Хави Ди Мария билан музокарага ўтди

Хави Ди Мария билан музокарага ўтди

Анхель Ди Мариянинг келажаги ҳали ноаниқ.

Ярим ҳимоячи ёзда эркин агент сифатида «ПСЖ»ни тарк этади. У «Ювентус» билан музокара олиб борди, бироқ томонлар ҳалигача бир тўхтамга келмаган. 34 ёшли футболчи янги клуби билан 1 йиллик шартнома имзоламоқчи. «Барселона» бош мураббийи Хави унга қўнғироқ қилиб, ҳамкорлик шартларини муҳокама қилди. Олдинроқ Ди Мариянинг «Барса»га ўтиши даргумонлиги, чунки Хавига ёш футболчилар кераклиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумот учун, аргентиналик яримҳимоячи ўтган мавсумда Лига 1да 26та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.