АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Биласиз, Осиё кубоги арафасида ва турнирдан кейин бир қатор футболчиларимиз хориж клублари билан шартнома тузишди.
Халқаро трансферлар яхши, албатта. Бироқ бу сафар жараёнда бошқа бир муҳим омил катта роль ўйнади, менимча. Яъни миллий жамоамизнинг баъзи футболчилари Осиё чемпионатига клублардан айро ҳолда боришди. Оддий айтганда, легионерга айланган вакилларимизда клублари билан шартнома муддати якунланган эди. Айни шу омил ҳам хориж жамоаларини роса «қиздирган» бўлса, ажабмас. Ҳар ҳолда, клубларимиз аксарият футболчилар учун чет элликлардан сариқ чақа ҳам олмади. Фақат Ҳожимат Эркинов бундан мустасно. Шунда ҳам унинг трансфери ортидан Россия клуби пул олди.
Демак, Ўзбекистон клублари трансфер йўналишида ҳали изланиши, футболчилар билан тегишли тартибда манфаатли тарзда шартнома тузишни ўрганиши лозим. Қишда амалга ошган экспорт-трансферлар ҳақида гап кетса, фақат икки жиҳатдан қувониш мумкин. Биринчиси, етакчи футболчиларимиз ўз мамлакатида кучли саналган обрўли клуб-лар (масалан, «Персеполис», «Истиқ-лол»)га кетишди. Демак, улар ўзларини қониқтирадиган юқо-ри маошга эга бўлишади. Иккинчи жиҳат (янада муҳимроғи), легионерларимиз ўша Эрон, Туркия ва БАА чемпионатларида ҳақиқий рақобат дошқозони ичига тушишди ва ҳозирча зарур амалиёт олишмоқда. Буниси энди миллий жамоамиз фойдасига хизмат қилишига ишонч катта. Дейлик, Азиз Турғунбоев бу йил ҳам «Пахтакор»да қолганида, катта эҳтимолки, ўсиш учун мотивация тополмасди. Туркия Суперлигасида эса хоҳласа-хоҳламаса, янги даражага интилиши турган гап.
Умуман олганда, миллий чемпионатимизнинг футболи ривожланган мамлакатлар лигаларига легионер экспорт қилиши ҳар томонлама ижобий ҳолатдир. Зеро, кетганлар малакалироқ мураббийлар қўл остида, кучли рақобат шароитида ўз маҳоратларини оширадилар. Миллий жамоамиз устози Сречко Катанец ўз клублари захирасида ўтирган легионерларни ҳам ҳеч чўчимай майдонга туширавериши боиси ҳам шу. Хулоса айтганда, ўзбек легиони миллий футболимизнинг хориждаги юзи ҳисобланади. Иккинчи томондан, терма жамоамиз қанча яхши ўйнаса, легионерларимиз шунча кўпаяди. Легионерларимиз кўпайгани сари эса миллий жамоамиз ўйинларида янги чизгилар кўзга ташланаверади. Хуллас, ҳаммаси яхши. Фақат шуниси ҳам борки, бундай трансферлардан клубларимиз оз-моз пул ишлашни ўрганиши ҳам муҳим. Буниси энди жамоаларнинг молиявий қувват олиши учун зарур. Молиявий қувват эса ўз-ўзидан Суперлига ривожига хизмат қилади.
Собиржон МУСАБОЕВ, Чортоқ шаҳри
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789