ВУНДЕРКИНДЛАР: Доғистонлидан катта салом!

ВУНДЕРКИНДЛАР:  Доғистонлидан катта салом!

Амир Ибрагимов «МЮ» сафида «покер»га эришиб, «Ньюкасл» 4:1 ҳисобида доғда қолдирилишини таъминлади.

Йўқ, гап АПЛда текис иштирок этолмаётган Эрик тен Хаг бошқарувидаги жамоа ҳақида кетаётгани йўқ. Россиялик футболчи шунчаки, U-16 тоифасидаги жамоа­лар ўйинида ўзини кўрсатди.

Амир Ибрагимов - ҳозирда ёш «қизил иблислар» жамоасининг чин етакчиси ва ҳақиқий юлдузи! Асли доғистонлик иқтидор 11 ёшидан буён Англияда яшаб, шуғулланмоқда. Амир аввалига «Шеффилд Юнайтед» академиясида таҳсил олди, кейинчалик «МЮ» тизимига ўтди. 2022 йилнинг ёзида эса «Юнайтед» раҳбарияти Ибрагимов билан шарт­нома тузишга қарор қилди. Ҳозирда жамоа мухлислари бу йигитчага келажак умиди сифатида қарашмоқда. Мана, у «қарғалар» дарвозасини 4 марта нишонга олиш асносида бундай умидлар бежиз эмаслигига ишора қилди, гўё.