, 18 ёшда, «Фулхэм», 500 минг)
Голга чанқоқ ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган мавсумда «Фулхэм»га ўтдию, асосий таркибдан жой олди. Унинг ўйин ва майдондаги вазиятни тўғри ҳис этиши, ҳужумларни якунлаши ҳайратланарли даражада. Люк тўпни эгаллаб олганида, кейинги ҳаракати рақиблари учун доимо жумбоқ бўлади. шунингдек, унинг терма жамоани танлашга оид қарорини ҳам тушуниш қийин: Англия терма жамоаси сафида тўп суриш имконияти бўлган ҳолда, негадир Уэльс вариантини афзал кўрди. Тез орада бунинг сабаблари маълум бўлса, ажабмас.
Коул Палмер (ярим ҳимоячи, 21 ёш, «Манчестер Сити», 10 млн.)
Ёш чемпионларнинг зафарига муносиб ҳисса қўшган ижодкорлардан бири. У мусобақанинг энг яхши ассистенти ва ёрқин ижрочиси унвонларига сазовор бўлди. Палмер ярим ҳимояда ҳам, олдинги чизиқнинг маркази ва қанотларида ҳам муваффақиятли ўйин кўрсатади. Унинг ўйинларини кузатган мухлис нега шу пайтгача кўрмаганлиги учун ўзидан ажабланиши аниқ. Футболчи шиддатли парвоз бўсағасида тургани аниқ.
Каллум Хадсон-Одойи (ярим ҳимоячи, 22 ёшда, «Челси», 15 млн.)
Навбатдаги ҳужумкор универсал. У анча барвақт «кўклар» сафидан жой олган, мухлисларда унинг тез орада юлдуз мақомига кўтарилишига умид уйғонганди. Бироқ ўшанда ёрқин келажак соҳибига барқарорлик етишмаганди. Кейин жамоанинг ўзи инқироз «кўчаси»га кириб қолди. ўтган мавсумни Каллум «Байер»да ижарада ўтказиб, Бундеслигадаги 14та ўйинда битта самарали узатмани амалга оширди.
Эван Фергюсон (ҳужумчи, 18 ёшда, «Брайтон», 30 млн.)
Ҳозирги «Брайтон»нинг бебаҳо жавоҳири. Энди 18га чиққан ҳужумчи сўнгги мавсумнинг 34та ўйинида 16та гол урди ва эл оғзига тушди. Шунингдек, у ноябрь ойидаги дебютидан кейин Ирландия терма жамоасида 2та гол уришга улгурди. Эван шиддатли тараққиёт йўлига тушиб олди. У замонавий ҳужумчига керак бўлган барча ижобий хислатларга эга. Нафақат дарвозани ишғол этиш, балки жамоадошларини самарали узатмалар билан таъминлашни ҳам пухта ўзлаштирган. АПЛдек нуфузли чемпионатда ёш футболчи ўзини эмин-эркин ҳис этмоқда. Шу сабабли топ клубларнинг унга бўлган қизиқишлари ҳам баҳоси каби анча юқори.
Манба: soccer.ru, А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789