рейтинг: Ёшликдан «Гол+пас» бўйича...

рейтинг: Ёшликдан «Гол+пас» бўйича...

Transfermarkt портали жорий мавсум Европанинг кучли 5та лигасида «Гол+пас» тизими бўйича олдинда бораётган ёш футболчиларга эътибор қаратди.

Бунда 23 ёшгача бўлган иқтидорларнинг 31 январгача қайд этган статистикаси ҳисобга олинган. Хўш, топ-5да гол ва самарали узатма жамландиси борасида топ-6га кирган ёшлар натижаси қандай?

6-ўрин — Букайо Сака. «Арсенал»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси АПЛ доирасидаги 20та ўйинда 6та гол уриш баробарида яна 8тасига муаллифлик қилди - 14 балл.

5-ўрин — Энтони Гордон. «Ньюкасл»да ўз ўрнини топиб олган 22 ёшли вингер ҳисобида гол ва ассист сони тенг - 7тадан. Яъни Энтони ҳам АПЛнинг 20та  ўйинида «ГолҚпас» тизимида 14 очко тўплади.

4-ўрин — Виктор Бонифасе. «Байер» ҳужумчиси Бундеслигадан ўрин олган 16та ўйинда 10та гол урди ва 7та самарали узатма муаллифига айланди. Демак, 23 ёшли йигитнинг умумий натижаси - 17 балл.

3-ўрин — Луа Опенда. «РБ Лейпциг» ўйин услубига енгил мошлашган 23 ёшли ҳужумчи Бундеслига доирасидаги дастлабки 19та ўйинда жамоасининг 17та голида иштирок этди. Яъни 13тасини ўз ҳисобига ёздириб қўйди, яна 4тасига ассистент бўлди (17 балл).

2-ўрин — Жуд Беллингем. 20 ёшли ярим ҳимоячи мавсум стартидаги тезлигини бироз пасайтиргандек. Шунда ҳам «Реал» топилмаси статистикаси даҳшат - Ла Лигадаги даст­лабки 18та ўйинда 14та гол ва 3та ассист (17 балл).

1-ўрин — Эрлинг Холанд. 23 ёшли норвегиялик январь ойи якунига қадар «Манчестер Сити»нинг АПЛ тақвимидан ўрин олган 15та ўйинида қатнашди. Бу учрашувлар самараси эса доимгидек жуда юқори - 14та гол ва 4та самарали узатма. Қисқаси, «Гол+пас» тизимида 18 очко.