Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Журналистлар Ламин Ямал «Барселона» тизимидаги даврда нечта гол урганини ҳисоблаб чиқишди. Рақамлар шунчаки, даҳшат уйғотади!
Каталония футбол осмонида ўтган мавсум чақнай бошлаган вурдеркинд энди янада ишончли ҳаракатланган ҳолда Хави бошқарувидаги «Барселона» асосий таркибига ўрнашмоқда. Қолаверса, 16 ёшли йигитча Испания миллий жамоасига ҳам чақирилди ва бир уринишда «қизил фурия» тарихидаги энг ёш дебютант ва гол муаллифи сифатида икки карра рекордчига айланди.
Ламин Ямал жорий мавсум «Барселона»нинг 5та ўйинида қатнашиб, 2та голга ассистентлик қилди, аммо ўзи ҳали ургани йўқ. Лекин йигитча Каталония клуби ёшлар тизимида гол уришни ҳамиша қойиллатиб келган. Мана, Diario Sport журналистлари Ямалнинг Каталония клуби тизимидаги умумий статистикасини ҳисоблаб, барчасини алоҳида тасвирда кўрсатиб беришди. Иқтидорли ярим ҳимоячи «Барса» либосини илк марта 2014 йили, яъни 7 ёшида кийиб майдонга тушган. У шундан буён «кўк-анорранглилар»нинг турли ёш тоифасидаги жамоалари сафида жами 249та расмий ўйинда қатнашган ва рақиблар дарвозасини 357 марта (!!!) нишонга олган!
Оддий айтганда, Ламин Ямалнинг 1та ўйинига ўртача ҳисобда 1,4 гол тўғри келмоқда. Болакай учун энг омадли давр мавсум-2016|2017 бўлиб, у ўшанда 79та гол урган. Шунингдек, Ламин «7га 7» шаклидаги 151та ўйинда 301та гол расмийлаштирган. Айтиш ўринли, Ямал 2023 йилнинг апрель ойида «Барселона»нинг асосий таркибида дебют қилди. Ўйин вақти 15 ёшу 290 кунлик бўлган янги юлдузча шу тариқа «блауграна»нинг Ла Лигадаги рекордчисига айланганди.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789