Темур Кападзе: "Легионерларимизни кетиб қолишлари кутилмаган ҳол бўлди..."
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ-2023 кутилганидек, «Реал» ғалабаси билан тугади. Шу тариқа «Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти фаолиятидаги 25-совринни расмийлаштирди.
Факт шуки, Карло бобо энг совриндор (клублар миқёсида) ҳамкасблари рейтингида 6-8-ўринларни эгаллаб турган Луис Фелипе Сколари, Жон Стейн ва Жозе Моуриньо (26тадан соврин)га максимал даражада яқинлашди.
Айни пайт бу рейтингни афсонавий сэр Алекс Фергюсон бошқариб турибди. У «Абердин» ва «МЮ»даги фаолияти давомида нақ 49та соврин жамғарган. Умуман, буюк Фергининг етакчилик мавқеси дахлсиз ҳозирча. Дейлик, энг яқин таъқибчиси Мирча Луческуда 35та жамоавий соврин бор. Эътиборлиси, руминиялик мутахассис шунча совринни нақ 7та клуб бошқарувида расмийлаштирган. Тўғри, «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола сэр Алекс рекордини қачондир янгилар балки. Ҳар ҳолда, испаниялик нисбатан ёш ва футболда ҳали кўп ишлаши мумкин.
4-ўринда турган марҳум Валерий Лобановскийга қаранг. Украиналик мэтр 30та совринини ҳам Киев «Динамо»си билан қўлга киритган. Дарвоқе, 6-қатордаги бразилиялик Луис Фелипе Сколари жамғармаси (26та соврин)да «Бунёдкор» улуши ҳам бор.
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Тан олиш керак, Темур Кападзе ва олимпиячиларимиз кўрсатган натижа(ўйин)ларидан деярли кўнглимиз тўлди.
Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789